Психологиянинг предмети


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/131
Sana11.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1698984
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   131
Bog'liq
умумий психология маруза матни

 
Конкретлаштириш – ҳодисаларни 
ички 
боғланиш 
ва 
муносабатлардан қатъий назар бир томонлама таъкидлашдан иборат фикр 
юритиш операциясидир. 
Умумий мавҳум белги ва хусусиятларни якка ёлғиз объектларга 
тадбиқ қилиш билан ифодаланадиган фикр юритиш операцияси инсоннинг 
барча фаолиятларида фаол иштирок этади. Воқелик қанчалик яққол шаклда 
ифодаланса, инсон уни шунчалик осон англаб етади. Инсонлар даставвал 
теварак атрофни аниқ белгиларига асосланиб, аниқ ҳолда акс эттирганлар
яққол образларга суяниб тасаввур қилиш имкониятига эга бўлганлар, шу 
боисдан то ҳозирги кунга қадар аниқлик белгиси ҳар қандай инсон зоти учун 
энг яқин белги бўлиб ҳисобланади. 
Психологлар 
тадқиқотларининг 
кўрсатишига қараганда 
конкретлаштириш одамда икки хил вазифани бажаради. Биринчидан, умумий 
абстракт белгининг якка объектга тадбиқ этиш амалга оширилади. Масалан, 
биз “оқ” деганимизда кўз олдимизга қор, қоғоз, пахта ва шу кабилар келиши 
мумкин. Иккинчидан, конкретлаштириш умумий ва якка белгилар камроқ 
бўлган умумийликни очишда ифодаланади. Масалан, биз олма, олхўри, 
узумни мевалар қаторига стол-стул, диван ва шу кабиларни мебеллар 


қаторига қўшамиз. Умумий фикрларни баён қилиш ва изоҳлаш чоғида одатда 
келтириладиган мисолларнинг ҳаммаси конкретлаштиришнинг ўзидир. 
 
Классификациялаш – бир туркум ичидаги нарсаларнинг бир-бирига 
ўхшашлигига ва бошқа туркумдаги нарсалардан фарқ қилишига қараб 
нарсаларни 
туркумларга 
ажратиш 
тизимидир. Д.И.Менделевни 
“Элементларнинг даврий тизими” жадвали бунга ёрқин мисолдир. Бунда 
олим элементларни атом оғирлиги ортиб боришига, кимёвий сифатларнинг 
бир типлигига ва бошқа белги ва аломатларига қараб тартиб билан 
жойлаштириб чиққан. Ўрганиш учун қулайлик туғдириш мақсадида, 
шунингдек, амалий мақсадларда кўпчилик нарсаларни гуруҳларга, 
туркумларга бўлишга тўғри келади. Кўпчилик нарсаларни ҳодисаларни 
гуруҳларга бўлиш классификациялаш ёки туркумларга бўлиш деб аталади. 
Масалан, кутубхонада китоблар муқовасига, фармойишнинг мазмунига ва шу 
каби белгиларига қараб туркумларига бўлиш мумкин. Ўқувчиларнинг одатда 
ёши ёки жинсий белгилари бўйича ва шу кабиларга қараб туркумларга 
бўладилар. 

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling