Птэ ва птб буйича I-IV группа саволлари


) қўлда ёки калит билан масофадан бошқариладиган коммутацион аппаратларга таъқиқловчи плакатлар осиш; 3)


Download 84.5 Kb.
bet8/9
Sana03.02.2023
Hajmi84.5 Kb.
#1156821
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ПТЭ ва ПТБ буйича I000 (1)

2) қўлда ёки калит билан масофадан бошқариладиган коммутацион аппаратларга таъқиқловчи плакатлар осиш;
3) ерга уланиш керак бўлган ток ўтказувчи қисмларда кучланиш йўқлигини текшириш;
4) ерга улагич ўрнатиш (ерга уловчи пичоқлар уланган, улар йўқ жойларда эса кўчма ерга улагичлар ўрнатилиши керак);
5) огоҳлантирувчи ва буюрувчи плакатлар осилган, кучланиш остида қолган иш жойлари чегараланган бўлиши керак. Маҳаллий шароитларга қараб чегаралаш ерга уланишдан олдин ёки кейин бўлиши мумкин.


3.8. Электр қурилманинг қандай қисмларига кўчма ерга улагичлар ўрнатилади?
Электр қурилманинг қуйидаги қисмлари ерга уланади:
- электр юритма аппаратлари, электр машиналар, трансформаторлар, светельниклар корпуслари;
- шит ва шкаф каркаслари, тарқатиш қурилмалари металл конструкциялари;
- металл кабел конструкциялари;
- металл ушлагичлар, лоткалар, короблар, электр ўтказгич трубалар, шинали ўтказгичларнинг кожухлари ва таянч конструкциялари, ҳамда бошқа электр жихоз ўрнатиладиган металл конструкциялар.
Кўчма ерга улаш аввал ерга кейин электр қурилмага (“ер-электр қурилма”) ўрнатилади ва тескарисига (“электр қурилма – ер”) ечиб олинади.


3.9. Электр токидан зарарланиш хавфига кўра иншоотлар қандай турларга бўлинади?
Электр токидан зарарланишига кўра бино (иншоот)лар қуйидагиларга бўлинади:
1) хавфли иншоотлар, қуйидаги шароитлар билан тавсифланади:
- намлик (нисбий намлик 75% дан ошса ёки ток ўтказувчи чанглар;
- ток ўтказувчи поллар (металл, темир-бетон, ғиштли);
- юқори ҳарорат (300 С дан ортиқ);
- одамнинг бир вақтда ерга уланган металл конструкциялар, технологик аппаратлар, механизмларга бошқа томондан металл корпусларга тегиб кетиш имконияти.
2) ўта хавфли иншоотлар, қуйидаги шароитлар билан тавсифланади:
- ўта намлик (намлик 100% бўлса),потолок, деворлар, пол, буюмлар нам билан қопланган.
- кимёвий актив мухит (ток ўтказувчи қисмларни изоляциясини емирувчи парлар).
- бир вақтда икки ва ундан ортиқ хавфли шароитлар мавжудлиги (пункт-1).

Download 84.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling