Психологиянинг предмети


Ҳаракат мотивлари ва мотивлар кураши


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/131
Sana11.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1698984
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   131
Bog'liq
умумий психология маруза матни

 
Ҳаракат мотивлари ва мотивлар кураши. Киши бирон мақсадни, 
айниқса, шу мақсадга етиш учун бирон йўл ва усулни танлар экан, нега 
бошқа мақсадни эмас, худди шу мақсадни танлаши керак, бу мақсадга нима 
учун бошқа йўллар билан эмас, балки мана шу йўллар билан ҳал этиши керак 
деган саволни кўнгилдан ўтказади. Мақсадни ва унга етиш йўлини танлаш 
жараёнида унга маъқул ёки номаъқуллиги нуқтаи назаридан баҳо берилади.
Мақсадни ва унга етишиш йўлларининг маъқуллиги ёки 
номаъқуллигини белгилаб берадиган ҳамма нарса иш-ҳаракат мотивлари деб 
аталади. Киши нега бошқа бир мақсадни эмас, балки худди шу воситалар 
билан иш кўришни, ёки иш кўрмоқчи бўлаётганининг сабаби нима деган 
саволга жавоб мотив мазмунини ташкил этади.
Иродавий ихтиёрий ҳаракатлар ғайри ихтиёрий (иродадан ташқари) 
ҳаракатлардан фарқ қилиб, мотив туфайли содир бўлади. 
Инсон иродавий фаолиятининг мотивлари хилма-хилдир, кишининг 
интилиши ва ҳоҳишлари қайси эҳтиёжлардан келиб чиқса, аввало шу 
эҳтиёжлар ихтиёрий мотивларга киради. Маълум мақсад ва унга эришиш 
йўлларини танлаш кўпинча бирор эҳтиёжнинг мазмунига ва аҳамиятига 


боғлиқ. Кучлироқ эҳтиёж бошқа мотивлар орасида кучлироқ мотив бўлиши 
мумкин. 
Бир неча мақсад ёки уларга олиб борувчи бир неча йўл бўлган 
тақдирда уларнинг маъқул ёки номаъқул эканлиги чамалаб кўрилади. Бирон 
мақсад ва бу мақсадни амалга ошириш йўлларини белгилаб берувчи ёки 
белгилаб бермовчи ҳар қандай нарса ҳаракатнинг мотиви деб аталади. 
“Мотив – деб ёзади И.П.Иванов – киши нима учун ўз олдига бошқа 
бир мақсадни эмас, балки айнан шу мақсадни қўйиши керак, нима сабабдан у 
ўз мақсадига эришмоқ учун бошқа бир йўллар билан эмас, балки худди шу 
йўл билан ҳаракат қилиши керак деган саволга жавобдир”. 
Мақсад ва унга эришиш йўлларини танлаш жараёнида одатда 
тафаккур ва ҳиссиёт иштирок этади. 
Тафаккур фаолияти (фикр қилиш) бу ерда асосан ҳар бир мотивга 
“қарши “ёки “тарафдор”ликни муҳокама қилиб асослашдан иборат бўлади. 
Киши мотивларни муҳокама қилишда ва асослаб берганда одатда айни 
ҳодиса юзасидан ёки ўзининг хатти-ҳаракатларида доимо асосланадиган 
маълум бир фактлардан тамойил ва қоидалардан фойдаланади. Мотивни шу 
тариқа муҳокама қилиш ва асослаб бериш мотивациялаш деб аталади. 
Мақсадни ва унга эришиш йўлини танлаш жараёнида ҳиссиёт туртки 
ролини ўйнайди. Ҳиссиёт айрим тасаввур ва мотивларни ёрқин, жонли ва 
жозибали 
қилиб 
кўрсатади. Ҳиссиёт 
кишининг 
интилишларини 
фаоллаштиради ва сусайтиради, ҳиссиёт бирон мақсадни, бирон ҳаракат 
йўлини танлаб олишга туртки беради.
Мақсадларга, эришиш йўлларини ва воситаларини танлаш шароити 
баъзан ички кураш характерига эга бўлади, бу курашда турли куч ва 
жозибага эга бўлган бир неча мотив майдонга чиқади. Шунинг учун ҳам бу 
жараён мотивлар кураши деб юритилади.
Мотивлардан бири кўпроқ асосли, иккинчиси камроқ асосли эканлиги 
уларнинг кураш жараёнида ойдинлашиб қолади, баъзи мотивлар кучлироқ 
ҳиссиёт билан майдонга чиқса, баъзи мотивлар суст ҳиссиёт билан майдонга 
чиқади.
Кўпинча мотивлар кураши тафаккур (ақл) билан ҳиссиёт ўртасидаги 
курашдан иборат бўлади. Одам баъзан “иккига бўлиниб” қолади: “Ақл уни 
деса, ҳиссиёт (кўнгил) буни дейди”. 
Мотивлар кураши баъзан ҳар хил ҳислар ўртасидаги, масалан, бурч 
ҳисси билан унга зид бўлган қандайдир бошқа шахсий ҳис ўртасидаги кураш 
тарзида боради.
Бу мотивлар кўпинча бир-бирига қарши таъсир кўрсатади, қарорга 
келиш ва уни ижро этишни пайсалга солиб, ирода жараёнини сусайтиради. 
Мотивларнинг бундай курашида кишида ички конфликт ҳолати вужудга 
келади. 
Ана шундай ички зиддият ҳолати бу зиддиятдан қутилишга интилиши 
билан кўпинча шу зид ҳолатидан қутилиш йўлини енгиллаштирувчи 
йўлларни ахтариш билан боғланган бўлади.


Ички низо ҳолати ғоят кўнгилсиз нохуш ҳолат сифатида кечишини 
ҳар ким ўз тажрибасидан билади. Киши дунё ва ҳаётни равшан тасаввур 
қилгандагина иш ва ҳаракатларига, аҳлоқ қоидаларига амал қилгандагина 
унинг шахсий мотивлари жамият манфаатларига қўшилиб кетгандагина ички 
низо ҳолатига йўл қўймаслиги ёки ундан қутилиши мумкин.

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling