Психологияда шахс ва жамият муаммоси. Шахс фаолияти ва унинг индивидуал-психологик хусусиятлари: характер, темперамент, Қобилият


Миллий ва маънавий қадриятларнинг роли


Download 312.33 Kb.
bet4/4
Sana11.01.2023
Hajmi312.33 Kb.
#1088626
1   2   3   4
Миллий ва маънавий қадриятларнинг роли
Дунёқараш - шахснинг шахслигини (индивид эмас), унинг маънавиятини, ижтимоийлашуви даражасини кўрсатувчи кучли мотивлардандир. Шунинг учун ҳам унинг шаклланиши ва ўзгариши масаласи муҳим масалалардан бўлиб, ҳамма вақт ва даврларда ҳам ўта долзарб бўлиб келган. Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришгач, жамиятда туб ислоҳотлар бошланди. Ана шу ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири - маънавий-маърифий ислоҳотлар бўлиб, унинг асосий мақсади жамият аъзолари дунёқарашини истиқлол руҳида шакллантиришни мақсад қилиб қўйди. Давлатимизнинг ёшлар борасидаги сиёсатининг асосини ҳам уларда янгича хурфикрлилик билан янгича дунёқарашни шакллантиришдир.
Ижтимоий хулқ мотивлари ва шахс мотивацияси
Юқорида биз танишиб чиққан фаолият турлари ўз-ўзидан рўй бермайди. Шахснинг жамиятдаги ижтимоий хулқи ва ўзини қандай тутиши, эгаллаган мавқеи ҳам сабабсиз, кузатилмайди. Фаолиятнинг амалга ошиши ва шахс хулқ - атворини тушунтириш учун психологияда «мотив» ва «мотивация» тушунчалари ишлатилади.
«Мотивация» тушунчаси «мотив» тушунчасидан кенгроқ маъно ва мазмунга эга. Мотивация - инсон хулқ-атвори, унинг боғланиши, йўналиши ва фаоллигини тушунтириб берувчи психологик сабаблар мажмуини билдиради. Бу тушунча у ёки бу шахс хулқини тушунтириб бериш керак бўлганда ишлатилади, яъни: «нега?», «нима учун?», «нима мақсадда?», «қандай манфаат йўлида?» деган саволларга жавоб қидириш - мотивацияни қидириш демакдир. Демак, у хулқнинг мотивацион таснифини ёритишга олиб келади.

АДАБИЁТЛАР: 1.Б.М.УМАРОВ.,Ё.Р.РАХМАНОВА., К.Ю.ҚИЛИЧЕВА ва бошқалар. “ПЕДАГОГИКА.ПСИХОЛОГИЯ” ДАРСЛИК 2.ЗИЯМУХАММЕДОВ Б. “Педагогика” – Т., 2000. 3.Ё.Р.РАХМАНОВА.,К.Ю.ҚИЛИЧЕВА, СОЛИХОДЖАЕВА-” Педагогик махорат” – Т.,2017

Эътиборингиз учун рахмат!


Download 312.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling