Q/22 O'zbekiston respublikasi andijon viloyati hokimimng
Download 74.26 Kb.
|
51810Q22 ворд
e-qaror.gov.uz
518-1-0-Q/22 муросасиз муносабат муҳитини яратиш, мазкур касалликларнинг олдини олиш бўйича кенг қамровли ахборот-тушунтириш тадбирларини олиб бориш чораларини кўрсин; ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда узоқ муддат хорижда меҳнат фаолиятини олиб бориб, вилоятга қайтган меҳнат мигрантларни, биринчи навбатда, экспресс-тестлар ёрдамида ОИВ инфекциясига текширувлар билан қамраб олинишини таъминласин, улар ва уларнинг оила аъзолари билан тушунтириш ишларини йўлга қўйсин ва ОИВ инфекциясига текширув долзарблигини етказиш ва унга нисбатан салбий қарашларни ўзгартириш чораларини кўрсин. 4. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Н.Мўминов ҳар чоракда тегишли давлат идоралари раҳбарларининг Йўл харитаси ва туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан тасдиқланган манзилли чора-тадбирлар дастурлари ижроси ҳисоботларини эшитиш ва танқидий муҳокама қилиш амалиётини йўлга қўйсин. 5. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Каримов фтизиатрия ва пульмонология хизмати ҳамда ОИТСга қарши кураш марказларининг Йўл харитасида белгиланган объектларида қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишларини олиб бориш, уларни зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ишларини белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминласин. 6. Молия бош бошқармаси (С.Рахмонов): аҳолини туберкулёз ва ўпканинг носпецифик касалликлари, шунингдек, ОИВ инфекциясига диагностик текширувлар билан қамров даражаси оширилиши муносабати билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган нормативларга асосан диагностика ўтказувчи тиббиёт бригадаларига қўшимча штатлар ажратилишини; Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан биргаликда 2023 йилда Йўл харитасида назарда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминласин. 7. Қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи А.Мирзажонов ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари белгилансин. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Н.Мўминов зиммасига юклансин. Download 74.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling