6-маъруза. Атмосферани юқори қатламларини тадқИҚот этиш режа
Download 126.31 Kb.
|
МЗУ-13-Атмосферани юқори қатламларини тадқиқот этиш
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.2. Метеорологик ракеталар
Ҳароратни ўлчаш. Юқори атмосферада температурани ўлчаш симдан ясалган қаршилик термометри ёки маржонли (мунчоқли) терморезисторлар ёрдамида бевосита бажарилади (5.1 ва 5.2 - расмлар). Шунингдек билвосита − ўлчанган босим қиймати бўйича температура ҳисобланди.
Зичликни ўлчаш. Юқори атмосферада (200 км дан юқори) зичликни ўлчаш натрий буғининг диффузияланишини кузатиш усули билан бажарилади. Натрий буғининг диффузияланишини кузатиш учун ракетадан натрий буғи ташқарига улоқтирилади, ердан туриб эса унинг диффузияланишини фотографиялаш йўли билан кузатилади. Диффузия коэффициенти зичликка пропорционал бўлади. 1 5.2-расм. ММР-06 метеорологик ракетасининг конусига ўрнатилган маржонли терморезисторлар (а) ва ракетанинг бош қисмига аппаратураларни жойланиш чизмаси (б). 1 − асбоб конуси, 2 − радиолокацион жавоб қайтаргич, 3 − коммутатор, 4 − энеогия блоки, 5 − радиотелеметрик узатгич, 3 − ҳимоя створи. 10 − 300 км баландликдаги зичлик ва шамолни аниқлаш учун тушаётган сфера усули қўлланилади. Махсус ясалган баллонга ҳаво тўлдирилган сфера (металлаштирилган нейлон ёки алюминдан ясалган шар) ракетадан отилади. Кейин сферанинг ҳаракат тенгламаси бўйича зичлик ва шамол ҳисобланади. Атмосферанинг газ таркибини ўлчаш. Илгари атмосферанинг газ таркибини ўлчаш пўлат ёки шиша баллонларга намуна олиш усули билан бажарилар эди. Ҳозирги пайтда атмосферанинг газ таркибини аниқлаш учун масс-спектрометрик ва газли анализатор усуллардан фойдаланилади. Масс-спектрометрик усулнинг моҳияти ракета бортида газ компонентлари ташкил этувчиларини уларнинг молекуляр оғирлиги бўйича бўлинишидан иборат. Бўлиниш натижалари ерга телеметрик канал бўйича узатилади. 5.2. Метеорологик ракеталар 1951 й. Марказий аэрологик обсерваторияда температура, босим ва шамолни 80 − 85 км баландликгача мунтазам ўлчаш учун мўлжалланган биринчи метеорологик ракета (МР-1) яратилди. Бу ракета бош қисмининг массаси 72 кг ни ташкил этиб, асбоблар жойлашадиган бўлмадан иборат. Температура қаршилик термометри, босим манометр ёрдамида ўлчаниб, шамол парашютнинг оқим билан кўчиб юриши бўйича аниқланади. МР-1 ракетаси нисбатан арзонроқ метеорологик ракета ҳисобланади. Парашют ёрдамида тушадиган бош қисмини яна такрорий учириш мумкин. 1957 й. бошларида 50 км баландликгача кўтариладиган кичик метеорологик ракетадан ММР-05 фойдаланила бошланди. Бу ракета радиолокацион жавоб қайтаргич билан жиҳозланган бўлиб, траекторияни оптик усулда ўлчашни радиолокационга («Метеорит» радиолокация ёрдамида) алмаштириш имконини берди. ММР-05 ракетасининг ишлаш принципи МР-1 ракетасига ўхшайди, лекин ракетани бориши қийин бўлган жойларда, яъни турли географик районларда ва кемаларда ҳар қандай обҳаво шароитида учирилиши туфайли, юк парашютидан (уни излаш мушкул бўлганлиги сабали) воз кечилди. 1964 й. ММР-05 ракетаси М-100 ракетасига алмаштирилди. Янги тизимда ўлчов датчиклари бирмунча мукаммаллаштирилди. 100 км баландликгача кўтариладиган ушбу ракета атмосферани зондлаш станция тармоғида тезкор кузатувлар олиб бориш учун жорий этилди. Кейинчалик ўрта атмосферани асосий характеристикаларини 60 − 65 км баландликгача тезкор ўлчаш учун бирмунча оддийроқ ва арзонроқ бўлган ММР-06 ракетаси, махсус илмий-тадқиқот дастурларни бажариш мақсадида эса, 150 − 180 км баландликгача кўтариладиган кўпмақсадли МР-12 ракетаси яратилди. Download 126.31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling