“Qishloq xo‘jaligi iqtisodiyoti” fanidan 20-115 guruh talabasi Yusupov Umidjoning mustaqil ishi
чорва ҳайвонларининг суткалик ўртача ўсиш вазни
Download 435.19 Kb. Pdf ko'rish
|
CHORVACHILIK TARMOQLARI IQTISODIYOTI
чорва ҳайвонларининг суткалик ўртача ўсиш вазни.чорвачилик
тармоқларидаги меҳнат унумдорлиги (кгҒкк; ккҒкг; сумҒкк...). У маҳсулот етиштириш учун сарфланган вақт миқдорининг шу вақтда етиштирилган маҳсулотга нисбати билан ѐки аксинча аниқланади; - чорвачилик тармоқларининг, маҳсулотларининг (турлари бўйича) рентабеллик (фойдалилик) даражаси. Бу кўрсаткичларни аниқлаш тартиби маърузалар матнини XIII-XIV бобларида келтирилган. Республикада бозор муносабатларини шакллантириш чорвачилик тармоқларида ҳам давлат раҳбарлигида босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Жумладан, даставвал давлат ва жамоа мулки ҳисобланган чорвачилик тармоқлари Республика Вазирлар Махкамасининг 1993 йил январдаги қарорига биноан хусусийлаштирила бошланди. Бунда сотиб олувчиларнинг маблағлари етишмаган ҳолларда кредитлар ҳам берилди. Натижада бу соҳада ҳам мулкдорлар шакллана бошлади. Аммо улкан сиѐсий аҳамиятга молик бўлган бу тадбир кутилган натижаларни бермади. Чунки чорва молига эга бўлган мулкдорлар уларни ем-хашак, яъни озуқа билан таъминлай олмаганликлари сабабли кўп ўтмай зотли, сермаҳсул ҳайвонларни сота бошладилар. Бундай ҳолнинг шаклланишига чорвачиликни хусусийлаштириш жараѐнида молларни озуқа билан таъминлайдиган миқдордаги экин майдонлари узоқ муддатга ижарага берилмаганлиги сабаб бўлди. Натижада Республика вилоятларининг барча жамоа, ширкат хўжаликларидаги чорва ҳайвонларининг миқдори 1996-2001 йилларда кескин камайди. Чунончи, қорамол бош сонлари 1095,6 минг бошдан 32,2 фоизга камайиб, 743 минг бошни ташкил этган. Шу йилларда сигирларнинг бош сони 310,2 мингтадан 236 мингтага тушиб, 23,3 фоизга камайган. Қорамоллар бош сони айрим вилоятларда кескин қисқарган. Масалан, Сирдарѐ вилоятида 58,6 фоизга; Жиззах вилояти хўжаликларида эса 55,6 фоизга; Фарғона вилояти хўжаликларида 40,7 фоизга; Самараканд ва Сурхондарѐ вилоятларидаги жамоа ва ширкат хўжаликларида 37,352 фоизга камайган (34-жадвал). 34-жадвал Download 435.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling