Пул назарияси. Пулнинг асосий хусусиятлари


Download 152 Kb.
bet1/6
Sana19.04.2023
Hajmi152 Kb.
#1362430
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
pul ТАЙЕР


ПУЛ НАЗАРИЯСИ

Режа:


  1. Пул назарияси. Пулнинг асосий хусусиятлари

  2. Пулнинг метал назарияси, пулнинг номинал назарияси.

  3. Пулнинг функциялари

Пул назарияси. Пулнинг асосий хусусиятлари
Ҳар бир иқтисодий категория амал қилувчи мамлакат ривожланишининг Асосий дастакларидан бири пул бўлиб, бозор иқтисодига ўтиш ва унда иштирок этишда унинг роли ва аҳамияти яна ошиб боради. Ҳар бир иқтисодий ахборот, товарлар ва хизматлар баҳоси, тўловлар, даромаду ҳаражатлар, молиявий талаблар ва мажбуриятлар, иқтисодий алоқалар макро ва микро даражаларда фақат пулда ифода қилинади. Бозор иқтисодига ўтиш шароитида пулни аҳамиятининг ошиши шундаки, жамиятимизда мавжуд ҳуқуқий ва жисмоний шахслар фаолияти ва уларнинг натижаси-даромади пул билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам пул барча иқтисодий ривожланиш поғоналарида одамларни ўзига жалб қилиб келган. Австралиялик иқтисодчи олим К. Менгернинг фикрича Аристотел ва Платондан бошлаб XX асрнинг бошигача пул тўғрисида жаҳонда беш-олти мингдан ортиқ махсус ишлар чоп қилинган. Агар биз ҳозирги кунда пул тўғрисида ёзилган ва чоп қилинган адабиётлар сони бир неча марта ошиб кетган десак муболаға бўлмаса керак. Тадқиқотлар шунчалик кўп бўлишига қарамасдан пул ва унинг хусусиятлари, ҳар бир тизимда ишлатилиши, ўрни, иқтисодга таъсири, нега алоҳида олинган индивидумлар қўлида пулнинг кўпайиши уларнинг бойлигининг кўпайишига олиб келади-ю, жамият миқёсида муомаладаги пул массасининг кўпайиши жамият бойлиги ортиб боришига салбий таъсир кўрсатади деган саволларга ҳали тўлиқ жавоб берилган эмас.
Пул ва унинг вазифалари тўғрисида мавжуд хорижий мамлакатлар иқтисодчиларнинг қулланмаларини олиб қарайдиган бўлсак, пулнинг келиб чиқиши тўғрисида икки хил ғоя мавжудлигини кўришимиз мумкин. Булар рационалистик ва эволюцион ғоялардир.
Рационалистик қарашнинг асосчиларидан бири Аристотель бўлиб, у пул келиб чиқишининг асосини ўзаро бир-бирига тенг қийматни ҳаракатга келтирувчи бирор бир махсус “курол”, кишилар орасида ўзаро келишув натижасида қабул қилинган шартли бирликнинг топилиши айирбошлаш жараёнининг бўлишига олиб келган дейди. Ўзаро товарларни алмаштиришга пул қатнашганида товарни сотиш жараёни товарни сотиб олиш жараёни сифатида юзага келган. Товарлар ўртасидаги пропорция тасодифан, масалан, сотилиши керак бўлган махсулотга талаб кай даражада ва унинг миқдорининг кам ёки кўплигига боғлиқ ҳолда ўрнатилган. Кейинчалик шу товарлар ичидан умумий эквивалент ролини ўйновчи баъзи товарлар ажралиб чиқди. Жамиятнинг ривожланиши муомалага металларнинг кириб келишига олиб келади.
Ривожланишнинг биринчи босқичларда булар мис, бронза, темир бўлиб алмашинув Т-П-Т шаклида олиб борилган. XVIII асрларнинг охиригача пул томонлар ўртасидаги шартнома воситаси деб караб келинган. Хозирги вақтда ҳам баъзи чет эл олимлари, масалан, Поль Самуэльсон пулни сунъий социал шартлашиш белгиси деб изоҳлаган. Бошқа америкалик олим Жон Ге-тореит қимматбаҳо металларнинг пул вазифасини бажариши бу кишилар ўртасидаги келишувнинг маҳсулидир деб уқтирмоқда.
Ўзок йиллар давомида собик СССРда пул ва пул муомаласи соҳасидаги тадқиқотлар К.Маркснинг таълимоти асосида олиб борилди. Пулнинг келиб чиқишини тадқиқот қилишда, албатта К.Маркснинг хизмати катта. У.А. Смит,
Д. Рикардоларнинг тадқиқотларига асосланган ҳолда пулнинг моҳиятини аниқроқ ифодалаб берди. Пулнинг ўзи ҳам товар эканлигини, пулнинг келиб чиқиши босқичларини изоҳлаб бера олди. У олтин ва кумуш қазиб олиш ва ишлатиш учун маълум меҳнат сарфланади, шу меҳнат олтин ва кумушда гавдаланган ҳолда, бошқа товарларнинг қийматини ўлчашнинг асоси бўлиб хизмат қилади деб кўрсатган. Ҳозирги вақтда юқоридагига ўхшаган реал пуллар ўрнига ўз қийматига эга бўлмаган қоғоз ва кредит пуллар муомалада ишлатилмоқда. Шунинг учун, қоғоз ва кредит пуллар, пул келиб чиқиши тўғрисидаги рационалистик концепциянинг тўғридан тўғри исботи бўла олмайди. Қоғоз пуллар юзага келгунча жамият бир неча ривожланиш босқичларини босиб ўтган.
Пулнинг келиб чиқиш тарихи пулнинг эволюцион назарияси билан кўпроқ боғлиқ. Товар муомаласининг эволюцион ривожланиш жараёнида умумий эквивалент шаклини ҳар хил товарлар уйнаган. Ҳар бир жамоа ўз товарини эквивлент сифатида ўртага қўйган. Лекин жамият тарақиёти шу товарлар ичидан икки гуруҳ товарларнинг ажралиб чиқишига олиб келди. Булар эҳтиёж учун зарур бўлган товарлар ва зебу-зийнат товарларидир.
Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши натижасида деҳкончилик ва чорвачиликдаги мехнат тақсиймоти, товар турларининг кўпайиши алмашинув жараёнининг яна ривожланишини тақозо қилади. Алмашув жараёнида товар эгалари ўзаро мулоқатда бўлиб, товарнинг эгаси ўз махсулотини (мулкини) баҳолаган. Шу баҳолаш жараёни бирор ўлчов бирлиги бўлишини тақазо қилган.
К.Маркс пулни «пул - бу товарларнинг товари» деб ифодалаган ва унинг қуйидаги хусусиятларини изоҳлаб берган. Биринчидан, пулнинг истеъмол қийматида бошқа товарларнинг қиймати ўз ифодасини топади. Иккинчидан, пулда ифодаланадиган аниқ меҳнатнинг асосини абстракт меҳнат ташкил қилади. Учинчидан, пулда ифодаланувчи хусусий меҳнат ижтимоий меҳнат сифатида намоён бўлади.
Шунга асосланган ҳолда пул ҳам товар, лекин бошқа товарлардан фарқ қилувчи хусусиятларга эга бўлган, махсус товардир деган хулосага келиш мумкин. Унинг махсус товар сифатида хусусияти шундаки, у барча товарларнинг қийматини ўзида ифода қилувчи, умумий эквивалент ҳисобланади,
Хулоса
М. Фридмен касса қолдиғи талаби миллий даромад, депозит баҳо қоғозлар, товарлар баҳосининг ўсиши ва бошқа омилларга кўрсатади ва бошқа омилларга боғлиқ эканлигини кўрсатади ва уни қуйидаги формула бўйича ифодалайди.
Мс қ f (Y х X) бу ерда:
Мс - режалаштирилаётган касса қолдиғи, f - Y, Х ларнинг ўзгарувчан функцияси, Y - миллий даромад, Х - юқорида келтирилган жами омиллар
M,р,у,и-бошқа таъсир этувчи омиллар.
Фақат монетаризм эмас, балки бошқа назариялар ҳам пул массаси билан ишлаб чиқариш ўртасида боғланиш мавжудлигини тан олади. Фарқ шундаки, монетаризм бу боғланишни бош масала деб қарайди. Унинг намаёндалари пул массасига таъсир этувчи чора-тадбирлар давлат инвестициясидан фарқлирок дарҳол иқтисодий вазиятига таъсир этади деб қарайдилар.
Асосий адабиётлар руйхати:

  1. Каримов И.А“Ўзбекистан по пўти углубления экономических реформ”-Т.:Ўзбекистан,1995.

  2. Каримов И.А. Стабильност и реформў: Стати и вўступления”-М.:Палея,1996

  3. Закон Республики Ўзбекистан “О Центральном банке” .

  4. Закон Республики Ўзбекистан “ О банках и банковской деятельности”.

  5. Инструкции Центрального банка и коммерческих банков республики.

  6. Банковское дело.

  7. Крис Дж. Барлтроп и Диана Мак Нотон. Банковские учреждения в развиваюшихся странах. Том2. ИЭР ВБ вашингтон Д.С.

  8. Операции коммерческих банков и зарубежний опит. Ширинская Е.Б., соколинская И.Э., М., Финанси и статистика. 1993.

  9. Основи денежнего обрашения и кредита. Поляков В.П., Московкина Л.А.,


Download 152 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling