Пул-кредит тизими. Банклар ва уларнинг бозор иқтисодиётидаги роли
Download 93 Kb.
|
1 2
Bog'liqкредит тизими. Банклар ва уларнинг бозор иқт
1
Давлат банки мамлакат пул-кредит тизимининг марказлашган тартибда бошқаради ва давлатнинг ягона кредит сиёсатини амалга оширади. Давлат банки (1), марказий банк (2), банкирлар банки (3) ва ижтимоий банк ҳисобланади. Бунинг мазмуни шундан иборатки, биринчидан, кўпчилик мамлакатларда давлат банки ягона марказий банкдан иборат бўлиб, у ўтказадиган сиёсат тартиблари юқори давлат органлари томонидан ўрнатилади. Иккинчидан, марказий банк банклар ва жамғарма муассасаларидан қўйидагиларни қабул қиилб, уларга кредит беради. Хусусан шу сабабга кўра марказий банк «банкирлар банки» дейилади. Учинчидан, марказий банк фақат фойда олишга интилиб фаолият қилмайди, давлатнинг бутун иқтисодиёт ҳолатини яхшилаш сиёсатини амалга оширади ва ижтимоий сиёсатини амалга оширишга кўмаклашади. Марказий банк кўплаб хилма-хил вазифаларни бажаради: Биринчидан, бошқа банк муассасаларининг мажбурий эҳтиёжларини сақлайди. Бу эҳтиёжлар пул таклифини бошқариш учун хал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Марказий банк мамлакатнинг расмий олтин – валюта эҳтиёжларини сақлаш вазифасини ҳам бажаради. Иккинчидан, чекларни қайд (инкасация) қилиш мехнизмини таъминлайди ва банклараро ҳисоб-китобларни амалга оширади, уларга кредитлар беради. Учинчидан, давлатнинг монетор сиёсатини амалга оширади. Тўртинчидан, барча банклар фаолиятини уйғунлаштиради ва улар устидан назорат қилади. Бешинчидан, халқаро валюта бозорларида миллий валюталарни айирбошлайди. Олтинчидан, пул таклифи устидан назорат қилиш маъсулиятини олади, муомалага миллий валютани чиқаради. Иқтисодиётнинг эҳтиёжларига мос равишда пул муомаласини тартибга солади. Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида банклар ва корхоналар тенг ҳуқуқли шериклар сифатида чиқади. Кредит беришда фан-техника тараққиётини жадаллаштиришни, ишлаб чиқаришни ривожлан-тиришнинг янги сифат даражасига эришишни таъминлайдиган тадбирларга устунлик берилади. Банклар ўз тасарруфидаги ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги учун моддий жиҳатдан маъсул ҳисобланади ва шу сабабали кредит-пул операциялари кўпроқ уларнинг иқтисодий фойдалилигига ва самарадорлигига қараб белгиланади. Тижорат банклари ўзларининг хўжалик мавқеига кўра акционерлик типидаги муассасалар ҳисобланади. Ҳуқуқий мавқеига кўра, фаолиятнинг бирор-бир турига хизмат кўрсатувчи, ихтисослашган ёки миллий банк бўлиши мумкин. Тижорат банклар саноат-савдо ва бошқа хил корхоналарнинг омонат тарзида жалб этилган пул маблағлари ҳисобидан кредитлайди, корхоналар ўртасида ҳисоб-китобни амалга оширади, шунингдек воситачилик ва валюта операциялари билан шуғулланади. Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонуни»да айтилишича, тижорат банклари ва акцияли пай асосида ташкил топган хусусий банклар бўладилар, улар «Кредит ҳисоб-китоб ва ўзга хил банк хизматини кўрсатадилар». Тижорат банклар фаолиятининг асосий мақсади фойда чиқариб олишни кўзда тутади. Тижорат банклари даромадининг манбаи мижозларнинг банк хизмати учун тўлови ва активлардан – заём, кредит, қимматли қоғозлардан олинадиган фоиз ҳисобланади. Ихтисослашган тижорат банклар – иқтисодиётнинг турли соҳаларида тижорат тамойилларида кредит-пул операцияларининг муайян турларини амалга оширади. Жумладан, бизнинг республикада саноат қурилиш банки, саноат, транспорт, алоқа ва моддий техника таъминоти соҳаларида, замин, ғалла, пахта банклар – агросаноат комплекси тармоқлари ва соҳаларида. Тадбиркор банки майда ва ўрта бизнес, кооператив ва якка тартибдаги меҳнат фаолияти соҳасида кредит-пул операцияларини амалга оширади. Халқ банки мамлакатда омонат ишларини ташкил этишни, нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилишни ва аҳоли учун касса вазифасини амалга оширишни, аҳолига шахсий эҳтиёжларга кредит беришни ва шу каби операцияларни таъминлайди. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки экспорт, импорт операцияларини бевосита амалга оширувчи корхона ва муассасаларга кредит беради, қўшма корхоналарга кредит беришда қатнашади, йиғма валюта режасининг ижросини, валюта ресурсларидан тежаб фойдаланишини назорат қилади, шунингдек ташқи иқтисодий операцияларга оид ҳисоб-китобларни ташкил қилади ва амалга оширади. Тижорат банклари тизимида тор ихтисослашиши бўйича инвестицион ва ипотека банкларининг ажратиб кўрсатиш лозим. Инвестицион банклар – махсус кредит муассасалари бўлиб, облегация ҳамда қарз мажбуриятлари турларини чиқариш йўли билан узоқ муддатли ссуда капиталини жалб қилади ва уларни мижозларга тақдим қилади. Инвестицион компаниялар, ўзларининг қимматли қоғозларини чиқариш йўли билан хуқуқий инвесторлар пул ресурсларини тўплайди ва уларни корхоналар акция ва облигацияларига жойлаштиради. Бундай компаниялар тўлиқ инвесторлар манфаатларини ифодалайди ва уларнинг асосий мақсади қўйилган капитал ҳисобига фойда олиш ҳисобланади. Ипотека банклар – бу кўчмас мулк (ер ва иншоот) ҳисобига узоқ муддатли ссуда беришга ихтисослашган кредит муассасалар. Ипотека банкининг ресурслари ўзларининг ипотека облигациялари ҳисобига шаклланади. Олинган ссудадан уй-жой ва бошқа иншоотлар қуриш, корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш учун фойдаланилади. Барча тижорат банклари эҳтиёт (резерв) ларининг ҳажми ва таркиби бўйича марказий банк томонидан ўрнатиладиган маълум талабларга жавоб бериши зарур. Бугунги кунда республика худудида мулкчиликнинг турли шаклидаги 30 дан ортиқ тижорат ихтисослашган банклар ва уларнинг 3,7 мингдан кўпроқ филиаллари фаолият қилиб турибди. Шулардан учтаси (ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, халқ банки ва «АСАКА» банк) давлат тасарруфидаги банк ҳисобланади. Улардан 22 та банк (73 %) акционерлик жамияти, 8 таси (27 % ) масъулияти чекланган жамият шаклидадир. Шундан иккитаси қўшма банк ( «Ўт – банк» ва «Хусусийлаштириш банк») мавқеига эга. Ўзбекистонда тижорат банкларининг ривожланиши дастлаб иқтисодиётнинг алоҳида соҳаларига хизмат қиладиган ихтисослашган банклар ташкил этилишида бошланган бўлса, кейинчалик (1995 йилда) ихтисослашган кредит-молия муассасаларини ташкил этишга киришди. Шу асосда «Бизнес фонд», «Мадад» суғурта ва инвестиция компаниялари каби ихтисослашган молия-кредит муассасалари ташкил этилди. 1 Каримов И..А. – Œзбекистон – буюк келажак сари. Т. 1999. 120-бет. Download 93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling