6-маъруза. Атмосферани юқори қатламларини тадқИҚот этиш режа


Илмий-тадқиқот М-100Б метеорологик ракетаси


Download 126.31 Kb.
bet3/5
Sana18.06.2023
Hajmi126.31 Kb.
#1590944
1   2   3   4   5
Bog'liq
МЗУ-13-Атмосферани юқори қатламларини тадқиқот этиш

5.2.1. Илмий-тадқиқот М-100Б метеорологик ракетаси
М-100Б метеорологик ракетаси (М-100 метеорологик ракетасининг мукаммаллашган варианти) бошқарилмайдиган иккибосқичли ва қаттиқ ёқилғида ишлайдиган ракета ҳисобланади. У стратосфера ва мезосферани зондлаш учун ўлчов асбобларини 100 км максимал баландликгача етказиш учун мўлжалланган. Ракетанинг бош қисмининг (парашют ва парашют бўлмаси билан биргаликда) массаси 70 кг дан ортади, ўлчов асбобларининг массаси эса 13 − 14 кг ни ташкил этади.
Калибри, старт тизим массаси, ҳажми ва фойдали юк массаси бўйича М-100Б метеорологик ракетаси кичик метеорологик ракеталарга нисбатан бир қанча юқори бўлиб, метеорологияда ҳар томонлама қўлланишга мўлжалланган ўрта классли ракеталар сирасига киради.
М-100Б метеорологик ракетасини учириш учун махсус ишга тушириш установкаси, шунингдек спиралли йўналтирувчи ствол хизмат қилади. Учиришга тайёрлаш пайтида ствол горизонтал ҳолатга келтирилади ва махсус мослама ёрдамида ракетани спиралли йўналтирувчи стволга зарядланади. Одатда ствол 80 дан 85° гача бурчак остида деярли вертикаль ўрнатилади.
Ракета учирилган вақтдан 8 с дан кейин двигателнинг биринчи босқичи ўз ишини тўхтатиб, двигателнинг иккинчи босқичи ишга тушади ва биринчи босқич ажрала бошлайди (5.3-расм).
Ракета учирилган вақтдан 60 с дан кейин шпилнинг ҳимоя створини ажратиб ташлаб юборадиган дастурли механизм ишга тушади, натижада термометрлар атмосфера билан контактда бўлади. 70 с дан кейин эса дастурли механизм командаси бўйича бош қисми ажралабошлайди. Айни пайтда парашют ҳам бўлмасидан чиқарилади.
Р

5.3-расм. М100-Б метеорологик ракетасини учириш
чизмаси ва унинг траекторияси
акетанинг бош қисми (қ. 5.1б-расм) парашют билан биргаликда иккинчи босқичдан ажралгандан кейин траекториянинг кўтарилиш тармоғи бўйлаб тахминан 90 км баландликгача ўз ҳаракатини давом эттиради. Пасайиш тармоғининг 60 − 65 км баландлигидан бошлаб парашют очилиб (старт вақтидан тахминан 230 с дан кейин) ишга тушади.
Ракетанинг бош қисми асбоб бўлмаси, ажратадиган мосламасига эга бўлган оралиқ бўлмаси, парашют бўлмаси ва шпилдан ташкил топган. Бош қисмининг шпиль билан биргаликдаги ўлчамлари: узунлиги 1,95 м, энг катта диаметри 0,25 м ни ташкил этади (5.4-расм).
Шпилга атмосфера температурасини ўлчаш учун хизмат қиладиган тўртта симли қаршилик термометри ўрнатилган (қ. 5.1б-расм), шунингдек кронштейнга уни температурасини ўлчайдиган қаршилик термометрлари ўрнатилган. Бу температура ҳақидаги маълумот ўлчанган ҳаво температурасини қийматига тузатма киритиш учун зарур.
Шпилга қўшимча 60 − 90 км қатламдаги электрон концентрациясини ўлчаш учун ўзгармас ток зонди, парашют бўлмасида эса 60 − 85 км қатламдаги шамолни ўлчаш учун диполь қайтаргичли контейнер ўрнатилади. Диполь қайтаргичли контейнер траекториянинг чўққисидан ташлаб юборилади.
А

5.4-расм. М100-Б метеорологик ракетаси.
1 биринчи босқич двигатели, 2 − иккинчи босқич двигатели,
3 − парашют бўлмаси, 4 ракетанинг бош қисми.
сбоб бўлмасида механик коммутатор, электр истеъмол манбаси (батарея ва аккумуляторлар), радиотелеметрик тизим узаткич, радиолокацион жавоб қайтаргич ва команда блоки жойлашади.
Узаткичнинг антеннаси бўлиб, парашютнинг ипларининг (стропининг) бирига бириктирлган яримтўлқинли диполь хизмат қилади. Бортдаги радиолокацион жавоб қайтаргич 1700 − 1795 мГц частотали диапазонда ишлайди.
Ердан туриб асбоблар мажмуасидан келаётган сигналларни қабул қилиш учун регистраторли телеметрик қабул қилгич ва радиолокацион станция «Метеорит-Р» дан фойдаланилади.
М-100Б метеорологик ракетасининг ижобий томонларидан бири, бу учиш пайдида бортдаги ўлчов асбобларига ёмон таъсир этадиган катта ортиқча юкни йўқлиги ҳисобланади. Максимал ортиқча юк ±25g дан ортмайди. Яна шуни таъкидлаш жоизки, ишга тушириш установкасининг спиралли йўналтирувчи стволи ракетани, унинг ўқи бўйлаб айланма ҳаракат билан учириб юборади. Ракетанинг айланиб учиши, унинг двигатели парчаланганда сочилиб кетиш зонасини янада кенгайтиради ва бу парчаларни инсонларга ва ҳайвонларга тегиш хавфи камаяди.

Download 126.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling