Qishloq hayoti Qishloq hayoti O`zbekiston respublikasi ijtimoiy-iqtisodiy gazetasi 1974-yil 1-yanvardan chiqa boshlagan
Годжи таркибида саратон касаллигининг олдини олувчи минерал модда мавжуд бўлиб, у табиатда жуда камёб ҳисобланади
Download 2.28 Mb. Pdf ko'rish
|
Qishloq hayoti A2 44-son Payshanba
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бош муҳаррир: Чори ЛАТИПОВ
Годжи таркибида саратон касаллигининг олдини олувчи минерал модда мавжуд бўлиб, у табиатда жуда камёб ҳисобланади
Реклама МУАССИСЛАР: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекси таркибидаги ҳамда бошқа дахлдор вазирлик ва идоралар. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан 2009 йил 13 февралда № 0020-рақам билан рўйхатдан ўтказилган. Ҳажми 2 босма табоқ. Офсет усулида босилди, қоғоз бичими А-2. НАШР ИНДЕКСИ – 144. Буюртма Г-1040. 1290 нусхада чоп этилди. Манзилимиз: 100000, Тошкент, Матбуотчилар кўчаси, 32-уй. Телефонлар: Қабулхона – (0-371) 236-26-50, 233-09-93, 95-080-43-70, 99-050-69-45. Реклама ва эълонлар – (0-371) 236-26-50, (0-371) 233-28-04. e-mail: infoqishloqhayoti@mail.ru Баҳоси келишилган нархда. Босишга топшириш вақти: 21.00 Босишга топширилди: 17.00 Таҳрир ҳайъати: Шавкат ҲАМРОЕВ, Муҳаммаджон ТОШБОЛТАЕВ, Актам ХАИТОВ, Маҳмуд ТОИР, Ҳабиб ТЕМИРОВ (бош муҳаррир ўринбосари), Раимқул СУЯРОВ (бош муҳаррир ўринбосари). Газета “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси босмахонасида босилди. Манзили: “Буюк Турон” кўчаси, 41-уй. 1 2 3 4 5 6 Саҳифаловчи-дизайнер: Маркс ЮСУПОВ Бош муҳаррир: Чори ЛАТИПОВ РИШТОН РИШТОН Хуллас, Риштон катта қурилиш майдонига айланди. Риштонни қайта қуришга бош-қош бўлган ҳоким тўрт одам тўпланган ерда тўхтаб, ёнига борар, уларнинг сўзларига қулоқ тутар, муаммолари бўлса шу ернинг ўзида ҳал қилиш чорасини кўрарди. Кўп ўт- май “Риштон тумани ҳокимлигининг мурожаатлар” канали очилди. Ундан мақсад ҳам халқ билан мулоқот қилиш, уларга ёрдам беришни кучайтириш бўлди. Бунинг натижасида, одамлар ҳоким билан бемалол гаплашадиган, унга арзини эркин айтадиган бўлди. Оқер қишлоғида барпо бўлаётган масжидининг маҳобати ҳар бир му- сулмон кишининг ғурурини уйғотади. Ундан сал нарида автомашиналар тузатадиган устахоналар, новвойхо- налар, ошхона ва чойхоналар шу ер- лик одамларнинг яшаш шароитини яхшилаб қолмай, меҳмонлар учун ҳам қулайликлар туғдириётгани кўпчиликни хурсанд қилаётир. Риштон шаҳрига туташиб кетган Оқер, ундан ўтиб Учариқ қишлоқлари- даги янги иморатлар, ҳунармандчилик устахоналари, шахобчалари ҳар бир хонадондан камида 2-3 кишини иш билан таъмин этган. Баъзи жойларда хусусий касб-ҳунар ўргатиш билимхо- налари очилган. Оқер қишлоғида яшовчи тадбиркор Ислом Орифжонов бунёд этаётган ко- шона олдинги Келдиев номли колхоз боғи ўрнида барпо қилинди. Водий- нинг энг кўзга кўринган, ҳайратланарли туризм марказига айланишига унинг ичига кирган одам шубҳа қилмайди. Деворга ўйиб, чизилган афсонавий қабариқ суратларни томоша қилиб мозийга саёҳат қилгандек бўласиз. Уни бунёд этишга тадбиркор 55 мил- лиард сўмдан ортиқ маблағ сарфла- ди. У ўз маблағидан ташқари банкдан йигирма миллиард сўмга яқин бўнак пули ҳам олиб ишлатди. Самара эса бу маблағдан анча юқори, маънавий бойлиги эса бемисл деса арзийди. Со- пол санъатига доир кўргазма заллари ҳар қандай сайёҳини ўзига ром қилади. Ҳали битмасидан бу кошонага келиб, кўриб кетувчи меҳмонларнинг саноғи ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ Гўзалликда тенги йўқ Қисқа вақт ичида Риштон кўчалари, унга туташ қишлоқлар бутунлай чирой очди. Барча раҳбарлар хонадонларда юриб, аҳолининг дардлари, муаммоларини эшитди. Вилоят ҳокими ҳам, туманлар ҳокимлари ҳам бу ерда яшаётган одамларнинг жонига оро киришни кўзлаб, қўлларидан келганича қурилиш ашъёларини етказиб беришга интилди. бир гуруҳ усталар ишлаётган бино ол- дида тўхтаб, раисни сўрадик. Ҳозир келади, дейишди. Қурувчиларнинг қў- ли-қўлига тегмай ишлаётганини кўриб, таажжубландик. Ишлаётганлар билан “ҳорманг, бор бўлинг” қилиб турган эдик бир аёл ёнимизга келди. – Мен мана шу мукаммал таъ- мирланаётган 32-давлат мактабгача тарбия муассасаси мудири Раъно Тешабоева бўламан, – деди у. – Бир юз эллик ўринга мўлжалланган бу боғ- чани капитал таъмирлаш учун ташаб- бусли бюджет танловида қатнашдик. Раисимиз Аҳлиёр ёш бўлса ҳам жуда ташкилотчи бўлгани учун маҳалламиз аҳлини оёққа турғазди. Деярли ҳамма қатнашди. Оқибатда 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ ютиб олдик. Битта боғчани мукаммал таъмирлаш учун шунча пул... Ҳўв деворни бузаётган- ларни кўраяпсизми, улар боғчамизнинг бўш турган ходимлари, маҳалламиз- дан чиққан айрим ота-оналар, ўзлари ёрдамлашаяпти. Бу орада Аҳлиёр Ҳусанов ҳам кел- ди. – Маҳалламизда 3 мингга яқин аҳо- ли яшайди, – деди у. – Эҳтимол ҳозир уч мингдан ошгандир ҳам. Аҳолимиз асосан, томорқадан яхши даромад олади. Янги иморатлар қуриш, енгил автомашиналар олиш, олий ўқув юр- тига ўқишга кириш авж олган. Ҳеч ким замондан орқада қолгиси келмайди. Биз ўзаро маслаҳатлашиб, очиқ бюд- жет орқали 2 та таклиф киритиб, икка- ласида ҳам муваффақиятга эришдик. Мактаб ва боғча, ичимлик суви муам- мосини ҳал қилганимиз. Маҳалламиз- да муҳтож оилаларга ёрдам уюштириш йўлга қўйилган. Уларга берилган ёрдам ошкор қилинмайди. – Китоб ҳам ўқиб турасизми? – Албатта, ҳозир Ўткир Ҳошимов- нинг “Икки эшик ораси” китобини қайта ўқияпман. Бу китобни бошқаларга ҳам ўқишни тавсия қиламан. Киши онгида йўқ. Кўзга ташланган жиҳоз, янги ва эски осори-атиқалар борки, ёнидан бефарқ ўтолмайсиз. Кулолчилик мар- кази, меҳмонхона ва маиший хизмат кўрсатиш марказидан иборат мажмуа эса туманнинг янги “ташриф қоғози”га айланди. Ташаббускор, ғайратли Аҳлиёр Ҳусанов раис бўлган Дашт Пандигон МФЙга бордик. Маҳалла ўртасидаги эзгу фикрлар уйғотади. Бундан аввал Габриел Гарсиа Маркеснинг “Ёлғиз- ликнинг юз йили” асарини ўқиган эдим. Бир неча ой шу китоб хаёли билан яшадим. Шукрки, ҳозир китоб ўқий- диган одамлар кўпайиб қолди. Улар телефондан бошини кўтармайдиган- ларга қарши туради, деб ўйлайман. Китобдан ортиқ дўст борми, албатта йўқ. Битта орзуим маҳалламизда кат- тагина кутубхона очиш, маҳалламиз одамлари кутубхона ташкил қилсангиз ҳар биримиз камида иккитадан китоб олиб берамиз, дейишяпти. Минг раҳ- мат уларга, китоблар қиммат бўлишига қарамай олиб беришига ишонаман... Ҳа, Риштон замини қадимдан обод бўлиб келган. Бугунга келиб эса яна гў- залликка бурканди. Унинг чиройига яна чирой қўшилишига ишончимиз комил. Download 2.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling