Тошкент молия институти “Банк иши” кафедраси “Банк иши” фани Пул ва банкларнинг назарий асослари Маъруза (2 соат) Мавзу: Пул массаси ва пул агрегатлари
Маъруза режаси 1. Пул массаси тушунчаси ва пул массасини миқдорий ўлчашнинг зарурлиги 1. Пул массаси тушунчаси ва пул массасини миқдорий ўлчашнинг зарурлиги Пул массаси – бу юридик ва жисмоний шахслар ҳамда давлат ихтиёридаги нақд ва нақдсиз пулларнинг йиғиндисидир. Пул массасини миқдорий ўлчашнинг зарурлиги қуйидаги сабаблар билан изоҳланади: 1. Муомаладаги пул массасининг ўзгаришини макроиқтисодий кўрсаткичларга (ялпи ички маҳсулот, инфляция, фоиз ставкалари, ишсизлик даражаси) таъсирини баҳолаш учун. 2. Иқтисодиётнинг пул маблағлари билан таъминланганлик даражасини билиш учун 3. Марказий банк томонидан пул массасининг ўсиш суръатларини назорат қилиш орқали иқтисодиётга таъсир этиш учун. Пул массасини миқдорий ўлчаш бўйича 2 та ёндашув мавжуд. Пул массасини миқдорий ўлчаш бўйича 2 та ёндашув мавжуд. 1. Трансакцион ёндашув 2. Ликвидли ёндашув Трансакцион ёндашувга кўра, пул бошқа активлардан фарқли равишда муомала воситаси ва тўлов воситаси вазифасини бажаради. Масалан, сотиб олинган қимматли қоғоз ҳам актив ҳисобланади, аммо қимматли қоғоз билан сотиб олинган товарнинг пулини тўлаб бўлмайди. Ликвидли ёндашувга кўра, пул ликвидлилик даражаси энг юқори бўлган актив ҳисобланади. Чунки, активнинг ликвидлилиги деганда унинг пулга айланиш тезлиги тушунилади. Ф.Мишкиннинг хулосасига кўра, пул массасини баҳолашда пул массасининг қисқа муддатли тебранишларига эътибор қаратиш муҳим эмас, бунинг ўрнига унинг узоқ муддатли тебранишларини таҳлил қилиш лозим. Чунки, мавсумий омиллар пул массасининг қисқа муддатли даврий оралиқларда кескин тебранишларига сабаб бўлиши мумкин. Аммо пуллар таклифини таргетлаш қўлланилаётган мамлакатларда пул массасининг қисқа муддатли даврий оралиқларда тебраниши муҳим амалий аҳамият касб этиши мумкин. Бунинг сабаби шундаки, жорий молиявий йилнинг айрим ойларида, турли сабабларга кўра, муомаладаги пул массасининг миқдори кескин ошиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |