6-маъруза. Атмосферани юқори қатламларини тадқИҚот этиш режа


ММР-06 метеорологик ракетаси


Download 126.31 Kb.
bet4/5
Sana18.06.2023
Hajmi126.31 Kb.
#1590944
1   2   3   4   5
Bog'liq
МЗУ-13-Атмосферани юқори қатламларини тадқиқот этиш

5.2.2. ММР-06 метеорологик ракетаси
Бошқарилмайдиган бирбосқичли ва қаттиқ ёқилғида ишлайдиган ММР-06 метеорологик ракетаси ўлчов асбобларини 60 − 65 км баландликгача етказиш учун мўлжалланган. Ракетанинг массаси 135 кг, бош қисмининг парашют билан биргаликдаги массаси 11,5 кг ни ташкил этади.
Ракетанинг бош қисми ўлчов асбоблари ва контейнер ўрнатилган конусдан иборат. Контейнерда радиотехник аппаратура электр манбаи билан биргаликда жойлаштирилган. Конусда иккита маржонли яримўтказгичли терморезистор ўрнатилган (5.2-расм). Бундан ташқари, кронштейннинг асосий терморезисторлари ва асбоблар конус сирти температурасини ўлчаш учун фойдаланиладиган асбоблар корпусида ёрдамчи маржонли терморезистор, шунингдек манометрлар бириктирилган. Ракетадаги асболар траектория бўйлаб кўтарилиш вақтида ҳимоя створкалари билан беркитилган бўлиб, фақат траекториянинг чўққисига яқинлашганда очилади.
Атмосфера параметрлари ракетанинг бош қисми двигателдан ажралгандан кейин, у пастга қараб тушаётганда ўлчанади. Шамол парашютда тушаётган ракета бош қисмининг оқим билан кўчиб юришини радиолокацион кузатиш маълумотлари бўйича ҳисобланади.
ММР-06 ва М-100Б метеорологик ракеталарнинг солиштирма техник хусусиятлари 5.1 жадвалда келтирилган.
5.1 жадвал
Тармоқ метеорологик ракеталарнинг солиштирма техник хусусиятлари



Техник маълумотлари

ММР-06

М-100Б

1. Узунлиги:
умумий
бош қисми (парашют бўлмаси билан)

3,38 м
1,06 м



8,34 м
2,60 м



2. Массаси:
умумий
бош қисми (парашют бўлмаси билан

135 кг
11,5 кг



466 кг
71,4 кг



3. Двигатель босқич сони

Бир

Икки

4. Ёқилғи

Порох зарядли

Порох зарядли

5. Максималь тезлиги:
кўтарилаётганда
бош қисми тушаётганда

1300 м/с
< 300 м/с



1400 м/с
600 м/с



6. Траекториянинг юқори нуқтасига етиш вақти

115 с (60 км)

140 с (85 км)

7. Датчиклар:
температура

босим


Маржонли терморезистор


Иссиқлик манометри

вольфрамланган сим


Йўқ

8. Шамолни ўлчаш

Парашют дрейфи

Парашют ва диполь дрейфи

9. Махсус датчиклар мавжудлиги

Оптик озонометр

Турли




Download 126.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling