БОШЛОВЧИ: Одобли фарзанд қандай бўлмоги керак.
БОЛАЛАР: Саломлошмоғи, хурмат қилмоғи, ота-онасини эъзозлаши керак.
БОШЛОВЧИ: Офарин болажонлар! офарин!
«ОДОБ ВА ОФТОБ АШУЛАСИ».
БОШЛОВЧИ: Энди навбат топишмоқларга!
Мени сўрашади кўринсам қочишади. (ёмгир)
Чопсанг чопилмайди кўмсанг кўмилмайди. (соя).
Тилла сандик очилди ичидан зар сочилди. (куёш)
Сирти Таеқ ичи буёк. (калам)
«ТИНЧЛИК БЎЛСИН ҚЎШИҒИ»
БОШЛОВЧИ: Болалар ҳозир мен сизларга бир хикоя айтиб бераман!
Қадим-қадим замонда бир подшох ўтган экан. У вазирларига дунёдаги энг ширин нарсани топиб келишни буюрибди. Вазирлари унга пиширилган тил олиб келибдилар. Подшох бунинг сабабини сурабди. Вазирлар подшохга дунёдаги энг ширин нарса тил эканлигини айтиб беришибди. Чунки тил ҳаммани муросага келтиришлигини, ширин Сўз яхшилигини айтиб беришибди. Шунда подшох вазирларининг ақлликларига тасаннолар уқибди. Подшох Яна бир кун вазирларини чақиртириб дунёдаги энг аччик нарсани олиб келишни буюрибди. Вазирлар унга Яна пиширилган тил олиб келишибди. Подшох Яна хайрон бўлиб, маъносини сурбди. Вазирлар подшохга дунёдаги энг аччик нарса ҳам тил эканлигини у одамларни бир ёмон Сўз билан уруштириб кўйишлигини, шахарлар ва қишлоқларни вайрон қилиб, уруш қилишларини сўзлаб берибдилар. Ана кўрдингларми болажонлар. Шунинг учун биз ҳаммамиз бир-биримизни хурмат қилиб, чиройли гапларни гапиришимиз бир-биримизни сенламай сизлашимиз керак.
БОЛА: Кўхна она юртим кадим туроним
Ўз бешик, ўз тилим шавкатим шоним
Етти иклим ичра тенги топилмас
Тупрок тоши олтинга тенг Ўзбекистоним!
«ВАТАН АШУЛАСИ»
Болалар залдан тантанавор мусиқа остида юриб чиқибкетадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |