1-синф ўқувчиларининг ўқув мотивларини шакллантириш учун мўлжалланган психологик ўйинлар Биринчи ўйин: “Топиб кўрчи”


Download 0.53 Mb.
bet5/16
Sana30.04.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1403720
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
1-синф методика

Ўн учинчи ўйин : “Ким ортидан ким ”
Ўйиннинг мақсади: Боланинг қўзғалувчанлигини сусайтириш.
Ўйиннинг бориши: Сокин мусиқа эшиттирилиб, хонага стуллар қўйилади. Бошловчи биринчи боланинг номини айтиб чақиради. Чақирилган бола стуллар орасида ҳаракатланишни бошлайди. Мусиқада танаффус бўлганда у стулга ўтириб олади (қолган болалар атрофда туришиб, томоша қилишади ). Кейин бошловчи бошқа болани чақиради, у ҳам мусиқа садосида стул атрофида айланади ва танаффусда ўтиради. Ўйин ҳамма болалар стулга ўтириб олгунча давом этади.


Ўн тўртинчи ўйин: “Зерикиб, зерикиб шундай ўтир”
Ўйиннинг мақсади: Эркинликни тарбиялаш ва ўз-ўзини бошқаришни ривожлантириш.
Ўйиннинг бориши: Хонанинг бир томонида стуллар туради, уларнинг сони ўйинчилар сонига тенг. Қарама-қарши томонда худди шундай стуллар турибди, лекин улар сони ўйинчилар сонидан биттага кам.
Болалар биринчи томонда турган стулларга ўтиришади.
Бошловчи қуйидагича кўрсатма беради:
Зерикарли-зерикарли шундай ўтириш
Бир-биримизга тикилиб.
Югургилашиб келсак,
Жойларимиз алмашсак.
Бошловчи кўрсатмасини тугатиши билан ҳамма болалар қарама-қарши томондаги стулларга югуриб бориб ўтириб олишга ҳаракат қилишади. Стулсиз қолган бола ютқазган ҳисобланади.
Ўйинга изоҳлар:

  1. Болаларга кўрсатма тугамасдан олдин туриб кетишларига рухсат берманг.

  2. Болага ўзидан олдин стулни эгаллаган болани туртиб тушириш ман этилади.



Ўн бешинчи ўйин: “Икки хўрозча уришиб қолишди”
Ўйиннинг мақсади: Ўз-ўзини бошқариш, ўзини эркин тутишни ривожлантириш.
Ўйиннинг бориши: Қувноқ қўшиқ янграйди (А.Райчевнинг “Икки хўрозча урушиб қолишди” қўшиғи). Болалар елкалари орқали ҳаракат қилишади ва елкалари билан бир-бирларини енгил туртиб қўйишади.
Илова: болаларнинг бир-бирларини итаришлари қаттиқ зарба билан туртиши тақиқланади. Болалар ўйинни одилона ўйнашлари ва шу билан бирга, ўйин мазмунини эсларида сақлаб қолишлари керак.



Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling