Психологиянинг предмети


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/131
Sana11.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1698984
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   131
Bog'liq
умумий психология маруза матни

 
Таққослаш – шундай бир тафаккур операциясидирки, бу операция 
воситаси билан объектив дунёдаги нарса ва ҳодисаларнинг бир-бирига 
ўхшашлиги ва бир-биридан фарқи аниқланади. 
Нарса ва ҳодисалар ўртасидаги ўхшашлик ёки фарқни, тенг ёки 
тенгсизликларни, айният ёки зиддиятларни аниқлашдан иборат бўлган фикр 
юритиш операцияси, билишнинг дастлабки ва зарур воситаси бўлиб 
ҳисобланади. Аждодларимиз таққослашнинг таълимдаги роли тўғрисида 
шундай фикрларни билдирган эди. Таққослаш ҳар қандай тушунишнинг ва 
ҳар қандай тафаккурнинг асосидир. Оламдаги нарсаларнинг ҳаммасини 
таққослаб кўриш йўли билан била олмасак, бошқа йўл билан била олмаймиз, 
агар биз ҳеч нарса билан солиштиришимиз ва фарқини билиб олишимиз 
мумкин бўлмаган бирон бир нарсага дуч келганимизда эди, у ҳолда биз шу 
нарса тўғрисида ҳеч қандай фикр қила олмаган бўлар эдик. 
Таққослаш операцияси икки хил йўл билан амалга ошиши мумкин: 
амалий аниқ нарсаларни бевосита солиштириш ва назарий тасаввур 
қилинаётган образларни ва нарсаларни онгда фикран таққослаш. Агар одам 
икки бойлам юкни қўл билан кўтариб, бир неча хил таом мазасини қиёсласа 
ёки икки пайкал пахтазор ҳосилдорлигини таққосласа, бу амалий таққослаш 
бўлади. Шунингдек, ўқувчилар икки қалам ёки икки стерженнинг учини 
ёғочга ёки қоғозга солиштирсалар, у аналогик ҳолатга мисол бўла олади. 
Бундан ташқари метр билан масофани, тарози билан оғирликни, термометр 
билан ҳароратни, телескоп билан осмон жисмларини ўлчаш пайтида ҳам 
таққослаш жараёни вужудга келади. 
Инсон теварак-атрофдаги нарса ва ҳодисаларнинг барчасини бевосита 
акс эттириш, қўл билан пайпаслаш имкониятига эга эмас. Шу боисдан 
тўпланадиган билимларнинг аксарияти қўл билан ушлаш, кўз билан кузатиш 
эвазига эмас, балки фикр юритиш орқали, мантиқ ёрдамида англанилади. 
Улар ўртасида ўхшаш ва фарқли аломат ҳамда белгилар назарий таққослаш 
асосида ажратилади. Демак, инсон олаётган кенг кўламдаги ахборотлар 


фарқини фикран таққослаш ёрдамида англаб етади. Жумладан, ўқувчилар 
дилда ўйлаётган нарсаларни фикран солиштириб кўрадилар. Баъзан турли 
ёшдаги кишилар ўз тенгдошлари характерида, қизиқишида, юриш туришида, 
муомаласида ва бошқа хусусиятида ўхшашлик ва тафовут борлигини 
топадилар. 

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling