Вилоят ҳокими
Ш.Қ.Абдураҳманов
e-qaror.gov.uz
518-1-0-Q/22
Andijon viloyat hokimining
2022 yil 21 dekabrdagi 518-1-0-Q/22-son qaroriga 1-ilova
"Фтизиатрия ва пульмонология хизматини 2022-2026 йилларда янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар тўғрисида"ги ва "Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка қарши курашиш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори доирасида Андижон вилоятида 2023 йил якунигача
амалга ошириладиган ишлар юзасидан "ЙЎЛ ХАРИТА"
Т/р Чора-тадбир номи
Амалга ошириш механизмлари
Муддати
Молиялаштириш манбалари
Масъул ижрочилар
ФТИЗИАТРИЯ ВА ПУЛЬМОНОЛОГИЯ ХИЗМАТИ СОҲАСИДА
I. Туман (шаҳар) даражасида
Туман (шаҳар) ҳокимликлари, Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари
1.
Туберкулёз ва респиратор
касалликларини олдини олиш борасида доимий равишда аҳолининг хабардорлигини ошириб бориш. Туберкулёз касаллиги туфайли стигматизация "тамга" белгисини жамият онгидан олиб ташлаш.
Маҳалла фаоллари, профилактика инспектори ва бириктирилган тиббиёт муассаса ходимлари билан ҳамкорликда турар жойида 3 ойдан ортиқ бўлмаган меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларни 1 ҳафта ичида турар жойи бўйича туберкулёз касаллигига скрининг ўтказиш.
Оилавий шифокорлар, фтизиатрлар ва бошқа мутахассислар билан биргаликда аҳоли орасида мазкур касалликларга бағишланган тарғибот ишларини олиб бориш, шу жумладан 24 март Халқаро туберкулёзга қарши курашиш куни, 3 май Халқаро астмага қарши курашиш куни, 31 май Халқаро чекишга қарши курашиш куни ва 21 ноябрь Халқаро сурункали обструктив ўпка касалликларига қарши кураш куни доирасида аҳоли орасида мазкур касалликларга бағишланган тадбирларни ўтказиш.
2023 йил мобайнида
Do'stlaringiz bilan baham: |