Психологиянинг предмети


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/131
Sana11.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1698984
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   131
Bog'liq
умумий психология маруза матни

 
Педагогик мулоқот – бу мулоқотнинг ўқув тарбиявий жараёнларни 
ҳиссий фони ва восита, мазмунини ташкил этади.
Мулоқот муваффақиятли бўлиши учун у албатта қайта алоқага эга 
бўлиши, яъни субъект ўзаро таъсир натижалари ҳақида ахборот олиши керак. 
Коммуникатор ўзи узатган ахборотни реципиент қандай қабул қилишини ва 
қандай муносабатда бўлаётганлигини қайта ахборот маълумотларига асос-
ланиб билиб олади. Муомалада суҳбатдошни ёки тингловчини идрок этиш 
бир-бирини тушунишнинг асосий шартидир. Агар ўқитувчи ўқувчиларини 
қандай идрок этаётганлигини, тушунаётганлигини англай олмаса, педагогик 
муносабат яхши бўлмайди. Айниқса, маъруза ўтаётганда бу жуда муҳимдир.
ШАХС 
Шахс ҳақида тушунча 
Шахс тушунчаси кенг ва кўп қирралидир. Меҳнат қила олиш 
кўникмасининг мавжудлиги, инсонлар билан биргаликда фаолият 
муносабатни амалга ошираётган киши аста – секин шахсга айланиб боради. 


Бевосита моддий дунёни, жамиятни ва хусусан ўзини ўрганиш ва фаол тарзда 
қайта ўзгартириш жараёнининг субъектга айланмоқда. Шу ўринда ҳақли бир 
савол туғилади, яъни шахс, индивид, индивидуаллик тушунчасининг ўзаро 
боғлиқлик жиҳатлари мавжудми? Бунинг учун мазкур тушунчаларнинг 
мазмунини таҳлил қилиш самарали ҳисобланади. Шунинг учун ҳам дастлаб 
индивид тушунчасининг мазмунига тўхталиш лозим. А.В.Петровский 
таҳрири остида чиққан “Умумий психология” дарслигида “Индивид” 
тушунчасида кишининг насл-насаби ҳам мужассамлашгандир. Янги туғилган 
чақалоқни, катта ёшдаги одамни ҳам, мутафаккирни ҳам, ақли заиф овсарни 
ҳам, ёввоийлик босқичидаги қабиланинг вакилини ҳам, маданиятли 
мамлакатда яшаётган юксак билимли кишини ҳам индивид деб ҳисоблаш 
лозим. Индивид тушунчаси профессор Э.Ғозиевнинг “Умумий психология” 
дарслигида тавсифланишича, индивид лотинча ажралмас, алоҳида зот 
маъноларини англатиб, инсон зотига хослик масаласини белгилаб беради. 
Шунингдек, катта ёшдаги руҳий соғлом одамлар ҳам, чақалоқ ҳам, нутқи 
йўқ, оддий малакаларни ўзлаштира олмайдиган ақли заифлар ҳам 
индивидлар деб аталади.

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling