Психологиянинг предмети


Шахснинг иродавий сифатлари


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/131
Sana11.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1698984
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   131
Bog'liq
умумий психология маруза матни

Шахснинг иродавий сифатлари 


Кишининг иродавий сифатлари яъни ирода кучи, мустақиллиги 
жиҳатидан айрим ҳолларда турлича намоён бўлади. Ҳар 
бир 
кишида 
ироданинг айрим сифатлари умр бўйи мустаҳкамланиб, шу одамнинг 
хусусий сифатлари (яъни доимий хислатлари) бўлиб қолиши мумкин. 
Шахснинг бу ўзига хос хусусиятлари характер хислатлари деб аталади. Ҳар 
бир кишидаги бирон бир иродавий сифатларнинг ҳар қандай намоён бўлиши 
шу киши характерининг хислати бўлавермайди.
Айрим ҳолларда ҳатто тасодифий равишда киши кучли ирода 
кўрсатиши мумкин, айрим ҳолларда мазкур кишининг иродаси, умуман 
кучли ирода кучи шу киши характерининг хислати эканлигидан далолат 
беравермайди. Бу кишининг иродаси кучли деб айтиш учун унинг ирода 
кучини бир марта эмас, бир неча маротаба намоён қилганини билмоқ керак.
Кишининг характерини таърифлаганимизда фалон киши дадиллик 
қилди, рост гапирди демасдан, балки бу одам дадил, ростгўй, тўғрисўз деб 
атаймиз. Бунинг маъноси шуки дадиллик ва ростгўйлик, тўғрисўзлик шу 
одамнинг хусусиятларидир, характер хислатларидир, тегишли шароитда бу 
киши дадиллик, ростгўйлик, тўғрисўзлик хислатларига эга эканлигини 
намоён қилди деб айтамиз. Киши характерини, хислатларини билиб олгач,
унинг бирон иш-ҳаракатда қандай йўл тутишини анча аниқ билиб оламиз, 
олдиндан айтиб бера оламиз.
Ирода кучи ва характер қатъияти. Ирода маълум куч билан юзага 
чиқади: баъзи ҳолларда кишининг иродаси кучли суръатда намоён бўлса, 
бошқа ҳолларда кучсиз намоён бўлади.
Ирода кучи ироданинг муҳим сифатидир. Ирода кучининг турли 
даражаси иродавий жараённинг ҳамма босқичларида кўринади. Ирода кучи 
аввало эҳтиёжларни ҳис қилишда ва интилишда кўринади, биз кучли ҳамда 
кучсиз интилишларни, кучли ҳамда кучсиз ҳохишларни фарқ қиламиз.
Ирода кучи равшан ва аниқ мақсад қўйишда, шунингдек мазкур 
мақсадга етишишга ёрдам берадиган йўл, восита ва усулларни очиқ тасаввур 
қилишда намоён бўлади. Бу очиқ равшанлик даражаси эса кишининг турмуш 
тажрибасига, билимига ва умумий савиясига боғлиқ. Аниқ мақсад қўйишда 
инсон тафаккури ва айниқса реал хаёллар (фантазия) нинг тараққий этиши 
хусусиятлари катта ролъ ўйнайди.
Ирода кучи тезлик билан қарорга кела олишда ва қарорни 
мустаҳкамлигида, саботлиликда кўринади. Юксак ғоявий тамойилларга 
асосланган оқилона қатъиятлик ва саботлик кучли ирода белгиларидандир. 
Қатъиятсизлик иккиланиш, қабул қилинган қарорнинг бажарилишига шубҳа 
билан қараш ва саботсизлик кучсиз ирода белгиларидандир.
Ирода кучи жасорат деб аталадиган дадилликда айниқса равшан 
кўринади. Жасорат кишининг шундай ҳолатики, бунда киши тез қарорга 
келади ва уни бажаришга аҳд қилади. Ҳатто саломатлигини ва ҳаётини хавф 
остида қолдириши мумкинлиги ҳаёлига ҳам келмайди. Жасорат кишининг 
бошқа кишиларга эмас, балки ўзига берган амридир. Киши аҳлоқий 
бурчининг талабига кўра, буюк мақсадга эришиш учун бир зумда ҳаёт билан 


ўлимдан бирини танлаб олса, бундай жасорат ирода кучи эканлигини 
кўрсатади.
Жасорат шундай қарорки, у гўё иш-ҳаракатга айланади. Бу иш-
ҳаракат эса кучли зўр беришни талаб қилади. Характер хислати бўлган 
дадилликда одамнинг қанчалик пухта ўйлаб иш кўришига қараб, бу 
дадиллик махсус тусга киради.
Пухта ўйлаб иш кўришни ўзи юксак ғоявийликка ва кишининг 
ахлоқий тамойилларига асосланган тақдирда ижобий хислат ҳисобланади. 
Ўйлаб, шошмасдан бир қарорга келадиган кишиларни мулоҳазакор кишилар 
деб атаймиз.
Одатда ўзгарувчан айрим ҳислар кайфиятлар таъсирида тез бир 
қарорга келадиган характерли, дадил кишилар ҳам мавжуд. Булар ҳиссиётга 
бериладиган тасодифий кайфиятли кишилардир. Бундай кишилар одатда 
саботсизлиги, шошма-шошарлиги ва калта ўйлаши билан ажралиб турадилар.
Киши унча иккиланмасдан ўйлаб, эътибор билан тўғри бир қарорга келса ва 
шу қарорни дадил амалга ошира билса, дадиллик характернинг ижобий 
хислати бўлади.
Бир неча имкониятдан бирини танлаб олишга тўғри келадиган иш – 
ҳаракат бир қадар хавф-хатар билан боғланган бир мураккаб вазиятда 
дадиллик айниқса яққол кўринади. Қатъиятсизлик характернинг салбий 
хислатидир, қатъиятсизликда киши сустлик билан бир қарорга келади, 
қабул қилган қарорини кўпинча ўз вақтида бажармайди. Бундай одам қабул 
қилган қарори тўғрилигига шубҳаланади, турли имкониятлардан бирини 
танлаб олишда иккиланади, айниқса қиладиган иш-ҳаракатлари хавф-хатар 
билан боғланган бўлса, шундай аҳволга тушади. Шу сабабли қатъиятсиз 
кишилар кўпинча кам фаолликлари билан ажралиб турадилар ёки умуман 
пассив бўлиб, ялқов, танбал деган таассурот туғдирадилар.
Саботлилик дадилликка чамбарчас боғлиқ бўлиб, характернинг 
ижобий хислати ҳисобланади. Характернинг бу хислатига эга бўлган 
кишилар қабул қилган қарорларини одатда ўзгартирмайдилар, бекор 
қилмайдилар ва бу қарорларини бажармасдан қўймайдилар. Бу кишилар 
ваъдаларининг устидан чиқадилар, айтган сўзларини албатта қиладилар, 
уларнинг гапи билан иши бир бўлади. Уларга ишонса бўладиган субутли 
инсонлардир.
Қабул қилинган қарорларини кўпинча бекор қиладиган, берган 
ваъдаларини устидан чиқмайдиган, айтган сўзидан тонадиган кишилар 
субутсиз ҳисобланади.
Киши иродасининг кучи ва қатъияти характернинг иродага боғлиқ 
бўлган қайси хислатларида ифодаланган бўлса ўша хислатлар энг ёрқин 
хислатлардан ҳисобланади. Бу хислатлар ҳар бир кишининг характерида бир 
қадар намоён бўлади. Аммо ҳамма кишиларни ва ҳар қандай одамни иродаси 
кучли, характери кучли деб бўлмайди. Балки шу сифатлари билан бошқа 
кишилардан ажралиб турган одамларгина иродаси кучли, характери қатъий 
деб аталади. Ирода кучи ва қатъияти одамнинг ўзини тута билишида, 
жасурлигида, матонатида ва чидамлилигида намоён бўлади.


Ирода кучи қабул қилинган қарорни ўз вақтида бажаришда кўринади. 
Шунинг учун қарорни бажармаслик ёки унинг бажариш муддатини доимо 
пайсалга солиш, галдан-галга қолдиравериш, бошлаган ишини охирига 
етказа билмаслик ироданинг кучсизлиги аломатидир.
Лекин қабул қилинган қарорни бажариш ҳар қандай қилинган иш-
ҳаракатнинг, ироданинг кучли эканлигидан дарак беравермайди. Ирода кучи 
асосан иродавий ҳаракатлар ёрдами билан қандай тўсиқлар енгилганига ва 
шу йўл билан қандай натижаларга эришилганлигига қараб аниқланади. 
Иродавий зўр бериш воситасида бартараф қилинадиган қаршилик ва 
қийинчиликлар даражаси ва характери ирода кучининг объектив кўрсаткичи 
бўлиб хизмат қилади. 
Киши катта тўсқинликларни, қийинчиликларни, қаршиликларни 
иродавий зўр бериш ва иродавий ҳаракатлар ёрдами билан бартараф қилиб, 
зўр мувафаққиятларга эришса, бу киши иродаси кучли эканлигини 
кўрсатади.
Космоновтлар мислсиз ирода кучини бутун жаҳонга намойиш 
қилишади. Бу қаҳрамонлар космик парвозларга тайёрланиш даврида ҳам, 
парвоз пайтида ҳам ўз иродаларининг юксак сифатларини намойиш этадилар. 
Бу қаҳрамонлар кучли ирода ва унинг хилма-хил кўринишлари ўз 
характерининг асосий хислати бўлган кишиларнинг ёрқин мисолидир.
Киши иродасининг кучсизлиги унинг жуда арзимас тўсқинликларни 
ҳам бартараф қила олмаслигида кўринади. Масалан, баъзан киши бирон 
керакли хатни ёзишга ёки бирор зарур ишни бошлашга ўзини мажбур эта 
олмайди.
Ироданинг кучсизлиги одатда иродасизлик деб аталади. Қарорни 
бажариш жараёнидаги ихтиёрий иш-ҳаракатлардаги ирода кучи ўзини тута 
билишда, жасурлик, сабот ва матонат, чидам ва тоқатда намоён бўлади. 
Ўзини тута билиш номидан ҳам билиниб турибдики, кишининг ўзини 
идора қила билиши ва ўзини қўлга ола билиши демакдир. Ўзини тута билиш 
кишининг олдига қўйган мақсадларига етишувида тўсқинлик қилувчи, 
иродасини бўшаштирувчи ички ҳолатларни енгишда кўринадиган кучли 
иродадир. Бундай ҳолатларга масалан, қўрқиш, ўз кучларига ишонмаслик
зерикиш, қайғуриш ҳисси киради. Бундай ҳолатлар кишини фаолият 
кўрсатмасликка рағбатлантиради ёки қўйилган мақсадларга қарама-қарши 
бўлган ғайри ихтиёрий ҳаракатларда ўз ифодасини топади. Бундай ҳолатлар 
ҳар кимда бўлади. Аммо одамнинг шахс сифатидаги хусусияти шундан 
иборатки, у ўзидан ана шу салбий ва кераксиз ҳолатларни ирода кучи билан 
ўзгартира олди ёки бартараф қила олади. Бу борада К.Д.Ушинский қуйидаги 
сўзларни келтириб ўтади: “Қўрқувни ҳис қилмасдан хавф-хатарга ўзини 
урадиган киши мард эмас, балки энг кучли қўрқувни ҳам боса оладиган ва 
қўрқув таъсирига берилмаган, хавф-хатарни ўйламайдиган киши марддир”.
Ўзини тута билиш киши характерининг хислати бўлиб, асосан ички 
ироданинг намоён бўлишидан иборат. Бу хислат кишининг ўз хулқ-атворини 
назорат қила билишда ўзини, ўз ҳаракатларини, нутқини қўлга ола билишида, 
шу шароитда кераксиз ёки зарарли деб қараладиган ҳаракатлардан ўзини тия 


билишида ифодаланади. Характер шу хислатига эга бўлган кишилар 
ўзларини қўлга ола биладилар. Улар ўзларини тута биладилар, улар уюшқоқ 
кишилардир.
Ўзини тута билмаслик ироданинг кучсизлигини яққол кўрсатувчи 
белгидир. Одам ўзини қўлга ола билмаганда ўз майлларини, ихтиёрсиз 
ҳаракатларини назорат қила олмаганда ғайри ихтиёрий фаоллик 
кўринишлари рефлекслар, инстинктлар, тасодифан кўнгилдан кечадиган 
ҳислар, қўрқув, ҳадик-шубҳа, гумон, ғазаб, рашк, ичиқоралик, аффектив 
ҳолатлар ва шу кабилар киши иродасини бўғиб қўяди. Бундай ҳолларда одам 
ўзини тия олмай қолади. 
Ўзини тия олмасликнинг энг ёмон кўриниши бузуқликдир. Бузуқлик 
бутунлай инстинктлар ва салбий эмоциялар таъсирида бўлиш демакдир.
Жасурлик кишининг омонлиги ва ҳаёти учун ҳавфли бўлган 
тўсқинликларни бартараф қилишда кўринадиган ирода кучидир. Масалан, 
парашютчи ҳар гал ўзини самолётдан ташлаганда жасурлик қилади. 
Жасурлик ўзини тута билишга чамбарчас боғлиқ. Жасурлик бор жойда ўзини 
тута билишлик мавжуд. Киши ўзини тута билса жасурлик қила олади. Бирон 
мақсадга етишиш йўлида мутассил жасурлик кўрсатиш, довюраклик жасорат 
дейилади.
Ўзининг ҳаёти учун хатарли тўсқинликларни енгишга доимо тайёр 
турган ва шундай тўсқинликларни енга оладиган кишиларни жасур кишилар 
деб атаймиз. Булар хавф-хатардан чўчимайдиган, характери кучли, довюрак, 
ботир кишилардир. 
Жасурликнинг йўқлиги ироданинг кучсизлигини кўрсатади. Буни 
қўрқоқлик, номардлик деб атаймиз. Иродаси кучсиз бўлган бундай кишилар 
одатда қўрқоқ, юраксиз кишилар деб аталади. Сабот, матонат маълум 
мақсадга етишда кўпинча узоқ вақт давомида иродамизга таъсир этиб 
турувчи катта тўсқинлик ва қийинчиликларни бартараф қилишга тўғри 
келади. Ироданинг бундай кўриниши шахснинг энг муҳим сифати бўлиб, 
ирода кучининг яққоллигини кўрсатади.
Сабот, матонат – қандайдир бир аниқ мақсадни кўзлаб, мунтазам 
равишда иродавий зўр бериш демакдир.
Аммо кишиларнинг ҳаёти ва фаолиятида баъзан шундай ҳоллар ҳам 
бўладики, киши ўз олдига қўйган қандайдир зарур мақсадларни бажаришда 
етиб бўлмайдиган ёки кишига шундай бўлиб туюладиган тўсқинликларга 
учраб қолади. Бундай ҳолларда киши баъзан қабул қилган қарорни 
ўзгартиради, бекор қилади, у қийинчиликлардан қўрқиши ва ўз олдига 
қўйган мақсадидан воз кечиши мумкин. Баъзан шундай бўладики, талаба 
тўсатдан ўқишни ташлайди. Илгари танлаган эҳтиёжидан воз кечади, 
бошлаган ишини охирига етказмай, ўлда-жўлда қолдириб кетади.
Киши ўз ҳаракат, мақсадини яхши ўйламаганда мақсадга етишса, 
ёрдам бера оладиган восита ва усулларни пухта ўйламаганда, ўзининг куч – 
имкониятларини етарли ёки тўғри ҳисобга олмаганда одамда белгиланган 
мақсаддан шу 
тариқа қайтади, иродасида чекинади. Дастлабки 
муваффақиятсизликка ҳаддан ташқари катта аҳамият берилганда, бу 


муваффақиятсизликка нотўғри, ёки енгил баҳо берилганда, унга фақат 
салбий томондан қараганда шундай бўлади. Киши муваффақиятсизликка 
учраш билан бир вақтда ўз кучларига, ўз имкониятларига, ўз қобилиятларига 
ишонмаганда одам “руҳи тушиб”, ўзини пассивликка қўл қовуштириб 
ўтиришга маҳкум этади. Албатта умуман иродаси кучсиз кишиларда шундай 
бўлади. Бундай 
кишилар 
иродасининг 
ўсмаганлиги, етарлича 
тарбияланмаганлиги билан фарқ қилади.
Аммо иродали мавжудот бўлган одам ҳаёт ва фаолиятида жамият ёки 
ўзи учун муҳим аҳамиятга эга бўлган мақсадидан қайтмаслиги ҳам мумкин. 
У ирода кучига зўр бериб, тўсқинликларга қарши курашни кучайтириши, 
қабул қилинган қарорига яраша узоқ вақт иш кўриши мумкин. Барча 
тўсқинлик ва қийинчиликларга қарамай у зарур натижани қўлга киритмоқ 
учун дамба-дам, орада вақт ўтказиб зўр бериши, ғайратини кўрсатиб ишлаши 
мумкин. 
Кутилган мақсадга етишда катта қийинчиликлар ва енгиб 
бўлмайдиган тўсиқлар бўлса, киши шу мақсадга етиши учун зарур йўл, 
восита ва усулларни ўзгартириб, янги усулларни қидириб топиши мумкин. 
Катта тўсқинликларни бартараф қилиб, узоқ қунт қилиб, мақсадга етишда 
кўринадиган бундай ирода кучи сабот-матонат деб аталади. Шундай ирода 
сифатига эга бўлган киши эса сабот-матонатли, кучли иродали, қатъий 
характерли киши деб аталади. 
Ҳар 
қандай 
фаолиятнинг, жумладан 
ўқиб, ўрганишнинг 
муваффақияти сабот-матонатга боғлиқ. Билимли бўлмоқ учун сабот-матонат 
керак. Ҳар бир соҳада-техника, санъат, музика, спорт ва шу каби соҳаларда 
билим ва малака ортирмоқ учун сабот-матонат керак. 
Сабот-матонат характернинг энг қимматли хислатидир. Бу хислат 
кишининг мақсадга етиш йўлида қандай қийинчилик ва тўсқинликлар 
бўлишидан қатъий назар шу мақсадга эришишида ўз ифодасини топади. 
Характер хислати бўлган сабот-матонат баъзи кишилар фаолиятининг 
ҳамма соҳаларида намоён бўлади бошқа кишиларда эса бу хислат уларнинг 
манфаатлари билан боғланган, ва айрим фаолият соҳаларида кўринади. 
Сабот-матонатли кишилар бошлаган ишларини ҳамиша охирига 
етказа биладилар. Улар ўзларига нисбатан ҳам бошқа кишиларга нисбатан 
ҳам талабчан бўладилар. 
Сабот-матонатли кишилар муваффақиятсизликка учраганда руҳини 
туширмайди, балки аксинча, мақсадга эришиш учун ишга янада қатъийроқ 
киришади, шу мақсадга эришишнинг янги йўл ва воситаларини излаб топади. 
Сабот-матонатли кишилар ўзига ва бошқа кишиларга нисбатан 
талабчанлиги билан ажралиб турадилар. Улар белгиланган йўлдан 
юришларига тўсқинлик қила оладиган ҳамма нарсага қарши тура оладиган,
бу тўсқинликларни енга оладиган матонатли кишилардир. 
Сабот-матонат ироданинг чидам ва тоқат деган сифати билан ҳам 
чамбарчас боғлиқ. 


Мақсадга етишда бартараф қилинадиган тўсқинлик ва қийинчиликлар 
кишидан куч ва вақт сарф қилишни талаб этибгина қолмай, балки кўпинча 
жисмоний ва руҳий азоб беради ҳам. 
Кишининг ўз фаолиятида баъзан совуқ ва иссиқдан, ёмғир ва қордан, 
қаттиқ толиқиш, оч қолишдан, ҳамма турли касалликлардан азоб чекадиган 
киши ўз олдига қўйган мақсадига содиқ бўлиб шу мақсадга етишга 
интилаверса, бундай интилишларда кўринадиган ирода чидам ва тоқат деб 
аталади. Одамнинг организмидаги емирилиш жараёнларини енгишда 
ифодаланадиган ажойиб ирода ўзини тута билиш ва матонатни кўрсатадиган 
мисоллар талайгина бўлиб, у қуйидаги мисоллардан бирида келтириб 
ўтилади. 
Собиқ совет учувчиси Алиевнинг бир ўзи ҳаво жангида душманнинг
еттита самолётига қарши мардонавор курашди ва ҳаммасини уриб туширди. 
Кучлар тенг бўлмаган бу жангда Алиевнинг самолётини душман ўқлари 
тешиб юборган эди. Алиев ўзи бир неча бор яраланди. Аммо у ўзини йўқотиб 
қўймай, самолёти билан ўз аэродромига бориб қўнди. Аэродромига етиб 
боргунча душман эгаллаб олган ерлардан учиб ўтиши керак эди. 
Душманнинг зенит тўплари Алиевнинг самолётини қаттиқ ўққа тутди ва 
самолётининг бир неча жойини снаряд парчалари тешиб юборди. Учувчи 
яна бир неча марта яраланди. Лекин Алиев бу сафар ҳам саросимага тушмай 
самолётини бошқариб бораверди ва уни ўз аэродромига эсон-омон қўндирди. 
Самолёт кабинаси очилганда учувчи ўлган эди. У икки қўлидан, оёғидан, 
курагидан, елкасидан, орқасидан, жағидан ва бошидан яраланган эди. 
Врачнинг аниқлашишича, оғир ярадор бўлган Алиевнинг бу ҳолда уча олиши 
сира мумкин эмас эди. Аммо Алиев самолётини бошқариб, аэродромга тўғри 
қўна олган. Учувчининг иродаси ва ўзини тута билиши туфайли ўқнинг 
емирувчи кучларидан ғолиб келиб, умрининг сўнгги дақиқаларини чўзишга 
эриша олди. 
Сабот-матонатли чидамли ва тоқатли кишилар мақсадга етишишда ва 
қийинчиликларга қарши кураш жисмоний ва руҳий азобларга ҳамда бошқа 
машаққатларга чидай оладилар. Улар ҳар қандай вазиятда ўзларини тута 
оладилар, жасурлик, мардлик, ботирлик, қатъият кўрсата оладилар . 
Бундай характерли кишиларга оптималлик кайфияти, ҳаётга 
қувноқлик билан қараш, порлоқ келажакка доим ишонч билан боқиш, бошқа 
кишиларга ўз кучлари ва меҳнат имкониятларига етишиш каби хислатлар 
хосдир.
Ўзини тута билиш жасурлик сабот-матонат, чидам ва тоқатда 
кўринадиган кучли ирода мардлик деб аталади. Шу сифатлар билан фарқ 
қиладиган кишилар эса мард кишилар деб аталади.
Кишиларнинг ҳаёти ва фаолиятида шундай ҳоллар кўп бўладики, 
бунда одам зарур пайтида ўзини тута олмай қолади, жасурлик, сабот-
матонат, интизомлилик кўрсата олмайди. Характер хислати иродасиз 
кишилар мавжуд, бундай кишилар иродаси кучсиз ёки иродасиз кишилар 
дейилади. Бундай кишилар иродаси кучсиз ёки чидамсиз кишилар дейилади. 
Булар хатто арзимас қийинчилик ва тўсқинликларни ҳам бартараф қила 


олмайдиган кишилардир. Булар салгина муваффақиятсизлик ёки қийинчилик 
келиб чиққанда ҳам ўз олдига қўйган мақсаддан воз кечиб иш ҳаракатини 
тўхтатадиган, ўз қарорини бекор қиладиган юраксиз, қўрқоқ кишилардир. 
Улар вазият талаб қилганда зарур жасурлик сабот-матонат, чидам, тоқат, 
қатъият кўрсатмайдилар. Булар чўчима, ялқов жони пахта кишилардир. 
Бундай кишиларнинг хатти-ҳаракатлари одатда уларнинг ўзидан кўра ташқи 
шароитга боғлиқ бўлади. 
Бундай характер хислатларга эга бўлган кишилар пессимистик 
кайфиятда бўлиб, дунёга ва ҳаётга умидсизлик билан қарайдилар. Улар 
доимо барча кишиларнинг салбий, ёмон томонларини кўрадилар, бу 
кишиларнинг 
фикрича, ўзларининг 
барча 
камчиликлари 
ва 
муваффақиятсизликларининг сабабчиси бошқа кишилардир. Бу хилдаги 
баъзи кишилар пассив бепарво кайфиятда бўладилар. 
Ироданинг мустақиллиги. Кишиларинг иродавий ҳаракатларига 
уларнинг мустақиллик даражасига қараб ҳам баҳо берилади. Иродавий 
ҳаракатларнинг мустақиллиги кишининг аввало ташаббускорлигида 
кўрилади. Ташаббускорлик бирор бир ишни шахсан бошлаб юбориш 
демакдир. Ташаббускорлик одатда теварак-атрофдаги шароит ҳамда 
ижтимоий ҳаёт талабларини эпчиллик, моҳирлик билан ҳисобга олиш ва 
кўпинча келажакни, янгиликни олдиндан кўра билиш қобилияти билан бир 
вақтда намоён бўлади. 
Ташаббускор киши шахсий ҳаётида ҳам, ижтимоий фаолиятида ҳам 
вазият ва турмуш талабларини ҳисобга ола билади, шу билан бир вақтда 
вазифаларни илгари суради, қўйилган вазифаларни амалга ошириш учун йўл 
ва воситалари танлайди ва бу вазифаларни ҳал этишда фаол иштирок этади.
Мустақиллик қилинилмаган ва қилинилган иш-ҳаракатлар учун жавобгарлик 
сезишда кўринади. Жавобгарликни сезиш айни ҳаракатларнинг тўғрилигига, 
мақсадга мувофиқ эканлигига ва зарурлигига ишонч ҳосил қилиш демакдир. 
Ироданинг мустақиллиги яна бошқа кишиларнинг фикр, маслаҳат ва 
таклифларини танқидий кўз билан мулоҳаза қилиб чиқишда ҳам кўринади. 
Танқидий кўз билан мулоҳаза юритиш характер хислати бўлиб, бошқа 
кишиларнинг бирга маслаҳат ва таклифларини диққат билан таҳлил қилишда 
кўринади, характернинг шу хислати бўлган киши бошқа кишиларнинг фикр 
ва маслаҳатларига эътибор билан қулоқ солади, уларга муайян тамойиллар 
нуқтаи назаридан баҳо беради, ижобий фойдали нарсани қабул қилиб ундан 
фойдаланади, салбий бефойда нарсани далиллар билан рад этади. 
Айрим кишиларнинг ирода мустақиллиги баъзан қайсарлик каби 
махсус ҳолатда кўринади. Бу ҳолат шундан иборатки, одам бошқа 
кишиларнинг айтган ҳамма гапларига, маслаҳат, илтимосларига қаршилик 
кўрсатади. Қайсарлик қилаётган одам ё буюрилган ишни қилмасдан, ўз 
билганини қилаверади ёки буюрилган ишни тескарисини қилади. 
Интизомлилик – характер хислати бўлиб, жамият талабларига онгли 
равишда ўз ихтиёри билан бўйсина билишда кўринади. Интизомлилик, 
жумладан, белгиланган тартибга аниқ риоя қилишда, олинган ваъдани 


виждонан бажаришда, ўз бурчига онгли равишда бўйсинишда ўз ифодасини 
топади. 
Интизомли киши мустақил ташаббускор бўлиб, айни вақтда қабул 
қилинган қарорларни сўзсиз ижро этади, жамият манфаатларига ва ахлоқ 
тамойилларига итоат қила билади. 
Мустақиллик айни вақтда ироданинг кучли эканлигини ҳам 
кўрсатади. Ирода кучи катта тўсқинликларни бартараф қила олиш қобилияти 
билангина ифодаланмай, ташаббускорлик кўрсатиш, мустақиллик, дадиллик 
кўрсатиш ва қабул қилинган қарорлар учун, ўз хатти-ҳаракатлари учун 
масъулият сезиш билан ҳам таърифланади. 

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling