Бу билан олтин муомаладан халқаро айланувга чиқарилди. Ички айланишда эса бундай имкониятга фақатгина йирик фирмалар ва пулдорлар эга бўлиб қолдилар, холос. 3. Олтин девиз стандарт Қуйма олтин стандартига кирмаган мамлакатларда банкнотларни бевосита олтинга алмаштириш тикланмади. Бу мамлакатлар ўз кредит пулларини қуйма олтин стандартига кирувчи мамлакатларнинг девизларига (яъни валюталарига) алмаштиришини мўлжалланган эдилар. Бу бир мамлакат валютасининг иккинчи давлат валютасига боғлиқлигини келтириб чиқарар эди. Пул тизимининг бу кўриниши олтин девиз стандарти номини олди. 192933-йиллардаги жаҳон инқирозидан кейин барча мамлакатларда олтин девиз стандартининг баъзи элементларини олтин доллар стандарти ўзида олиб қолди. Бу стандартнинг ўзига хос хусусияти шунда эдики, биринчидан, бу стандартдан фойдаланиш ҳуқуқи фақатгина чет эл эмиссион банклари учунгина сақлаб қолинган эди, иккинчидан, бу стандартда фақатгина АҚШ долларигина олтин билан алмашиниши мумкин эди холос. 1971 йил декабрь ойидан бошлаб долларнинг олтин паритети бекор қилиниши туфайли олтин стандартининг барча кўринишлари ўз кучини йўқотди. Олтин стандарти барбод бўлиши ва иқтисодиётни давлат иштирокида бошқарилишга ўтилиши билан металл пул назариясининг ўрни бошқа назария билан алмаштирилди.
Ж.Беркли Ж.Стюарт
Г.Кнап
- пулни давлат бунёдга келтиради; пулнинг қиймати унинг кўрсатилган номинали билан аниқланади
- пулнинг давлат томонидан белгиланадиган сотиб олиш қобилияти мавжуд. Шу сабабли ҳам, пул давлат томонидан яратилади. Бу назарияни эса давлат пул назарияси деб атайди
Пулнинг номиналлик назарияси
Пулнинг номиналлик назарияси Номинал пул назарияси хусусидаги дастлабки қарашларни қулдорчилик, кейинчалик феодал тузуми шароитидаги қадимги файласуфлар таълимотларида кузатиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |