Пул ва қимматли буюмларни омонатга олиб, сақлаб беради; пул билан бўладиган ҳисоб-китоб опрецияларини, хусусан, пул тўлаш ишларини бажаради


Download 61.69 Kb.
bet2/3
Sana13.08.2023
Hajmi61.69 Kb.
#1666769
1   2   3
Bog'liq
11-мавзу

Мажбурий заҳиралар – бу, кредит мақсадлари учун ишлатилмайдиган банк омонатларининг бир қисмидир.. Заҳира нормаси икки асосий функцияни бажаради: банк ликвидлигини жорий тартибга солиш учун шароит яратади ва кредит эмиссиясини чеклайди. Марказий банк тижорат банклари Марказий банкда ушлаб туришга мажбур бўлган захираларнинг энг қуйи нормасини ўрнатади ва шу восита ёрдамида улар кредитлаш қобилиятига, имкониятига таъсир этади. Бу меъёр қанчалик юқори бўлса, ортиқча захиралар шунчалик кам ва тижорат банкларининг кредит бериш йўли билан «пулларни барпо этиш» қобилияти паст бўлади.

Очиқ бозордаги операциялар – Марказий банк томонидан давлат облигацияларини (қимматли қоғозларни) тижорат банклари ва аҳолидан сотиб олиш ва уларга сотиш бўйича операциялардир. Марказий банк тижорат банкларидан ёки аҳолидан бу қимматли қоғозларни сотиб олар экан, тижорат банклари захираларини сотиб олинган облигациялар миқдори ҳажмида кўпайтиради. Бу захиралар пул базасига киради, яъни юқори қувватли пуллар бўлганлиги учун пул таклифи мултипликатив кўпаяди. Марказий банк тижорат банклари ва аҳолига облигицияларни сотиш билан захираларни ҳамда тижорат банкларининг кредит бериш қобилиятини кенгайтиради. Бу ҳолда пул таклифи қисқаради.
.
Ҳисоб ставкаси ёки қайта молиялаш ставкаси деб Марказий банк томонидан тижорат банкларига бериладиган ссуданинг фоиз ставкаси тушунилади. Бу ссудаларни тижорат банклари айрим кўзда тутилмаган зарурат туғилганда ва молиявий аҳволи мустаҳкам бўлган ҳоллардагина оладилар. Ҳисоб ставкасининг пасайиши билан тижорат банкларида Марказий банкдан қўшимча захираларни олиш имкониятлари кенгаяди. Ўз навбатида, бу тижорат банкларининг захиралардан янги кредитлар бериш билан пул таклифини кўпайтиради. Яна шундай ҳоллар мавжудки, Марказий банк ҳисоб ставкасини кўтара бориб, тижорат банклари томонидан қўшимча захираларни олиш йўлидаги тўсиқларни бироз кўтаргандай бўлади ва кредитлар бериш бўйича уларнинг фаолиятини пасайтиради, шу йўл билан пул таклифини чеклайди. Агар ушбу ставка паст бўлса, унда тижорат банклари кўпроқ кредит олишга ҳаракат қиладилар. Натижада банкларнинг ортиқча захиралари ортиб боради ва муомаладаги пул массаси миқдорининг ошиб боришига олиб келади
Реал пул таклифи ҳажмининг ўзгартирилиши
Пул бозорида фоиз ставкасининг ўзгариши
Фоиз ставкаси ўзгариши таъсирида ялпи (айниқса инвевестиция ) харажатларининг
ўзгариши
Ялпи натижасида харажатлар ўзгариши ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгариши

Download 61.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling