Qo`llanma мундарижа
Кимё ўқув-лаборатория хоналаридаги ўқув жиҳозлари ва ўқув-лаборатория асбоб-ускуналарига қўйилган санитария-гигиена талаблари
Download 50.36 Kb.
|
LABORATORIYA YO\'RIQNOMA
4. Кимё ўқув-лаборатория хоналаридаги ўқув жиҳозлари ва ўқув-лаборатория асбоб-ускуналарига қўйилган санитария-гигиена талаблари:
4.1. Умумтаълим мактабларининг ўқув-лаборатория жиҳоз ва ускуналарни жойлаштирилиши ишлаб чиқариш корхоналарини лойиҳалаш талабларига, Республика санитария-эпидемиология хизмати томонидан тасдиқланган санитария қоидаларига жавоб бериши лозим. 4.2. Хона табиий ва сунъий ёритилиш доска олдида 500 люкс, парталарда 300 люкс бўлиши керак. 4.3. Ўқув биноси ойналарнинг жойлашиши жанубга, шарққа ёки жануби-шарқ томонда бўлиши керак. 4.4. Хонадаги ёритилиш чап ён томонлама бўлиши, икки томонлама ёритилганда ўнг томонлама ёруғлик тушиши керак. 4.5. Сунъий ёритилиш учун ўқувчининг ёши, кўриш қобилиятларининг ўсиб боришини эътиборга олинган ҳолда замонавий сунъий ёриткичлардан фойдаланиш ва уларнинг жойлаштирилиши ҳамда доимий равишда ишлашини таъминлаш керак. 4.6. Ўқитувчи иш жойи ёритилишида сунъий ёриткичлар билан ёритилиш меъёрларига амал қилиш керак. 4.7. Хонани бўёқлари унинг жойлашишига қараб илиқ ёки салқин тонда нимранг бўлиши, жанубга томон қараган хоналар салқин тонларда яъни оч мовий, кулранг, яшил рангларда бўялиши, шимолга томон жойлашган хоналар илиқ тондаги ранглар яъни сариқ, пушти рангларда бўялиши керак. Оқ-қора, тўқ ранглар, жигарранг, очиқ мовий, қора, қизил, тўқ кўк, малина ранглари тавсия этилмайди. 4.8. Синф поллари зич, ёриқларсиз, иссиқни сақлашга мосланган линолиум ёки паркет бўлиши керак. 4.9. Синф деворлари текис, силиқ, намлаб тозалашга қулай бўлиши керак. 4.10. Синф эшиги ва дераза ромлари оқ рангда бўлиши керак. 4.11. Деворлардан ёруғликнинг қайтиш коеффициенти камида 0,5 - 0,6 шифтда 0,7 - 0,3, полларда 0,3 - 0,5 бўлиши керак. 4.12. Синф хонаси, лаборант хонасининг иссиқлиги, вентиляцияси хисоб-китоби олиниши, хона харорати 18-21о С, ҳаво намлиги 40-60 % ни ташкил этиши керак. 4.13. ўқув-лаборатория хонаси электр токи сув ва оқава сув таъминоти билан таъминланиши ҳамда Давлат таълим стандартлари асосида бўлиши шарт. 4.14. Кимё ўқув-лаборатория хонасидаги ўқитувчи, лаборант ва ўқувчилар столлари устини нам мато билан артиш тавсия этилади. Download 50.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling