Р.Миллер и Д.Ван-Хузларнинг фикрига кўра, АҚШ ФЗТ томонидан ХХ асрнинг 90-йилларида монетар сиёсатнинг индикатори сифатида М1 пул агрегатидан фойдаланилганлиги муомаладаги нақд пул миқдорининг кўпайганлиги билан изоҳланади: “АҚШда нақд пулларнинг пул сифатида ва М1 пул агрегатининг компоненти сифатидаги аҳамияти ошди. Масалан, 1973 йилда АҚШда одам бошига 325 доллар миқдорида нақд пул тўғри келган бўлса, 1993 йилга келиб бу кўрсаткич 1050 долларга етди. Нақд пулларнинг М1 пул агрегатидаги салмоғи 1960 йилнинг охиридаги 20,5 фоиздан 1992 йилнинг сўнгида 30 фоиздан юқори даражага етди. Ўзбекистонда пул агрегатлари миқдори, млрд. сўм (2021 йилнинг 1 январь ҳолатига)
М0
|
М1
|
М2
|
24 920
|
50 330
|
107 604
| Бундан олдинги слайдддан кўрдикки, республикамизда жами пул массасининг ҳажмида нақд пулларнинг улуши жуда юқори бўлиб, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 23,2 фоизни ташкил этди. Таарққий этган мамлакатларда ушбу кўрсаткич 3-5 фоизни ташкил этади. Бундан олдинги слайдддан кўрдикки, республикамизда жами пул массасининг ҳажмида нақд пулларнинг улуши жуда юқори бўлиб, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 23,2 фоизни ташкил этди. Таарққий этган мамлакатларда ушбу кўрсаткич 3-5 фоизни ташкил этади. Республикамизда нақд пулларнинг жами пул массаси ҳажмидаги улушини юқори эканлиги хуфёна иқтисодиётнинг улушини юқори эканлиги билан изоҳланади. Хуфёна иқтисодиёт Ўзбекистон расмий иқтисодиётига нисбатан 47 фоизни ташкил этади. Хуфёна иқтисодиётда эса нақд пул ишлатилади. 2021 йил январь-август ойларида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 317,4 трлн. сўмни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 48,8 фоизга ошди. Жумладан, банклар кассаларига нақд пул тушумлари 157,6 трлн. сўмни, банк кассалари ва банкоматлардан чиқим қилинган нақд пуллар 159,8 трлн. сўмни ташкил этди.
Do'stlaringiz bilan baham: |