Qarshi muhandislik iqtisodiyot instituti iqtisodiyot fakulteti «innovatsion iqtisodiyot»


Ўзбекистонда корхоналарни ривожлантириш, инвестиция муҳитининг роли


Download 129.43 Kb.
bet8/11
Sana14.04.2023
Hajmi129.43 Kb.
#1356559
TuriReferat
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
РЕФЕРАТ

1.3.Ўзбекистонда корхоналарни ривожлантириш, инвестиция муҳитининг роли

Корхоналар иқтисодиётнинг шундай секторидирки, у инвестиция муҳитида юз бераётган деярли барча ўзгаришларга мослашади. Корхоналар нуқтаи назаридан инвестиция муҳитининг жозибадорлик даражасини аниқлаш учун бутун мамлакат ва минтақаларда иқтисодий вазиятни кўрсатувчи омиллар, иқтисодиётнинг бу тармоғига инвестициялар киритиш қонунлар ва инфратузилмалар билан қанчалик таъминланганлиги, минтақада бозор инфратузилмасининг ривожланиш даражаси, малакали ишчи кучининг мавжудлиги, шунингдек, мана шу ва бошқа омиллар билан боғлиқ хатарлар бор ёки йўқлиги ғоят муҳимдир.


Ҳозирги даврда мамлакатимиз корхоналар фаолиятининг жадал ривожланишига унга хизмат кўрсатувчи инфратузилма муассасаларининг ташкил этилиши ва хизмат сифати даражасининг яхшиланиб бориши сезиларли таъсир кўрсатмоқда (1.3.1-жадвал).
1.3.1-жадвал.


Ўзбекистонда корхоналар субъектларига хизмат кўрсатувчи мавжуд инфратузилма объектлари
(2017 йил 1 январь ҳолатига, бирликда)



Инфратузилма объекти номи

Сони

Тижорат банклари филиаллари

1042

Минибанклар

2318

Ахборот-маслаҳат марказлари

262

Консалтинг марказлари

327

Аудитор фирмалари

113

Ўқув марказлари

917

Баҳолаш компаниялари

138

Товар хом ашё биржасининг савдо майдончалари

204

Микрокредит ташкилотлари

32

Кредит уюшмалари

103

Бизнес-инкубаторлар

34

Суғурта ташкилотлари

32

Брокерлик идоралари

1424

Жадвалдан кўринадики, бугунги кунда мамлакатимиз Корхоналар соҳасига ўндан ортиқ турдаги 8 мингга яқин инфратузилма муассасалари хизмат кўрсатиб, фаолият учун зарур шарт-шароитларни яратиб бермоқда.


Бунинг натижасида корхоналар субъектларининг мамлакатимизда янги иш ўринлaрини тaшкил қилиш, aҳoлининг дaрoмaдлaри вa фaрoвoнлигини oширишнинг муҳим омили сифатидаги натижалари салмоқли бўлиб бормоқда (1.3.2-жадвал).

Download 129.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling