Пулатдан тайёрланганс свес 3 қават рубероид битум мастикасида
Download 50.1 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишда қуйидагилар бажарилиши керак
- А тугун
Пулатдан тайёрланганс свес 3 қават рубероид битум мастикасида Карниз блокининг деворга махкамлаш Т.б. тўсувчи панел 20 Буғдан сақловчи қатлам 20 Иситувчи қатлам 160 Тўкилган шлак Цементли стяжка 20 Деразалар спецификацияси
Эшиклар спецификацияси
Иккинчи қават ҳоналарини лойиҳаси қўшимча схемада келтирилган: 10 – киназал, 11-энг яхши ишлар кўргазмаси, 12- фотолаборатория, 13-хожатхона “Ж”, 14-фотостудия, 15 – электр хонаси, 16 – радио ва телевидение хонаси. Топшириқда (А тугун) томнинг бино деворига ёндашиши конструкцияси кўрсаткичлари берилган. Тўсувчи плиталарга буғдан сақлоқчи қатлам ва иситувчи қатлам ётқизилади. Иситувчи қатлам шлак билан ёпилади, унинг устига цементли стяжка тортилади ва 3-қатламли рубероид битум мастикаси ёрдамида ётқизилади. Ишда қуйидагилар бажарилиши керак: 1. Биринчи қаватнинг планини, фасадини ва 2-2 қирқимини 1 : 100 масштабда чизилсин. 2. Планда кўрсатилсин: деворлар ва тўсиқларнинг қалинлиги, дераза ва эшиклар жойлари, зиналар, сантехника жихозларининг мосламалари, ўқ ва жойлар маркировкалари, ҳоналар номлари ва уларнинг майдони (майдон рақамлари тагига чизиб чиқилсин). 3. Бино фасадида соялар қурилсин ва ҳаво алмаштири шахталарининг жойлашуви ва ўлчамларини аниқлансин. 4. Қирқимда зиналар маршлари ажратиб чиқилсин. 5. Бинонинг перспективаси ва унда соялар қурилсин. 6. Бинонинг фасади ва перспективаси акварель ёрдамида бўялсин. 7. А тугунни 1 : 10 масштабда чизилсин ва унинг аксонометрик кўриниши қурилсин. Топшириқда биринчи қават план схемаси, техник ижод уйининг икки қаватли биносининг фасади ва 1-1 қирқими берилган. Бино деворлари ғиштдан: ташқи деворлари қалинлиги икки ғиштдан, ички деворлари бир ярим ғиштдан иборат. Оралиқ деворлари 160 мм қалинликдаги темир-бетон плиталардан ташкил топган. Бино водопровод, канализация ва марказий иситиш тизими билан жихозланган. Схемада деворлар штрихпунктир чизиқлар билан кўрсатилган, оралиқ деворлар эса- узлуксиз чизиқлар билан. Топшириқда деворлар ва дераза ва эшиклар жойлари ўқ чизиқлари ораси ўлчамлари келтирилган, зинапоя ва сантехник жихозлари жойлашиши кўрсатилган. Дераза ва эшиклар оралиқлари ОК1, ОК2, Д1, Д2 ва х.к. индекслари билан белгиланган, ўлчамлари спецификацияда берилган. Тўсувчи деворлар ва бино қисмларининг етишмаётган ўлчамлари жойлашуви чизмадан чизиқли масштаб орқали аниқланади. План схемада биринчи қаватнинг ҳоналари кўрсатилган: 1 – холл, 2 – гардероб, 3 – директор хонаси, 4 – ўқитувчилар хонаси, 5 –автомотосинф, 6 – хожатхона “М”, 7 – омборхона, 8 – ёғочга ишлов бериш усталари хонаси, 9- чилангар усталари хонаси. А тугун Томнинг бино деворига ёндашиши Download 50.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling