Qo`llanma мундарижа


Download 50.36 Kb.
bet5/9
Sana23.12.2022
Hajmi50.36 Kb.
#1046285
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
LABORATORIYA YO\'RIQNOMA

Эслатма: 1.5-1.10-бандларида берилган жиҳозлар тоза сув ва оқава сув тармоғига (канализация) уланган умумтаълим мактаблари учун мўлжалланган бўлиб, тоза сув ва оқава сув тармоғига (канализация) уланмаган умумтаълим мактабларида эса фақатгина ўқитувчи ва ўқувчи столларида рокивина ўрнатилмайди.

1.11. Ўқитувчи столининг ўнг тарафида синф ойнаси томонига тажриба намойишларини ўтказиш учун мўрили шкаф (вытяжной шкаф) жойлаштирилади. Мўрили шкаф синф деворидан 60 см синф доскасидан


1,2 м узоқликда жойлаштирилади.
1.12. Мўрили шкафнинг умумий баландлиги 2,5 м гача бўлиб, эни
85 смдан ошмаслиги баландликдаги 2 табақали тумба устига тажриба намойишларни кўрсатиш учун тўрт томони герметик ойна билан қопланган, синф доскаси томондан эса енгил очиладиган ва тажриба намойиш жараёнида қулай жойлаштириладиган эшик (ойнали) ўрнатилган бўлиши лозим.
1.13. Шкафнинг тепа қисми тўлиқ ёпилган ва тажриба жараёнидаги ҳар-ҳил зарарли газларни чиқиб кетиши учун вентельяцион мўркон ўрнатилади ва у орқали ойнадан ташқарига камида 50 см чиқарилади.
1.14. Мўрили шкафнинг ичига тоза сув ва оқава сув (канализация) тармоғи ва электр токи (42В ва 220В қувватли) уланади.
1.15. Синф доскасининг ўнг тарафига электр таъминоти мослаштириб берувчи-КЭХ мосламаси ўрнатилади.
1.16. Мазкур КЭХ мосламаси изоляцион трубалар орқали синфдаги мўрили шкаф, ўқитувчининг тажриба намойиш столи ва ўқувчи столларини электр токи билан таъминлайди.
1.17. Кимё синф хонаси учун камида 5 та секциялик, шундан 3 таси очиқ, 2таси эса эшикли секциядан иборат 4 та шкаф ва лаборатория хонаси учун эса 1 та темир(5 секцияли барча секциялари ёпиқ) ва 2 та махсус шкаф бўлиши лозим.
1.18. Кимё хонаси учун берилган (4 та) шкафлар синф хонасининг орқа томонига жойлаштирилади ва унга коллекциялар тўплами, ўқув-кўргазмали қуроллар, дарсликлар ва ўқув методик адабиётлар ўқувчилар томонидан тайёрланган материаллар кабилар қўйилади.
1.19. Темир ва 2 та махсус шкафлар лаборатория хонасига жойлаштирилади.
1.20. Темир шкаф ичига фақатгина ўқувчилар учун зарарли хиди тез тарқалувчан (ўткир) қоронғу шароитда сақланадиган кимёвий моддалар сақланади.
1.21. 2 та махсус шкафларда зарарсиз бўлган кимёвий моддалар, лаборатория ва амалий машғулотларда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар сақланади.
1.22. Ўқув-лаборатория хонасидаги махсус шкафларда сақланаётган кимёвий моддалар тартиб билан инвентар рақамлари асосида жойлаштирилади ҳамда уларни рўйхати тузилиб, шкаф эшигининг ички тарафига илинади.
1.23. Темир шкафлардаги кимёвий моддалар классификация (моддалар синфланиши бўйича) асосида тартиб билан жойлаштирилиб, уларнинг рўйхати темир шкаф эшигининг ички деворига илинади.
1.24. Ўқув-лаборатория хонасида доимий равишда кимёвий элементларнинг даврий системаси, кимёвий моддаларнинг эрувчанлик жадвали ва металларнинг фаоллик қатори жадваллари бўлиши лозим.
1.25. Ўқув-лаборатория хонасининг доскага қарама-қарши томонидаги деворга кимё фанининг ривожланишига хисса қўшган йирик олимлар (3-5 та) портрети ва уларнинг фаолиятига доир қисқача тариф берилган ҳолда илиниши тавсия этилади.


Download 50.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling