Психологияда компетентлик ва ассертив хулқ-атвор омиллари


Download 32.84 Kb.
Sana19.04.2023
Hajmi32.84 Kb.
#1362839

Психологияда компетентлик ва ассертив хулқ-атвор омиллари

Катта ўқтувчи Соипназарова Муқаддас Норпўлатовна


Жиззах давлат педагогика университети

soipnazarovamukaddas@gmail.com.


+99891566313
Аннотация
Муаллиф шахшда ижтимоий муносабатлар тизимида ассертивликнинг ифодаланмаганлиги,суъбектнинг мақсадга эришишда тўсқинлик қилиб,ўз-ўзини баҳолаш даражасини пасайтиришга олиб келиши хақида ҳамда ассертив хулқни шакиллантиришнинг аҳамияти тўғрисида назарий жихатдан тадқиқ қилан.
Калит сўзлар; ассертивлик ,шахсий хулқ, самарали мулоқат,дадиллик ва позитив установка,когнитив жихатлар,ижтимоий-психологик сўровнома.


Аннотация
Автор теоретично рассматривает отсутствие ассертиврости в системе социальных отношений припяятствует суъбекту в достижении цели,а также приводит к занитженной самооценке и в теоретических аспектах исследует важнось формиравания ассертивного поведения.
Ключевые слова; ассертивность,индивидуальное поведение,эффективное общение, увернность и позитивная установка, когнитиные компоненты, социаьно-психлогический опрос.


Annatation
The author was theoretically concidering the lack of social relations.opposes the subject to achieva the goal,and also leads to low self-esteem and to explore the theoretical aspects of the importance of the formation of assertive behavior.
Keyword; assertiveness, individual behavior,effective communication, confidence and positive attitude,the cognitive components

Республикамизда ривожланган хуқуқий-демократик давлат, эркин фуқаролик жамияти қуриш борасида олиб борилаётган туб ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислохатлар, амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар эртанги кўримиз, қолаверса, келажагимиз эгалари болмиш ёшларга кўрсатилаётган ғамхўрликнинг ёркин ифодасидир.


Хозирги глобаллашув жараёнида шахс онгини эгаллашга қаратилган хуружлардан сақланиш, хар бир киши онгида мустахкам маьнавиятни шакиллантириш, ёшларни деструктив гурухлар таьсиридан асраш, жамиятимиздаги хар бир фуқаро онгида миллий ва маьнавий қадриятимизга таянган холда мафкуравий иммунитет, хавфсизликни таьминлашда антиманипулятив, ассертив хулқ-атворни таркиб топдириш мухим ва долзарб ахамият касб этадиган масалалардан биридир. Бу эса келажакда шахс хавфсизлиги, қолаверса, жамият хамда давлатнинг хавфсизлиги таминланишда гаров вазифасини ўтайдиган омиллардан хисобланади.
Ижтимоий психалугияда компитентлик ўз салохиятини рўёбга чиқариш ва ижтимоий мослашув ўртасидаги боғловчи рўлидаги алохида куникма бўлиб, у бошқаларнинг ўз ниятига эришиш хуқуқини поймол қилмаган холда, шахсий мақсадларига имкон даражасида тўлиқ эришишдан иборатдир.
Ўзига ишонч бу жараёнда муҳим бўлишига қармасдан, унинг ўзигина етарли эмас. Чунки классик тушинчада атрофимиздагиларни бизнинг хоҳишларимизга мослашувини таъминловчи ва бошқаларда уларга хайриҳоҳлик туйғусини юзага келтирувчи механизм мавжуд эмас. Билвосита тахмин қилинадики,агар одам ўз хатти-ҳаракатлари ва гап-сўзида фақат бошқаларга ўз ҳуқуқлари ҳамда истакларидан хабар бериш билан чегараланиб қолса, шунинг ўзи шеригига илтимос ёки талабни қабул қилиш ёки рад этиш ҳуқуқини беради.
Тажовузкорлик ва ишончсизлик соғлиққа, жисмоний, ижтимоий ва иқтисодий кўрсаткичларга, оила даромади даражасида зарарли таъсир кўрсатиши кўп марталаб исботланган. Ушбу йўналишдаги тадқиқотлар яна бир муҳим натижага олиб келди: ишончсизлик ва тажовузкорлик ўзига ишонч йўқлигининг иккита шакли сифатида тушинила бошланди {1: 352-б.}.Ижтимоий копметентлик эса, ўзига хос ишончли хулқ-атвор натижасидир. Бунда ишонч кўникмалари, яъни расмий ва шахслараро муносабатлар доирасида турлича, автоматлашган бўлиб, тор (ижтимоий вазифа хусусиятлари) ва кенг( ижтимоий маъёрлар ва шароитлар) вазиятлар хусуиятларидан келиб чиқиб, хулқ-атвор стратегияси ва режасини тезкор равишда ўзгартириш имконини беради. {2; 132-б}
Агар шахс маълум бмр вазиятларда “йўқ” дейишни билмаса, у ҳолда бошқа одмалар уни ўзлари хоҳлаганларидек иш тутишга мажбур қилишлари осон бўлади. Бу борада фақатгина рад жавоби билан кимнидир кўнглини ранжитиш мумкин бўлган вазиятлар ҳақида сўз бормайди.Рад этиш, атрофдагиларга нисбатан уларнинг хоҳишларини самарасиз қондиришга бўлган уринишига қараганда, ягона ва анча инсонпарварроқ бўлган вазиятларда ҳам мавжуд бўлади:
-илтимосни бажара олмасликни аниқ билиш вазияти. Шунга қарамай илтимосга рози бўлиб, сўнгра уни бажармаслик ҳамда бу билан умид қилган кишига панд бериш. Агар унинг илтимоси бажарилмаслиги дарҳол маълум қилинганида эди, унга зарар етказилмаган бўларди;
-одатда ўзаро ёқтириш муносабатдларидан марум бўлган вазият. Ёқтимаган киши билан уни ранжитмаслик учунгина учрашиш, кейинчалик ҳақиқатни айтишга мажбур бўлганда, уни янада кўпроқ ранжитишга сабаб Ҳеч кимга рад жавобини бермаслик, эзгулик йўлида хатти-ҳаракатни амалга ошираётганлигини англатмайди.Оқибатда икки томон ҳам: биттаси алданган бўлади. Бошиданоқ “йўқ” дея олмаслик инсонга узоқ вақт мобайнида чуқур озор етказиши мумкин {3; 39-б}. Кишиларнинг қизиқишива манфаатларига мос бўлмаган ҳолда бирор нима қилиш учун ундашга уриниш вазиятларни икки гуруҳга ажратиш мумкин:
-илтимос қилувчига ёрдам бериш учун бирор нома қилишни, нимададир ён босишни сўраш;
-фойда ва манфаат йўлида керак бўлмаган нарсани таклиф этиш.
Ҳар иккала ҳолатда ҳам қизиқиш ҳамда манфаатларга дахлдор бўлган нарсани ажратиб олиш лозим. Шу каби ҳолатларда “шахсий чегарани ўтказиб олиш” зарур бўлади. “Йўқ” дея олиш қобилияти ҳар бир одам учун бурилиш нуқтаси каби аҳамият касб этади. У барча дунёда: “Мен-шахсман. Менда ҳам худди сизники сингари муҳим бўлган эҳтиёжларим, дидим, афзал кўришим, ёқтиришларим бор. Менн ўзимни ҳимоя қилатоламан”, дега белги бўлиб хизмат қилади. Маълум бир вазиятларда “йўқ” дея олиш орқали шахс суверенитетининг чегаралари белгилаб олинади. Дунёдаги қолган қолган одамларнинг зурурат ва эҳтиёжлари белгилаб олинган чегарадан ташққарида бўлиб, чегара ичида эса шахсий эҳтиёж ва хоҳишлар бўлади. Шахснинг “ҳудудий яхлитлигини” ўз вақтида чегаралаб олмаслигини, ундан тушунарсиз, номаълум мақсадларда доимий қойдаланиб келинаётганлиги ҳақидаги тасаввурлар секин-аста тўпланиб боради. Ҳар ким унинг вақтини буҳуда сарфлаши ёки фазовий чеклаб қўйиши мумкин. Кўп ҳолларда оддийгина “йўқ” ёки “йўқ, рахмат” дея олиш – шахсий чегарани ўрнатиш учун кифоя қилади. Бирор бир нарсани тушунтириш ёки узр сўраш ўринсиз. Рад қилиш қанчалик содда бўлса, у шунчалик ишончли ва конструктив бўлади.Мулойим оҳангда, бироқ ишонч билан билдирган рад этиш инсонни ўзини эмас, балки фақат унинг илтимосини инкор этаётганлик хиссини юзага келтиради. Бошқача қилиб айтганда, антимакнипуляти, яъни ассертив хулк бировларни шахсий қадр-қимматини, хақ-хуқуқларини хурмат қилиб, одоб доирасида уни жойига қўя олади. Бази бир инсонларни ҳаётий тажриба бўлмаганлиги сабабли, ассертивлик етарли таризда ифодаланганлиги кузатилади. Бу турдаги хулқ оиладаги табия ва ота-оналар билан ўзига хослигига қанчалик кучли боғлик бўлишига қарамай, у тенгдошлар билан бўлган мулоқотда юзага чиқади. “Ассертивлик ўзини ҳурмат қилиш ва ўзининг аҳамияцизлигига асосланган шахсий самарадорликга ишонишда ўз аксини топади”.
-Ассертивлик - одамнинг ташки таъсир ва бахолардан холи булиш, уз хулкини мустакил равишда мувофиклаштириш хамда унинг учун жавоб бериш қобилиятини англатади. Бу тушунча гештальтерапиянинг куйидаги тамойилига якин: «Мен сенинг талабларинга жавоб бериш учун мавжуд эмасман; сен менинг талабларимга жавоб бериш учун мавжуд эмассан». Кундалик турмушда купчилик одамларнинг хулк-атвори модели иккита кутбга якин келади; пассивлик, тортинчоклик ёки тажовузкорлик.
Биринчи хулқ-атвор моделида - одам ўзи кўнгилли равишда жабрланувчи ролини танлайди, унда ўзига ишонч хисси йуклиги, ўзгаришлар олдида қўрқув, ёки аксинча қўлга киритилган бойликларни ёқотиш хавфи устувор булади.
Иккинчи хулқ-атвор моделида - атрофдагиларни ўз манфаатларига бўйсундириш йулида уларни зимдан бошқаришга бўлган кучли интилишнинг ёрқин намоён бўлиши. Тажовузкор «сен менга қарздорсан, чунки мен сендан кучлиман», - тамойилига, жабрланувчи эса «сен менга қарздорсан, чунки мен сендан заифман, заифларни эса қўллаб-қувватлаш керак», тамойилига асосланади. Ушбу ик­кита кенг тарқалган мулоқот туридан фарқли улароқ, ассертив хулқ-атвор бутунлай қуйи­даги тамойилга асосланади: «мен сенга қарз- дор эмасман, сен хам менга қарздор эмассан, биз хамкормиз».
Тортинчоқлик, тажавусорлик ва ўзига ишонч, яьни ассертивликни ташқи намоён бўлиши ўртасида бир қатор фактлар борлигини ажратиб кўрсатиш мумкин:
-тортинчоқ хулқ-атвор белгилари. Ўзини дадил тута олмайдиган, ўз хоҳиш-истаклари ва еҳтиёжлари хақида аниқ-равшан айта олмайдиган инсон. У ўз қобилятларини қўллай билмаслигидан азобланади. У оппонентнинг манипуляцияларига қарши тура олмайди, шу туфайли бундан азият чекади. Озина танқид бўганида ҳам ўзини оқлашга уринади ва узир сўрай бошлайди. Муваффақияцисликлар уни ўз-ўзига берадиган боҳосини тушириб юборади. Базан одамларга рахим хиссини уйғотиб, уларни манипулация қилмоқчи бўлади.
-тажаввускор хулқ-атвор белгилари. Тажаввускор инсон бошқаларни зарар кўриши ҳисобига ўз ниятига етади, у ўзини хақ-хуқуқлари ва адолатли талбларини тан олмайди. Нутқи кўплаб очиқча ёки яширин тахдидлар, боҳо беришлардан иборат бўлади. Кўпинча у насиҳатгўй “ақл ўргатувчи, танбеҳ берувчи” бўлиб, тез-тез “керак”, “мажбур”, “зарур” сўзларни ишлатади, тўғридан-тўғри буйриқ оҳангидан фойдаланади. Тажаввузкор одам атрофдагиларнин унга бўлган ишончни барбот қилади. Ҳоҳлаётган нарсаларга еришишда одамларни унинг ўзига қарши қилиб қўяди. Аслида еса у фақат тарангликдан қутилади, озод бўлади, холос.
-дадил хулқ-атвор белгилари. Дадил одам аниқ ва тушинарли гапиради. У ўйлаётган нарсалари ҳақида гапира олади, ўз кечинмаларини самимий ифодалайди. У суҳбатдошга нисбатан позитив муносабатни ва ўзига нисбатан хурматни ифодалайди. У унинг талаблари қанчалик адолатли ва бажарила олинадиган еканлигини тушунишни намоён қилади. У бошқаларни тинглай олади ва аргументлар босими остида ўз нуқтаи назарини ўзгартира олади. Бошқаларни виждонли, ҳалол деб ҳисоблаб, у ёрдам сўраб мурожат етишдан уялмайди ва ўзи ҳам ёрдам беришга тайёр бўлади. Бундай одам ҳоритжам кўринади, унинг нутқи ифодали ва тушинарли, нутқ темпи бир меёрда, нигоҳлари тўғри, партниёр кўзлари билан алоқаси мавжуд. Одатда, ўзларининг ҳохиш-истаклари тўғрисида аниқ айтолмайдиган одамлар, ўз ҳаётини бошқармайдилар. Бу кўп сонли комплескалар ва қўрқинчларга эга бўлган етакланувчи ва ўзига ишонмайдиган одамлардир. Уларни зимдан бошқариш осон,атрофдагилар бу имкониятлардан бажони дил фойдаланадилар. Шуни таькидлаш жоизки, бундай одам атрофидагиларнинг узларни зимдан бошқарувчилар иборат бўлиб улар онгли равишда унга интиладил.ўзига ишонч, тажовузкорлик ва ижтимоий копетентликнинг ўзаро муносабатларини англаш одамларнинг шахсий манфаати ва ижтимоий манфаатларига у ёки бу даражада таьсир кўрсатадиган ўзини тасдиқлашнинг етук муамосини ечиш учун асос бўла олади. замонавий писихалогия томонидан йигилгпн билимлар хажми итилувчан ассертивлик ва твжовузкор узини тасдиклаш билан чекланмайди.Кайсидир даражада ўзгаларнинг, нотаниш расмий шахслардан тортиб энг яқин одамларгача истаклари ва эхтиёжларига бефарқ бўлган, ўзига ишонч тушунчасининг таркибий кисми хисобланган айрим ахлоққа оид қарама-қаршиликлар илмий адабиётларда ўткан асирнинг 70-йиллари бошиданоқ қизгин мухокама килиб келинмокда "и""ижтимоий копетентлик " ва "узига ишонч " тушунчаларининг ухшашлиги умумназармий, сунгра амалий нуктайи назардан шубха остига олинган эди [5; 188б.] . Ахлок нуктаи назаридан, ишончли хулк атворни бошкалар манфаатларига энг каиюм тасир курсатадиган тажааузкор ва ижтимоий компитентга эга булган хода узини тасдиклаш учун шароит яратадиган узаро алока тури сифатида куриш мумкин.Ушбу хулк-атворининг энг асосий, мухим тавсилотларига тавсиф беришга харакат киламиз.
1. Оптимизм ва шахсий самарадорлик .Бошкачва айтганда, одамнинг бундай тавсилотларини узига ишонч хисси деб айтиш мумкин. Ушбу хисси- когнитив тавсилотлар мажмуи кудагича тасвирланади купинча одам ўз кўникма ва қобилятларини , хохишларини амалга ошириш ва шахсий мақсадларига эришиш имкониятларини юқори ва ижобий бахолайди . Мувафакиятлар шахсий хисса саналади , нуқсонлар эса вақтинчалик ноқулай вазиятларга бориб тақалади . Одатиий ижоьбий бахолар урнини юксалтириш ва хар қандай шаклда бошқаларни камситишг йул қўймайди . Нимага бундай? бу жуда оддуий !хаёлга келтирилмаган масалани сўз билан ифодалаб бўлмайди [6; 338-б.]] .
2.Очиқлик . Барча истаклар , хис туйгулар, илтимлослар талаблар ва этирозлар очик шаклда , биринчи шахс номидан баён қилинадни. Буйруклар, тавсиялар, насихатлар, умумлаштирилган бахолар <<мен-иборалар>>шаклида талафуз қилинади.Бундай вербаллаштириш камдан -кам одамларда қатьий эьтироз келтириб чиқарди, тушунмоавчиликка нотўгри изохларга йул қўймайди.Бошка синоним атамалар(конгуентлик, хакконийлик, узини таккослаш ва .б.) ни куланилади.
3.Кутилмаганлик. Харакатлаоюр кутилмаганда, узок уйланмасдан, хал килувчи сухбатдан чичуикмасдан амалга ооширилади.Миумкин булган тушунмовчиликлар карама-каршиликлар ва жанжаллар натижасида эмас, очик ва хакконий сухбатда ечилади. Атрофимиздагиларнинг хатт- харакатларига нисбатан жавоб реакцияси турлича ва кечиктирилмаган булади.
4.Кабул килиш . Бошкаларнинг очик кутилмаган ва уринли иборалари ва харакатлари жиддий кабул килинади хамда очик жавоб реаксияси кулаб кувватлвюанади.
Бундай ишончли харакат этикаси имохияти шундан иборатки, турли ододамларниининг бир-биридан фарк килади ва таккосланади.
Муракаблашиб бораётган бу оламда ушбу масаланинг тулик ечимини топиш имкони булмаса керак. Аммо бу ечимни кидириш жараёнинг узи барча жамият вьзоларига ижтимоий компетеиюнтлик , келажакга ва узига ишонч багишлайди.
Психология фанида ассертив хулк масаласи иураккаб мавзиулардан хисобланиб, ассертивликни асосий гояси эркин , баркамол инсоинни тарбияляшдан иборатдир. Ижтимоий- психологик жихатдан ижтимоий муносабатлар доирасида бошкаларнинг шахсияти , хаёт тарзи, кадриятларига зиен етказмаслик иазмунига ега булган очик хулк тарзи ассертив хулк мазмунини белгилаб беради. Ассетивлик тушунчаси психология фанида нисбатан янги тушинча хисобланиб, асосан инсонларнинг шахсий хусусиятлари тавсифлашда куланилади.Юкоридаги фикрлардан келиб чиккан холда, шундай хулосага келиш мумкинки, ассертив хулк-атвор ва ассертивлик хусусияти тушунчаларини киёсий тахлилини амалга ошириш, унинг асосий ғояларини белгилаш, ёшларда ассертив хулк динамикасининг мавжуд холатини, уларда ассертив хулкни шакллантириш жараёнида таьсир кўрсатадиган омилларни аниқлаш хамда унинг ривожла- ниш қонуниятларини ва механизмларини ишлаб чикиш ижтимоий психологиянинг асосий вазифалардан биридир. Хусусан, ижтимоий муносабатлар тизимида ассертивликнинг ифодаланмаганлиги, субъектнинг максадга эришишига тўсқинлик килиб, ўз-ўзини бахолаш даражасини пасайтиришга олиб келади. Ижтимоий муносабатлар тизимида ассертивликнинг ифодаланмаганлиги, субьектнинг максадга эришишида тўсқинлик қилиб, ўз- ўзини бахолаш даражасини пасайтиришга олиб келади. Агарда ассертивлик мужассамлашган бўлса "инсон ўз ҳатти-харакатларининг чегараси, меъёрини билган ҳолда, унга риоя этса, ўзгаларнинг ҳукукини хурмат килади ва одоб доирасида уни жойига куя олади" [7: 44-б.]. Ҳар бир инсон ютуклар билан бирга катор камчиликлардан хам холи эмас. Факат ассертив хулк-атвордаги одамлар ўз камчиликларини кескин камайтириб кўрсатадиган даражада ижобий жихатларини маҳорат билан намоён килиш кобилиятига эга бўладилар
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

  1. Федоров А. П. Когнитивно-поведенческая психотерапия. СПб.: Питер, 2002. С. 352

  2. Ромек В.Г. Понятие уверенности в себе в современной социальной психологии. Психологический вестник Ростовского государственного университета, Выпуск 1. Часть 2. Изд-во РГУ. 1996. С.132.

  3. Шевцова И. Ассертивное поведение как «стиль воспитания» [Электронный ресурс: http://www.shevtsova.ru/shkola/article_01.php]. 2005. С. 39.

  4. Бандура А. Теория социального научения. - СПб: Евразия, 2000. С.67.

  5. Вольпе Дж. Психология: Биографический библиографический словарь СПб.: Евразия. 1999. С.188.

  6. М. Селигман. Как научиться оптимизму: Измените взгляд на мир и свою жизнь. Learned Optimism. How to Change Your Mind and Your Life. - М.: Альпина Паблишер, 2013. С.338.

  7. Самаров Р. Хавфсизликнинг методологик асослари. Монография. - Тошкент: Akademiya, 2010. 44 6.

Download 32.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling