Пул турларининг пайдо бўлиши ва унинг пул назариялари билан боғлиқлиги


Download 23.19 Kb.
bet3/3
Sana03.02.2023
Hajmi23.19 Kb.
#1148592
1   2   3
Bog'liq
pul va bank

Пул тизимининг турлари
ПУЛ ТИЗИМИ — мамлакатнинг пул белгилари, пул бирликлари, пул эмиссияси қоидалари ва муомаласи шакллари, мамлакатда миллий қонунчилик билан жорий этилган пул муносабатлари. Тарихан Пул тизимининг металл пул муомаласи ва пул белгилари (қоғоз пуллар) муомаласи кўринишлари бор. Ўз навбатида металл пул муомаласи тизими биметаллизм ва монометаллизмта бўлинади. Ўзбекистон Республикасининг ҳозирги Пул тизими 1995 й. 21 дек. да қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги конунга муво-фиқ ташкил этилган. Расмий пул бирлиги сўм. Сўмнинг чет эл валюталарига нисбатан курсини ЎзР Марказий банки белгилайди ва матбуотда эълон қилади. Ўзбекистон ҳудудида накд пуллар (банкнотлар ва тангалар) ‘ва нақд бўлмаган пуллар (кредит муассасаларида ҳисобварақлардаги маблағлар кўринишида) амал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки накд пулларни чиқариш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси худу-дида муомалада бўлишини ташкил этиш ва муомаладан чиқариш бўйича мутлақ ҳуқуқларга эга.
Пул тизими–бу мамлакатда тарихан таркиб топган ва миллий қонунчилик билан тасдиқланган пул муомаласини ташкил қилиш шаклидир. Пул тизимлари ХВИ-ХVII асрларда ишлаб чиқариш капи-талистик усулининг юзага келиши ва қарор топиши муносабати билан шаклланган, бироқ шундай бўлса ҳам, унинг айрим элемент-лари бундан анча олдин пайдо бўлган. Товар-пул муносабатлари ва ишлаб чиқаришнинг капиталистик усули ривожланиши билан пул тизимида сезиларли ўзгаришлар юз беради.
Пул тизими турлари пул қандай шаклда амал қилишига боғлиқ, яъни умумий эквивалент - товар сифатида ёки қиймат белгиси сифа-тида бўлишига қараб қуйидагича пул тизимлар мавжуд бўлган.
1. Металл пул муомаласи тизимлари. 2. Қоғоз ва кредит пуллар муома-ласи тизимлари.
Биринчи тизимда металл пул бевосита муомалада бўлади ва пул-нинг барча функцияларини бажаради, кредит пуллар эса металлга алмашиниши мумкин;
Кредит ва қоғоз пуллар муомалага киритилиши билан қоғоз пуллар муомаласи тизими юзага келган.
Мамлакатда умумий эквивалент сифатида қабул қилинган ме-таллга ва пул муомаласи базасига қараб пул тизими биметализм ва монометализм пул тизимларига бўлинади.
Биметализм – пул тизимида умумий эквивалент ролини металл (кўпинча олтин ва кумуш) бажарган, бу тизимда иккала металлдан ҳам тангаларнинг эркин муомалага чиқарилиши ва уларнинг чексиз алмашишига амал қилинган.
Download 23.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling