6-маъруза. Атмосферани юқори қатламларини тадқИҚот этиш режа
Download 126.31 Kb.
|
МЗУ-13-Атмосферани юқори қатламларини тадқиқот этиш
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТАЯНЧ СЎЗ ВА ИБОРАЛАР
- 5.1. Атмосферани ракета ёрдамида зондлаш усули
6-маъруза. АТМОСФЕРАНИ ЮҚОРИ ҚАТЛАМЛАРИНИ ТАДҚИҚОТ ЭТИШ РЕЖА: 1. Метеорологик ракеталар. Илмий-тадқиқот М-100б метеорологик ракетаси. ММР-06 метеорологик ракетаси. МР-12 метеорологик ракетаси. ТАЯНЧ СЎЗ ВА ИБОРАЛАР: ракета, метеорология, илмий, тадқиқот, ер, сунъий йўлдош, зондлаш, радиолокация, булут, ёғин, ахборот, таҳлил, баҳолаш, тизим, тўп-тўп, ёмғир, хавфли, ҳодиса, жадаллик, аэростат, самолёт 5.1. Атмосферани ракета ёрдамида зондлаш усули Метеорологик ракета деб, унга ўлчов асбоблари ўрнатилган ва атмосферанинг юқори қатламларини тадқиқот этишга мўлжалланган ракетага айтилади. Ракета зондлаш тизими метеорологик ракетанинг ўзидан ва ердаги ўлчов мажмуасидан иборат. Ердаги ўлчов мажмуасига атмосфера параметрлари ҳақидаги радиотелеметрик ахборотларни олиш ва ракета учаётган пайтдаги координаталарини ўлчаш учун мўлжалланган радиотехник восита киради. Атмосферанинг юқори қатламларидаги параметрларни тўғри ўлчаш учун метеорологик ракеталар маълум бир қўйилган талабларга жавоб бериши керак. Ракета конструкцияси шундай бўлиши керакки, у ўлчов асбобларини тегишли баландликка олиб чиқишни таъминлаши керак. Метеорологик ракеталарда ўлчов ва узатиш аппаратуралари шундай жойга ўрнатилиши керакки, у ерда температурали қизиш кам бўлсин, чунки ракета сирти учиш давомида қаттиқ қизийди ва асбоблар бузилиши мумкин. Ракета сийрак атмосферада учаётганда унинг корпусидан адсорбцион ҳаво ажралиб чиқади ва натижада ракета атрофида «газли булут» ҳосил бўлади. Унинг таъсирини йўқотиш учун босим, температура ва атмосфера таркибини ўлчайдиган асбобларни ракетанинг адсорбцион ҳаво ажралиб чиқиши унчалик катта бўлмаган олд қисмига, яъни унинг шпилига (найзасимон учига) ўрнатилади. Ракеталар двигатель қурилмасидан фойдаланиш усули бўйича бир босқичли, икки босқичли ва кўп босқичлиларга бўлинади. Ёнилғидан фойдаланиш бўйича эса − суюқ ва қаттиқ ёқилғилиларга ажралади. Бошқариш усули бўйича ракеталар бошқариладиган ва бошқарилмайдиган турларга ажралади. Ўлчанадиган параметрлар сони ва хусусияти бўйича метеорологик ракеталар шамол, мажмуали ва кўпдастурли кузатув олиб борадиган турларга бўлинади. Метеорологик ракеталар ёрдамида ҳаво босими, температураи, зичлиги ва газ таркиби каби атмосферанинг асосий параметрлари ўлчанади. Босимни ўлчаш. Ҳаво босимини ракета билан зондлашнинг ўзига хос хусусияти мавжуд, яъни босим баландлик бўйича катта диапазонда (103 дан 10−5 гПа гача) ўзгаради. Бу диапазон датчик ўлчамининг хусусияти билан молекулани эркин ҳаракат масофа узунлиги ўртасидаги нисбатга боғлиқ ҳолда яна кичикроқ диапазонларга бўлинади. Биринчи кичикроқ диапазоннинг пастки қисмида (103 дан 10−1 гПа гача, ер сиртидан 60 − 70 км баландликгача) босимни ўлчаш учун мембранали датчиклардан фойдаланилади, юқори қисмида эса − (10−1 дан 10−2 гПа гача) босим иссиқлик манометри ёрдамида ўлчанади. Иккинчи кичикроқ диапазонда (10−2 дан 10−5 гПа гача, 60 − 70 км дан 200 км баландликгача) босимни ўлчаш учун электроразрядли ва ионизационли манометрлардан фойдаланилади. Иссиқлик манометрининг ишлаш принципи кучли сийрак ҳаво шароитида қизиган жисмдан (одатда ингичка металл ип ёки терморезистор) иссиқлик чиқишини у билан тўқнашган молекулалар сонига боғлиқ. И 5.1-расм. Симли термометр конструкцияси (а) ва термометрларни М-100Б метеорологик ракетасининг бош қисмига ўрнатиш. 1 − кронштейн, 2 − изолираловчи ярим ҳалқа, 3 − вольфрамли сим (40 мкм). онизационли манометр электрон асбобнинг ичида ионизацион токнинг атмосера босимига боғлиқлигига асосланган. Магнитли электроразрядли манометрда босимни ўлчаш учун газлардаги электр разряд токининг унинг босимига боғлиқлигидан фойдаланилади. Download 126.31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling