Пул маблағларининг корхона иқтисодиётидаги ўрни ва уларнинг асосий вазифалари
Банкдаги валюта счёти муомалаларининг ҳисоби
Download 131.5 Kb.
|
Пул маблағлари
Банкдаги валюта счёти муомалаларининг ҳисобиБанкдаги валюта счёти корхонанинг республика худудидаги ва хориждаги банкларда валюта счётларида хорижий валютадаги пул маблағлари мавжудлиги ва харакати хакидаги ахборотни умумлаштириш учун мулжалланган. Валюта счётлари буйича муомалаларни амалга ошириш ва расмийлаштириш тартиби Узбекстон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат Солик кумитаси ва Узбекистон Республикаси Марказий банкининг меъёрий ҳужжатлари билан тартибга солинади. Валюта счётлари буйича муомалаларни ҳисобга олиш учун счётлар режасида 52 "Валюта счёти" белгиланган. 52 "Валюта счёти"нинг дебетида корхонанинг ҳисоб-китоб счётларига пул маблағларининг келиб тушиши акс эттирилади. Ушбу счётнинг кредитида эса корхонанинг валюта счётларидан пул маблағларининг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Корхонанинг валюта счётлари кредити ёки дебетига хато ёзилган ва банкнинг кўчирмаларини текширишда аникланган суммалар 63 "Даъволар буйича ҳисоб-китоблар" счётида акс эттирилади. Валюта счётлари буйича муомалалар бухгалтерия ҳисобида банкнинг кўчирмалари ва уларга илова килинган пулли ҳисоб-китоб ҳужжатлари асосида акс эттирилади. Амалдаги конун ва меъерий ҳужжатларда хар кандай корхонага чет эл валютасидаги пул маблағларига эга булиш ва у билан хужалик муомалаларини амалга оширишга рухсат этилган. Чет эл валютасидаги муомалаларни расмийлаштириш банкда жорий валюта счётини очиш зарур. Корхонага валюта муомалаларини амалга оширишга хизмат килувчи банк Узбекистон Республикаси Марказий банкидан валюта муомалаларини амалга ошириш учун махсус рухсатномага (лицензияга) эга булиши шарт. Шундай рухсатномага эга булган банкларни вакиллик банклари дейилади. Корхоналар узларининг валюта счётларини факат Узбекистон Республикаси Марказий банки бюлетенида бориладиган чет эл валюталарида очиш мумкин. Валюта счётини очиш учун корхона банкка куйидаги ҳужжатларни топшириши зарур: Валюта счётини очиш учун ариза. Тасис ҳужжатларининг нусхаси (устав, тасисчилар шартномаси, улар нотариал идоралар томонидан тасдикланган булиши шарт). Регистрациядан утганлиги хакидаги ҳужжатларнинг нотариус томонидан тасдикланган нусхаси. Корхона солик инспекциясида ҳисобга олганлиги ва пенсия фондида регистрациядан утканлиги тугрисида маълумотнома. Корхона бошлиги ва бош бухгалтернинг имзолари ва айланма мухр босилган карточка. Ушбу карточка нотариус томонидан тасдикланган булиши зарур. Валюта счёти очилгандан сунг банк ва унинг мижози уртасида ҳисоб-китоб касса хизматини курсатиш буйича шартнома имзоланади. Унда банк курсатилган хизмат турлари, курсатиладиган хизматлар учун туланадиган хаклар, маблағларни жойлаштириш шартлари, томонларнинг хукук ва бурчлари ва бошқалар курсатилади. Барча корхоналар мулкчилик шаклидан катъий назар Узбекистон Марказий банки томонидан урнатилган курслар буйича Республика валюта фонлига эскпорт операцияларидан тушган валюта тушумларидан 15 фоизини сотишлари мажбурийдир. Шунингдек, ташки иқтисодий фаолият билан шугулланувчи корхоналар экспорт операцияларидан тушган тушумларнинг 15 фоизини валюта бозорида сотишлари зарур. Корхонанинг валюта счёти очилган тижорат банки келиб тушган валютанинг юкорида таъкидланган 15 фоизини Узбекистон Республикаси Марказий банкининг корсчётига утказиб бериши керак. Валюта муомалаларидаги ушбу хусусият транзит валюта счётида келиб тушган валюталар ҳисобини акс эттиришга бевосита таъсир килади. Валютани мажбурий сотиш тугрисидаги топширикка сотилган валютанинг сумдаги эквивалентини коплаш ва уни корхоналарнинг ҳисоб-китоб счётига утказишни таъминловчи тулов топшириги илова килинади. Шундай килиб, чет эл валютасидаги барча тушумлар 2 кисмдан иборат булади: чет эл валютасининг 85 фоизини жорий валюта счётига, колган 15 фоизини эса банкдаги ҳисоб-китоб счётига сумдаги эквиваленти буйича утказиб берилади. Сумдаги эквивалент бу Узбекистон Марказий банки томонидан урнатилган курслар буйича чет эл валютасини кайта ҳисоблашдир. Бундай катта ҳисоблаш хар хафтада бир марта Узбекистон Марказий банки эълон килган курслар буйича амалга оширилади. Валюта муомалаларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш учун 52 "Валюта счёти"да куйидаги субсчётларни очиш мумкин: "Транзит валюта счёти" "Жорий валюта счёти" "Четэлдаги валюта счёти". Корхона узининг валюта маблағларини нафакат мажбурий балки уз хохиши билан хам сотиши мумкин. Ушбу муомалалар корхонанинг валюта счёти очилган банк оркали амалга оширилади ва уларнинг бухгалтерия ҳисоби 48 "Бошқа активларни сотиш" счёти оркали амалга оширилади. Корхона узининг чет эл валютасини мажбурий равишда сотганда ушбу хужалик муомаласи бухгалтерия ҳисобининг счётларида куйидагича акс эттирилади. Корхона ихтиёрида колган валюталарни уз хохиши билан сотганда хам юкоридаги бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади. Чет эл валютасини сотишга доир хужалик муомалалалрини бухгалтерия ҳисобида акс эттирилишининг мазмунини куриб чиқамиз. Чет эллик харидор корхонанинг транзит валюта счётига товар (иш, хизмат) кийматини утказиб беради. Транзит валюта счётидан мажбурий сотишга тегишли 30% валютани утказиб берди. Аммо бу банкдан тегишли ҳужжатлар олгунга кадар 57 "Йилдаги утказишлар" счётида ҳисобга олинади. Сотилган валютанинг транзит валюта счётидаги киймати 48 "Бошқа активларни сотиш" счётининг дебетига утказилади. Сотилган валютанинг сумдаги эквиваленти банкдаги 51 "Ҳисоб-китоб" счётига келибтушади. Валютанинг ижобий курсдаги фарки фойда сифатида 80 4 "Молиявий фаолиятдан курилган фойда ва зарарлар" счётида акс эттирилади. Валютанинг салбий курсдаги фарки зарар сифатида 80/4 "Молия-вий фаолиятдан курилган фойда ва зарарлар" счётида акс эттирилади. Валютанинг колган 85%и "Транзит валюта" счётидан жорий валюта счётига утказилади. Корхоналар муомалаларини тартибга солувчи конунга мувофик Узбекистон Республикасининг ички валюта бозоридан конунда рухсат этилган максадлар учун чет эл валютасини тегишли банклар оркали сотиб олишлари мумкин. Корхонанинг банкга чет эл валютасини сотиб олиш тугрисидаги илтимоси заявка оркали расмийлаштирилади. Чет эл валютасини олиш бухгалтерия ҳисоби счётларида куйидагича схемада акс эттирилган. Чет эл валютасини бухгалтерия исобида счётларида акс эттирилишининг мазмунини куриб чиқамиз. Заявкага асосан банкдаги ҳисоб-китоб счётидан ва чет эл валютасини сотиб олиш учун пул утказилди ва унинг ҳисоби 76 "Хар хил дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар" счётида то чет эл валютаси келиб тушгунга кадар ҳисобга олинади. Банкдаги жорий валюта счётидан кўчирма олинди ва унга асосан келиб тушган чет эл валютаси 52 "Валютанинг счёти"да ҳисобга олинади. Чет эл валютасининг сотиб олиш билан боглик булган банкнинг комиссия харажатлари 80 4 "Молиявий фаолиятдан курилган фойда ва зарарлар" счётига утказилади. 4 ва 5 "Валютанинг ижобий курс узгаришлари (фойда) ва салбий курс узгаришлари (зарар) 80 4 счётда акс эттирилади. Корхонанинг бухгалтериясида 52 "Валюта счёти"нинг ҳисоби учун 2 журанл-ордер ва 2 ведомостда юритилади. Валюта счёти буйича аналитик ҳисоб валюталарнинг турлари буйича алохида карточкаларда юритилади. 52 "Валюта счёти"нинг аналитик ҳисоб карточкаси Валютанинг номи валюта курси ой бошига колдик буйича
Download 131.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling