«Qizlarxon» хусусий фирмаси Тижорат сири тўғрисида


БИЗНЕС-РЕЖА Лойиханинг максади – акфа пластик ромларини ишлаб чикариш учун хом ашё сотиб олиш


Download 0.59 Mb.
bet2/2
Sana18.05.2020
Hajmi0.59 Mb.
#107309
1   2
Bog'liq
консерва заводи11

БИЗНЕС-РЕЖА

Лойиханинг максади – акфа пластик ромларини ишлаб чикариш учун хом ашё сотиб олиш


Узбекистон Президенти 7 февраль кунги фармони билан 2017—2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини тасдиқлади. Стратегия лойиҳаси долзарб ҳамда аҳоли ва тадбиркорларни ташвишга солаётган масалаларни комплекс ўрганиш, қонунчилик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиёти ва хорижий тажрибани таҳлил қилиш якунлари бўйича ишлаб чиқилди.

2017−2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш ҳаракатлар стратегиясининг бешта устувор йўналиши (қуйида — янада батафсил)


  • давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга йўналтирилган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда парламентнинг ҳамда сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, давлат хизматининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, «Электрон ҳукумат» тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари сифати ва самарасини ошириш, жамоатчилик назорати механизмларини амалда татбиқ этиш, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш;

  • қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга йўналтирилган суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш, маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизими самарасини ошириш, суд жараёнида тортишув тамойилини тўлақонли жорий этиш, юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар сифатини тубдан яхшилаш;

  • иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга йўналтирилган макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш бўйича институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш;

  • ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, ижтимоий ҳимоя ва соғлиғини сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, арзон уй-жойлар барпо этиш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш;

  • хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритишга йўналтирилган давлатимиз мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш.

Ушбу лоиха оркали молиялаштирилиши режалаштирилаётган ишлаб чикариш хам юкоридаги фикримизни тасдикловчи мажмуа сифатида иш бошлайди. Вилоят олдига куйиладиган вазифаларни бажарилишида хам ушбу мажмуа мухим ахамият касб этади.

Узбекистон Республикаси, Фаргона вилоятида, ахоли зичлиги буйича Олтиарик тумани вилоятда етакчи уринни эгаллайди. Бу эса уз навбатида пластик эшик ва ромларга айнан шу худудда талаб катталигини курсатади. Ушбу лоиха асосида молиялаштирилиши режалаштирилаётган тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш манзили, шу худуднинг Олтиарик тумани Катпут к.ф.й. марказида жойлашган. Тадбиркорнинг олдига куйган асосий максади, уни таркибида пластик эшик ва ромлар ишлаб чикариш цехини сотиб олиш, ишга тушириш, хамда ишлаб чикаришни йулга куйишдир. Бу эса ушбу худуд ахолиси турмуш даражасини кутариш учун жуда мухум хисобланади.



Бизнес режанинг асосий максадлари:

  • Ушбу Бизнес режанинг қатнашчиси «Qizlarxon» хусусий фирмаси.

  • Ғоя ва мақсади банкдан олинадиган кредит маблаги хисобига пластик ромлари ишлаб чикарадиш учун хом ашё сотиб олиш.

  • Лоиха суммаси 70 000 000 (етми миллион) сум. Шундан 20 млн. суми хусусий капитал, 50 млн. суми банк кредити.



  • Кредит:

    Кредит муддати

    1,5 йилга

    Кредит суммаси

    50 000 000,0

    %

    16%

    Имтиёз даври

    6 ой давомида

    1,5 йил ичидаги жами % тўлови (сўмда)

    8 333 333

    Кайтариладиган жами кредит суммаси (сўмда)

    58 333 333

  • Лоиха рентабеллиги йиллик уртача 7,5 %.

  • Режадаги 1,5 йилдан кутилаётган соф даромад 20 046 932 сўм.

  • Асосий ҳамкорлари ташкилотлари ва махаллий ахоли хамда тадбиркорлар.

  • Энди шу қисқа тушунчаларни батафсил тафсилотига ўтамиз.

  • Танланган ишбилармонлик йуналишининг рентабеллигини асослаш – ахолини турмуш даражасини яхшилашга йуналтирилган пластик эшик ва ромлар ишлаб чикаришни ташкил килиш хамда шу бозорда уз урнини эгаллаш;

  • Бозор шароитини тугри тахлил килган холда, инвестиция даврида ички ишлаб чикариш имкониятларини шакллантириш хисобига сифатли хизмат курсатишни прогнозлаш;

  • Бизнеснинг кутилаётган молиявий натижаларини бахолаш ва банк кредит маблагларини уз вактида кайтариш буйича Тадбиркор молиявий стратегиясини ташкил килиш.

1. Бизнес режанинг максади ва бизнеснинг асосий масалалари

Кредитлаш даврдаги Тадбиркорнинг асосий масалалари булиб:

  • Пластик ромларига ишлов берадиш учун замонавий хом ашё сотиб олиш;

  • Пластик эшик-ромлар ишлаб чикариш оркали савдони сифатли ташкил этиш буйича бозор бошкарув сегментини тугри ташкил килиш;

  • Тадбиркорнинг асосий ишлаб чикариш имкониятини тула кувват билан йулга куйиш;

  • Савдо ва хизмат курсатишни тугри ташкил килиш оркали бозордаги харидорлар доирасини кенгайтириш;

Танланган тадбиркорлик йуналиши Фаргона вилояти курилиш хамда хизмат курсатиш секторини ривожлантириш программасига жуда мос ва мухум хисобланади. Уз капиталини ошишини таъминлаш, худуд шароитида янги технологик узгаришларни юз беришига ва янги иш уринлари яратилишига замин булади.

Худди шундай, замонавий ишлаб чикаришни купайтириш билан боглик операциялар кишлок шароитидаги маиший хизмат инфраструктурасини модеринизациясига ижобий таъсир курсатади.



2. Тадбиркор ва унинг ташкилий тузулмаси.

2.1. Тадбиркор жойлашган манзил ва унга тегишли мулки.

Лоиха катнашчиси - «Qizlarxon» хусусий фирмаси Фаргона вилояти Олтиарик туман хокимлигида руйхатга олинган. Тадбиркор мустакил булиб, физик макомга эга. (Тадбиркор гувохномаси илова килинади).

«Qizlarxon» хусусий фирмасининг манзили, Фаргона вилояти, Олтиарик тумани Катпут к.ф.й.да жойлашган булиб, ишлаб чикариш ва хизмат курсатиш учун ер майдонига эга.

Тадбиркор узига тегишли асосий ва ёрдамчи ишлаб чикариш биноларига эга. Бинолар пишик гишт, шлакоблок ва темирбетон конструкциядан ташкил топган булади.



Ушбу лоиха доираси ичида жами 70 000 000 (етмиш миллион) сумга пластик ромларга ишлов берадиган хом ашё сотиб олиш режалаштирилган. Шундан 20 000 000 суми хусусий капитал, 50 000 000 суми банк кредити хисобига амалга оширилади. Бу харажатлар куйидагилар:



Ташкил этилаётган ишлаб чикариш мажмуаси таркибий кисмлари буйича кискача маълумотларни бериб утамиз. Тадбиркор ишчиларни шартнома асосида ёллаб ишлатади.



  • Харидорларга хизмат курсатиш хонаси (жами 1 уринга мулжалланган);

  • Мажмуа таркибида замонавий офис ташкил килиш;

  • Ишлаб чикариш павилиони 3-5 уринга хамда бирданига 150 м2 тайёр махсулот жойлаштириш имкониятига эга булади;

  • Хом ашё саклайдиган махсус омбор(2 киши ишлайди);

Фаолият тула кувват билан ишга тушиши тадбиркорликнинг истикболли клажагини белгилаб беради.

Ушбу лоиха асосида, амалга ошириладиган ишларига жами 70 000 000 (етмиш миллион) сум сарфланади (шундан 20 000 000 суми хусусий капитал, 50 000 000 суми банк кредити маблаги).



2.2. Тадбиркорнинг ишлаб чикариш мажмуаси

Мажмуа замонавий технологик конструкцияга эга. Мажмуа биноси замонавий куринишда куриб битказилган. Бино иситиш-совутиш системаси, окава, иссик ва совук сув таъминоти мавжуд булади. Мажмуада асосий ишлаб чикаришда банд булган ишчилар малакали, юкори хизмат курсатиш савиясига эга булган ходимлар фаолият олиб боришади.

Хар бир таркибий кисмнинг ишини олиб боришда алохида мутахассис ёрдамида фойдаланилади. Омборда ишлайдиган ходимлар махсус либосларда иш ташкил этишади ва хар бир булим узгача дизайн асосида таъмирланади.

Тадбиркорда (ташкил булаётган мажмуада) асосан, олий укув юртини ва касб-хунар коледжларини битириб чикаётган ёш иктидорли мутахасислар иш олиб борадилар.



3. Инвестицион режа.

Инвестицион максад иккита асосий вазифани уз олдига куйган, булар:



Биринчи вазифа пластик ромлар ишлаб чикариш учун хом ашё сотиб олиш, олиб келиш ва монтаж ишларини тулик якунлаш;

Режалаштирилаетган монтаж ишларига жами 20 млн сум харажат сифатида сарфланади.



Иккинчи вазифа режалаштирилаётган ишлаб чикаришни тулик йулга куйиш, сифатли махсулот ишлаб чикариш, сотиш ва шу оркали карздорлик суммасини уз вактида жойига кайтариш.

Бу вазифада хам уз навбатида, кутилаётган харажат ва савдо тушимлари режалаштириб куйилган.

Хом-аше олиб келиш, ишлаб чикариш ва савдоларни ташкил этиш суммаси хам, баланс хосил килиш максадида харажатлар руйхатига кушдик. Демак жами бир йиллик харажат 149 707 573,8 сум.

Мазкур бизнес-режада, иккинчи вазифада кузда тутилган ишларни амалга ошириш билан биринчи вазифа ишлари билан боглик харажатини тулик ва уз вактида коплаш кузда тутилган. Курилиш ва таъмирлаш ишларини олиб бориш учун тузилиши лозим булган бошлангич смета-проект хужжатларини ишлаб чикилган. Кредитлаш муддатининг тугашига (1,5-йилга), юкорида режалаштирилган монтаж ишлари шу муддатнинг 4 ойи мобайнита тулик тугалланади.



4. Бозор ва унинг тахлили.

4.1. Автотранспорт бозорининг холати.

Тадбиркор асосан Олтиарик тумани индустриал зонасидаги курилиш махсулотлари бозорда фаолиятини олиб боради.



Прогноз килинаётган пластик-эшик ромлар савдосидан пул тушуми, куйидаги курсаткичга мувофик хисобланади:

-

4.2. Хом-аше бозори.

а) Тадбиркорнинг хом-ашё бозори булиб:

- пластик ва металл буюмлар Фаргона, Маргилон ва Кукон улгуржи бозори;

- Транспорт хизматлари (Фаргона вилояти иктисослашган тадбиркорлари);

Тадбиркор шартнома асосида Фаргона ва бошка вилоятларнинг иктисослашган Тадбиркорларидан хом-ашё, махсулот хамда жихозларни шартнома асосида сотиб олади. Хар бир Тадбиркор билан тузилган шартнома маълумот учун банк муасасаларига сифатни тасдикловчи сертификати билан такдим килинади.

5. Ишлаб чикариш режаси

5.1. Айланишлар (оборот) хажмининг хисоби

Курсаткичлар:

Тадбиркорнинг ойликлик уртача пул тушуми – 14 400 000 сум/ой.

Асосий фаолият: пластик эшик ромлар ишлаб чикариш.

Ишлаб чикариш цикли - 1 ой:



Фаолиятнинг бир йиллик режаси:

14 400 000 х 12 = 172 800 000 сум. Буни куйидаги савдо жадвалидан куришимиз мумкин;



Тадбиркорнинг жами йиллик обороти: 172 800 000 сум.



Молиялаштирилаётган тадбиркор Давлат Солик Инспекциясидан тулик руйхатдан утган булиб, Узбекистон Республикаси Солик конунчилиги, юридик шахсларнинг солик тулаш тизимида, руйхатидан утказилган мейёрий хужжатга мувофик жами тушумдан 4% ягона солик тулайди. Керакли мейёрий хужжатлар, зарурият тугилса суралган банк муасасалари учун маълумот сифатида такдим этилади.



Тадбиркор фаолиятидан кутилаетган бир ярим йиллик соф даромад: 20 046 932 сум. Ушбу даромадни тасдикловчи харажат ва пул окимлари хисоби илова килинади.

5.2. Ишлаб чикариш харажатлари

1. Материал ва ишлаб чикариш харажатлар.

Жами бевосита харажатлар – 149 707 573,8 сум.

2. Иш хаки буйича мажбуриятлар:

Тадбиркорнинг ойлик иш хаки – 446 000 сум.;



Бошка ходимлар тадбиркор билан ёлланма шартнома асосида фаолият олиб бориши режалаштирилган. Шунда жами бошкарув аппарати ходимининг ойлик аклади – 446 000 сум.;

Жами бир йиллик ойлик фонди: 18 464 400 сум.

3. Ёкилги ва энергия харажатларининг йиллик микдори:

Бир соатлик электро-энергия сарфи - 1,1 кВт;

1 Вт. нархи – 131,4 сум.;

Ишлаб чикариш эхтиёжлари учун электор энергия харажатлари: 14 соат х 2,5 х 131,4 х 30 х 12 = 1 655 640сум.



4. Йиллик транспорт харажатлари:

Тадбиркорлик фаолияти билан боглик транспорт харажатларига 1 йилда жами 600 000 сум (олти юз минг) сарфланади (хисоблар режаси иловада курсатилади).



5. Сугурталаш буйича бир йиллик харажат: 1 000 000. / сум.

6. Тадбиркорнинг савдоси маркетингини сегментлаш.

Тадбиркор, пластик эшик-ромлар сотиш хажмини унинг сотилишига караб купайтириб боради. Ракобатчиларнинг купайиши хисобига хизмат курсатишдан кутилган натижани бермайдиган такдирда, тадбиркор курсатаётган хизматларни туриини купайтириш, хизмат сифати ва турларини тез-тез янгилаш ёки таннархни камайтириш хисобига кузланган максадга эришиш мумкин. Бундай холатлар асосан, янги ишлаб чикариш мажмуаларини вужудга келиши хисобидан хам юз бериши мумкин. Иложсиз инкирозга юз тутган такдирда хам, хусусий капиталлар хисобига вазиятдан тулалигича ижобий томонга чикиб кетиш имкони мавжуд. Энг катта харидорлардан бири сифатида махаллий ахоли, катта ката корхона ва ташкилотларини хам олишимиз мумкин. Бундан ташкари тадбиркор жойлашган худудида (Фаргона вилоятининг Олтиарик тумани) савдо тизимини тула монопол сифатида ташкиллаштириши мумкин. Катта шахарларда савдо марказларини очиш ва кучли стратегик ёндашув билан хизмат курсатиш бозоридаги 6-7 % улушини тулик саклаб колиши мумкин.

Шу шароитда Тадбиркор уз хизматларини билан бозорга кириб боришни 1,5 йил муддатга режалаштирмокда. Шунинг учун, инвестицион проектни ишга туширишда хар хил хавфларни коплай олиш даражасини инобатга олган холда бемалол ишни ташкил килиш мумкин.
7. Молиявий режа. Банк кредитини тулаш жадвали.

Тадбиркорнинг молиявий режаси унинг ишлаб чикариш ва хизмат курсатиш кувватларини, киритилган хусусий капитални, мол-етказиб берувчилар ва пудратчилар билан хисоблашишларни боскичма боскич олиб бориш куринишида ташкил этилган.



Инвестицион давр

0

ой давомида

Имтиёз даври

6

ой давомида

Кредит муддати

1,5

йил

Фоиз ставкаси

16,0%

йиллик

Инвестиция суммаси

50 000,0

минг сум



Молиявий режа (ж.илова килинади) инвестиция даврида пул маблагларини йилма-йил айланиши курсатилган холда тузилди. Ташкил килинаётган тадбиркорлик фаолиятининг ижобий натижага эришиши учун имтиёзли кредитлаш зарур, кайсики банк кредитларини 18 ой ичида кечикмасдан уз вактида тулаб берилиши учун. Бу курсаткич, банк карз маблагларини уз вактида тулашга узгача бир кулайлик яратиб беради.

Кредитни тулаш графиги иловада курсатилган.

Хулоса

Ушбу бизнес-режа, «Qizlarxon» хусусий фирмасининг Олтиарик тумани, Катпут к.ф.й.да акфа ром ишлаб чикариш фаолиятини йулга куйиш учун керакли хом-ашё сотиб олиш учун олган кредит маблагларини уз вактида хамда тулалигича кайтарилишини асослаб беради. Ушбу лойихани такдим этишдан олдин, лойиха ташаббускори томонидан, Олтиарик туманида пластик эшик ва ромлар бозорининг ахволи урганилди ва лойихани амалга оширишда таъсир курсатадиган хамма факторларни эътиборга олиб, чукур тахлил этилди.

Келтирилган молиявий курсаткичлар натижалари, ички бозордаги шароитни ва мумкин булган хатарлар ва бошка факторларни эътиборга олиб килинган тахлил натижасида лойихани амалга оширишда, лойиха ташаббускори томонидан курсатилган барча тадбирларнинг самаралилиги ва хаетийлиги тугрисида хулосага килинади.

Ушбу лойихани амалга оширилиши, лойиха ташаббускори фикрини хаетга татбик этишга, хамда Республикамизда олиб борилаетган иктисодий ислохатларга уз улушини кушишга имкон яратилади.

Шу асосда, лойихани молиялаштириш куп жихатдан кулай ва ишончлидир. Кредитор учун, хусусий капитални ушбу лойихага жалб килиш оркали ижобий натижага эришиши, уз вактида карз маблагларини кайтаришга ижобий таъсир курсатади. Молиялаштираётган банк муассасаси хам, шундай шароитда уз ресурсини ишга жалб этиши, фойда олишни таъминлаб бериши аник.

Кредит туловларини копланиши, хамда тадбиркорнинг кредит маблагининг колган кисмини тулаш учун етарлича маблаг захирасини инвестицион давр ичида йигилиши, режалаштирилаётган фаолиятнинг молиявий чидамлилигини курсатади. Корхона кредитнинг асосий карз тулови ва унга хисобланган фоизларни уз вактида кайтарган холда умумий фаолиятдан бир ярим йил давомида 20 046 932 (Йигирма миллион кирк олти минг туккиз юз уттиз икки) сум соф ойда олишга эришади.

Фарғона вилояти, Олтиарик туман иқтисодиётига ушбу лойиха қуйидаги асосий афзалликларни беради:


  • Ахоли ва давлат ташкилотларига пластик эшик ва ромлар ишлаб чикариш оркали хизмат курсатиш;

  • Янги ишчи ўринларини яратилиши

  • Пул тушимини кўпайтириш

  • Ходимлар салохиятини ошириш

  • Махаллий ва давлат бюджетига солиқларни ўз вақтида тушишини таъминлаш

Тасдиклайман.


«Qizlarxon» хусусий фирмасининг рахбари: ____________



стр. из

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling