518-1-0-Q/22
O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI ANDIJON VILOYATI HOKIMIMNG
_QARORI_
Andijou sbaxat. Abdurauf Fitrat ko'chasi 239
-uy 2022 - yil 21 - dekabr 518-1-0-Q/22
Andijon viloyati hokimligi
Фтизиатрия ва пульмонология хизматини янада ривожлантириш ҳамда одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка қарши курашиш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Вилоятда туберкулёз ва ўпканинг носпецифик касалликлари, шунингдек, одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси)ни профилактика қилиш, уларга ташхис қўйиш ва даволаш сифатини янада ошириш, аҳоли орасида мазкур касалликларни аниқлаш бўйича текширувлар қамровини ошириш, беморларга сифатли тиббий ва руҳий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, соҳадаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни зарур диагностика, дори воситалари ва тиббий буюмлар билан узлуксиз таъминлаш мақсадида шунингдек, Узбекистан Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунининг 6-, 25-моддаларига асосан,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н
1. Фтизиатрия ва пульмонология хизматини янада ривожлантириш ҳамда одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка қарши курашиш тизимини янада кучайтириш бўйича Андижон вилоятида 2023 йил якунигача амалга ошириладиган ишлар юзасидан "йўл харита" (кейинги ўринларда - Йўл харита) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Туман (шаҳар) ҳокимлари
10 кун муддатда Йўл харитасини амалга ошириш бўйича тегишли туман (шаҳар)ларда амалга ошириладиган манзилли чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин ҳамда ижросини қатъий назоратга олсин.
3. Соғлиқни сақлаш бошқармаси (А.Мирзажонов):
Йўл харитасида назарда тутилган чора-тадбирларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этилишини таъминласин;
манфаатдор
идоралар билан биргаликда бир ой муддатда медиа-режа ишлаб чиқсин ва Йўл харитасида белгиланган долзарб масалалар бўйича мақолалар, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар тайёрлаш орқали ҳамда ижтимоий тармоқлар ёрдамида аҳоли орасида туберкулёз ва ўпканинг носпецифик касалликлари ҳамда ОИВ инфекцияси бўйича аҳолининг билим ва
хабардорлигини тубдан ошириш, жамиятда ушбу касалликларга