1-синф ўқувчиларининг ўқув мотивларини шакллантириш учун мўлжалланган психологик ўйинлар Биринчи ўйин: “Топиб кўрчи”


ёшли болаларнинг мактабга мослашганлик даражасини аниқлаш методикси


Download 0.53 Mb.
bet11/16
Sana30.04.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1403720
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
1-синф методика

6 ёшли болаларнинг мактабга мослашганлик даражасини аниқлаш методикси.
Ўқувчининг фамилияси____________________________
Исми____________________________
Шарифи___________________________
Синфи _____”____”___________
1- методика
Болада ўйин ёки ўқиш мотивининг устуворлигини аниқлаш” методикаси
(Г.А.Урунтаева., Ю.А.Афонькина)
Тадқиқотнинг ўтказилиши.
Бола оддий, кўримсиз ўйинчоқлар хонасига таклиф этилади ва бир дақиқа давомида уларни кўриб олишни айтадилар. Сўнг тадқиқотчи болани ўзига чақириб, эртак тинглашини сўрайди. Болага ўзининг ёшига мос ва қизиқарли бўлган эртакни ўқиб берадилар.
Эртакни бола олдин эшитмаган бўлиши керак. Қизиқ жойида ўқиш тўхтатилади ва боладан нимани ҳис қилаётганини ва айни дамда нимани ҳоҳлаётганини - ўйинчоқлар билан ўйнашними ёки эртак эшитишни давом этишни истаётганлиги сўралади.
Матнли эртак
Нима учун қуёнлар қишда оқ пўстин киядилар? Ўрмонда қорбобо билан қуёнлар учрашиб қолишибди. Қорбобо мақтана бошлабди:
- Мен ўрмоннинг энг кучлисиман. Ҳаммани енга оламан, музлатиб, сумалакка айлантираман.
- Мақтанма, Қорбобо, енга олмайсан!- дебди бир қуён.
- Йўқ, енгаман!
- Йўқ, енга олмайсан!—деб туриб олибди қуён. Улар жуда кўп баҳслашибдилар.
Қорбобо қуённи музлатиб ташлашни режалаштириб, шундай дебди: - Гаров ўйнайманки, мен сени енга оламан.

  • Мен розиман, - дебди қуён.

Шу вақт ўқиш тўхтатилади. Қорбобо қуённи музлата бощлабди. Қуёнча эса югуриб, сакраб юраверибди. Чунки югурганда бадани совқотмайдида.
У қорда сирғанчиқ учиб, ашула айтибди:
Мунча илиқ,
Иссиқ мунча.
Эритиб ва иситиб,
Нур сочади қуёшча!
Қорбобо чарчаб қолибди ва ўзича “Бунча ҳам кучли бўлмаса бу қуёнча!” дебди.Қорбобо шундай кучли совуқ турғизибдики, ҳатто дарахтлар ғичирлаб кетибди. Қуёнча эса маза қилиб сакраб юраверибди.
Қорбобо жуда ҳолдан тойибди қуёнча эса сира музламабди. Ниҳоят, қорбобо таслим бўлибди ва қуёнчага оқ пўстин совға қилибди. Ўша вақтдан бери қуёнлар қишда оқ пўстин кийиб юришаркан.
ХУЛОСА
Билим олишга иштиёқи юқори бўлган болалар, одатда, эртакни охиригача тинглашни маъқул кўришади. Билим олишга эҳтиёжи суст намоён бўлаётган болалар эса ўйнашни афзал билишади. Бироқ уларнинг ўйини беқарор кўринишга эга: гоҳ бир ўйинга киришсалар, гоҳ бошқасини бошлашади.

__________________________________________________________________________________________________________________________________________________




Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling