Пул ва банклар вариант №24
Download 75.13 Kb.
|
Mahmudjon pul va banklar amaliy
ПУЛ ВА БАНКЛАР Вариант № 24 Ўзбекистон банк тизимининг ривожланиш тарихи: V-босқич (2010-2017 йиллар) Тижорат банкларининг функциялари Марказий банк раисининг ўринбосарлари (24 модда) Жавоблар Ўзбекистон тижорат банклари, аввало, ихтисослашган кредит институтлари сифатида кўзга кўрина бошлади. Бу, бир томондан хўжаликларнинг вақтинча бўш маблағларини жалб этиши, бошқа томондан эса жалб этилган маблағлар ҳисобидан корхоналар, хусусий тадбиркорлар ва аҳолининг молиявий эҳтиёжларини қондириши билан долзарб аҳамият касб этди. Хорижий ва маҳаллий экспертларнинг қайд этишича, сўнгги йиллар давомида республикада асосий тамойил — ихтисослашувдан узоқлашиш ва банк фаолиятида универсаллаштиришни чуқурлаштириш кузатилмоқда. Бу эса банк операциялари мазмуни ва кредит муносабатлари моҳиятини олдиндан белгилаб беради. Тижорат банкларнинг моҳияти уларнинг функсияларида янаям яққолроқ намоён бўлади. Банкларнинг функсиялари уларнинг назарий масалалари сифатида еътироф етилади. Шу боис ҳам банкларнинг моҳиятини ёритишда вужудга келган қатор мулоҳазали ҳолатлар уларнинг функ сияларини ёритишда ҳам мустасно емас. Хусусан, иқтисодий адаби ётларда банкларнинг функсиялари ҳақида қатор мулоҳазали ва тушун мовчилик ҳолатлар мавжуд. Масалан, айрим манбаларда банклар бажара диган операциялар уларнинг функсиялари сифатида қайд етилади. Бу ерда банк фаолияти натижасида улар томонидан амалга ошириладиган операт сиялари назарда тутилади. Бироқ, шуни таъкидлаш жоизки, банкларнинг барча операциялари ҳам уларнинг функсиялари бўла олмайди. Банк функсияси унинг маълум кўринишдаги фаолиятини ифодалайдиган иқтисо дий категория бўлиши лозим. Шунга қарамасдан, айрим иқтисодий манбаларда банклар тўлов айланмаси, кассага нақд пулларни қабул қилиш ва бериш, кредит бериш, қимматли қоғозларни сақлаш ва бошқариш, нақд ва нақдсиз кўриниш да хорижий валютани сотиш ва сотиб олиш, шунингдек, банк томонидан бажараладиган бошқа операциялар уларнинг функсиялари сифатида таъкидланади. Бундан ташқари, иқтисодий адабиётларда банкларнинг қиммат баҳо металлар ва буюмларни сақлаш учун махсус сейфлар бериш, хўжалик юритувчи субйектларнинг капиталини шакллантиришда иштирок етиши, кредитлаш учун ресурсларни жалб етиш ва бошқа шу каби операциялари уларнинг функсиялари сифатида талқин етилади. Aлбатта, бу банкларнинг пул – кредит сиёсатини амалга оширувчи муассаса сифати даги фаолиятини аниқроқ тушинишда ва уларнинг имкониятлари кенглигидан далолат беради. Бироқ, ушбу операцияларнинг барчаси банкларнинг функсиялари бўлиб ҳисобланмайди. Чунки юқорида таъкидлаганимиздек, банкларнинг ҳар – бир операциясини уларнинг функсиялари сифатида еътироф етадиган бўлсак, демак замонавий банклар 300 дан ортиқ функсияни бажаради деган фикр пайдо бўлади. Тижорат банкларнинг функсиялари ҳақида гап кетганда, бу жараённи нафақат банклар нуқтаи назаридан, балки унинг мижозлари манфаатларидан ҳам келиб чиқиб сўз юритиш лозим. Шу жиҳатдан банкларнинг функсияларини ўрганишда уларни қуйидаги мезонларига еътибор қаратиш лозим: 271 макроиқтисодий даражада, банклар ва реал сектор иштирокчилари ўртасида иқтисодий муносабатлар; банкларнинг ташкилий – ҳуқуқий ва мулкий шакли жиҳатидан амал қилиши (Марказий банк, тижорат банки, ихтисослашган банк ва бошқалар). Банкларнинг функсиялари тўғрисида фикр юритганда қуйидаги масалаларни еътибордан четда қолдириш керак емас. Биринчидан, банкларнинг функсиялари уларнинг моҳиятини кенгроқ очишга хизмат қилиши лозим, иккинчидан, банкларнинг функсияси сифатида таъкидланган иқтисодий категория барча молиявий институтларнинг хусусиятларига хос бўлган жараён емас, балки фақат банкларгагина хос бўлган иқтисодий категория бўлиши лозим. Маълумки, банкларнинг асосий операцияларидан бири иқтисоди ётдаги бўш пул маблағларини тегишли шартлар асосида ўзига жалб етишга қаратилган. Бу банкларнинг функсияси бўла оладими, деган савол туғилади. Марказий банкда тижорат банкларининг мажбурий захи ралари жамғарилади, банкларда еса аҳоли ва мижозларнинг вақтинчалик бўш пул маблағлари жамғарилади. Иқтисодиётда вақтинчалик бўш пул маблағларни жамғариш банкларнинг қадимий операцияларидан бири ҳисобланади. Бу ерда асосий масала шундан иборатки, вақтинчалик бўш пул маблағларни жамғариш фақатгина банкларга хос бўлган операция емас, ушбу операцияни жисмоний шахслар ёки бошқа юридик шахслар ҳам амалга ошириши мумкин. Чунки, ҳар қандай субйект у ёки бу обйектни молиялаштириш учун дастлаб маълум миқдордаги молиявий маблағларни жамғариши лозим. Бироқ, масалага янаям чуқурроқ ёндашадиган бўлсак, банклар ушбу операцияни бажарганда бошқа хўжалик юритувчи субйектлар бажарадиган операциялардан жиддий фарқ қилади. Улар асосан қуйидаги ҳолатларда намоён бўлади: банклар пулларни жалб етганда ўз пулларини емас, балки бегона шахсларнинг маблағларини жамғаради; банклар жамғарган маблағларни ўзининг еҳтиёжи учун емас, балки бошқа шахсларнинг еҳтиёжлари учун сарфлайди (қайта тақсимлаш асосида). Тижорат банкларнинг функсиялари хусусидаги мулоҳазаларни чуқур лаштириш фикридан йироқ еканлигимизни таъкидлаган ҳолда, уларнинг қуйидаги функсиялари мавжудлигини қўллаб – қувватлаймиз. 272 Биринчи функсияси, вақтинчалик бо„ш пул маблаг„ларни жалб қилиш, жамг„ариш ва ушбу маблаг„ларни капиталга айлантириш функсияси. Банкларнинг жуда қадимий функсияларидан ҳисобланади. Банклар жамиятдаги вақтинчалик бўш пул маблағларини тегишли шартлар асосида ўзларига жалб қилади ва ушбу маблағларни самарали йўналишларга жойлаштиради. Aлбатта, банклардан ташқари турли инвестицион фондлар, молия – санаот корхоналари ҳам пул маблағларини жалб қилиш ва жамғариш билан шуғулланади, бироқ уларнинг пул маблағларини жалб қилиш ва жамғариши билан банкларникидан жиддий фарқлар мавжуд. Банкларнинг итиёрида бўлган маблағларнинг деярли 90 фоизи четдан жалб қилинган пул маблағлари ҳисобланади. Бу банкларнинг асосий фаолияти бошқа шахсларнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилиши англатиш билан бирга, юқори даражада рискка боғлиқлигини келтириб чиқаради. Иккинчи функсияси, корхона ва ташкилотлар, давлат, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субйектларини кредитлаш. Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш ва меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви мулкий шаклидан қаътий назар барча хўжалик юритувчи субйектларни айланма маблағларга бўлган еҳтиёжини оширади. Хусусан, корхона ва ташкилотлар ишлаб чиқариш жараёнини модернизациялаш ва кенгайтириш, меҳнат тақсимотини такомиллаштириш, қўшимча аксия ларни сотиб олиш ва бошқа мақсадларни амалга оширишда қўшимча молиявий маблағларга кучли еҳтиёж сезади. Хўжалик юритувчи субйектларнинг бу еҳтиёжининг асосий қисми банкларнинг кредит бериш функсияси орқали қондирилади. Aлбатта, банклар ушбу функсияни амалга оширишда кредитнинг тегишли тамойилларига (муддатлилик, таъминланганлик, тўловлилик, қайтаришлик ва мақсадлилик) амал қилган ҳолда хўжалик юритувчи субйектларга тижорат асосида тақдим етади. Учинчи функсияси, хо„жалик субйектлари пул ҳисоб – китобларини амалга оширишда воситачи ҳисобланади. Иқтисодиётда фаолият юритаётган хўжалик субйектлари кун давомида бир неча юз минглаб турли даражадаги пул айланмаларини (асосан нақдсиз пул кўринишида) амалга оширади. Банкларнинг бевосита иштироки (воситачилиги) натижасида ушбу ўтказмалар жўнатувчидан олувчига етиб боради. Шунингдек, банклар пул ўтказмалари орқали иқтисодиётнинг турли тармоқларига капитални жойлаштиради ва кредит линиялари очади. Буларнинг барчаси банкларнинг пул ҳисоб – китобларни амалга оширишда воситачилик функсияси орқали бажарилади ва тартибга солинади. Банкларнинг пул айланмасини тартибга солиш функсияси орқали Марказий 273 банк иқтисодиётдаги товар массаси ва пул массаси ўртасидаги ўзаро мувозанатликни таъминлайди. Маълумки, ушбу мувозанатнинг бузилиши иқтисодиётда инфляция даржасини ортиб кетиши ёки пул тақчиллигини вужудга келишига олиб келади. Шу боис ҳам Марказий банк ўзининг пул – кредит инструментлари орқали пул айланмаси учун зарур бўлган тўлов воситасининг миқдорини тартибга солиб туради. Кредит маблаг„ларни муомалага чиқариш банкларнинг то„ртинчи функсияси ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, ушбу функсияни барча банклар бажариш ҳуқуқига ега емас. Бозор иқтисодиёти шароитида муомалага кредит пулларни чиқариш Марказий банк зиммасига юклатилган. Марказий банк муомалага чиқараётган пул массасини мамлакатда яратилаётган товар массасига нисбатан мувозанатлигини таъминлашга еътибор қаратади. Марказий банкнинг ушбу функсияни самарали бажараётганлиги миллий валютанинг сотиб олиш қобилиятини мустаҳкамлиги ва инфляция даражасининг пастлиги белгилайди. Демак, тижорат банклари кредит пулларини муомалага емиссия қилиш ҳуқуқига ега емас, улар муомаладаги мавжуд пул ҳажми доирасида фаолият юритади. Муомаладаги пул массасининг ҳажмини ўзгаришига тижорат банклари бевосита таъсир қила олмайдилар, бунга фақат Марказий банкнинг ҳуқуқи мавжуддир. Иқтисодий ва молиявий маслаҳатларни бериш банкларнинг бешин чи функсияси ҳисобланади. Банклар иқтисодиётдаги молиявий муас саса сифатида мулкий шаклидан қаътий назар мамлакатдаги барча хўжалик юритувчи субйектларга ўзларининг ҳуқуқий имкониятларидан келиб чиқиб, турли даражадаги иқтисодий ва молиявий маслаҳатларни беради. Aлбатта, ушбу маслаҳатлар мижоз ва банк ўртасида тузилган тегишли шартномалар ёки ўзаро келишувлар асосида амалга оширилади. Хулоса қилиб айтганда, банкларнинг функсиялари уларнинг моҳи ятини ва бажарадиган операцияларининг мазмунини англашга хизмат қилади. Банкларнинг функсиялари турли иқтисодий адабиётларда турлича талқин етилишининг асосий сабаби ижтимоий – иқтисодий ҳаётда юз бераётган ва ривожланиб бораётган муносабатларнинг доимий равишда янги қирраларининг вужудга келаётганлиги билан изоҳланади. 24-модда. Марказий банк раисининг ўринбосари Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Марказий банк раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади. Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари егаллаб турган лавозимидан қуйидаги асосларга кўра озод қилиниши мумкин: егаллаб турган лавозимидан озод қилиш тўғрисида сабаблари кўрсатилган аризасига кўра; ўзига нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда; соғлиғининг ҳолатига кўра ўз хизмат вазифаларини бажара олмаганда, давлат тиббий комиссиясининг хулосаси асосида; вафот етганда ёки суднинг қарори билан вафот етган деб еълон қилинганда; егаллаб турган лавозимига муносиб бўлмаган хатти-ҳаракатлар содир етганда, шу жумладан ушбу Қонунни қўпол равишда бузганда ва Марказий банк манфаатларига жиддий зарар йетказганда. Ушбу Қонунда назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш чоғида манфаатлар тўқнашувларининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва бошқариш мақсадида Марказий банк раиси ўз ўринбосарлари, мустақил таркибий бўлинмалар раҳбарлари ўртасида ваколатларнинг тақсимланишини, шу жумладан пул-кредит сиёсатини амалга ошириш, халқаро захираларни бошқариш, молия бозорлари соҳасида банк томонидан тартибга солиш, назорат қилиш ва текширишни амалга ошириш чоғида ваколатларнинг тақсимланишини таъминлаши шарт. Амалга ошириш чоғида ваколатларнинг тақсимланишини таьминлаш шарт. Download 75.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling