Р е ж а: Чўкинди тоғ жинслари ва уларнинг генетик классификацияси


Асосий метаморфик тоғ жинсларининг турлари ва қурилишда ишлатилиши


Download 428.38 Kb.
bet14/16
Sana03.02.2023
Hajmi428.38 Kb.
#1150530
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
2 5373000144516026976

Асосий метаморфик тоғ жинсларининг турлари ва қурилишда ишлатилиши.
Ер юзасида энг кўп тарқалган метаморфик жинсларга гнейс, роговик, сланест, кварстит ва мармартошлар киради.
Гнейс –ўта қаттиқ тог жинси бўлиб, кварст, дала шпати ва слюдага бой, ранги ва минерал таркибига кўра гранитга ўхшаб кетади. Таркибидаги минералларга қараб биотитли, амфиболли, пироксенли, гранатли ва бошқа гнейс турлари бўлади. Ранги кул ранг-пушти, кулранг-сарғиш бўлади. Улар сланестсимон ва йўл-йўл текстурали бўлади. Зичлиги 1,8-2,4 г/см3, мустаҳкамлиги 100-270 МПа . Ҳар қандай иншоот ва иморатларга мустаҳкам асос бўла олади ва қурилиш хом ашёси сифатида кенг ишлатилади.
Сланестлар –чўкинди ҳамда магматик жинсларга катта босим ва температура таъсир этганда ҳосил бўлади. Улар сланестсимон (варақсимон) ёки йўл-йўл текстурали бўлиб, юпқа қатламлардан иборат. Қатламлар бир-биридан осон ажралади. Минерал таркибига қараб слюдали, хлоридли, талъкли, гилли, кремнийли, темирли сланестлар бўлади.
Сланестлар қурилиш хом ашёси сифатида ишлатилади. Масалан, талъкли сланестлар ўтга чидамли ғиштлар тайёрлашда, слюдали сланестлар иссиқлик ўтказмайдиган хом ашё сифатида, филлитли сланестлар шифер саноатида, гилли сланестлар эса цемент ишлаб чиқаришда ишлатилади. Шундай конларга Қарачатир, Навои каби гилли сланест конлари мисол бўлади.
Роговиклар –кантактли метаморфизм жараёни натижасида ҳосил бўлади. Жинс, массив текстурали бўлиб, жуда мустаҳкамдир (сиқилишга қаршилиги 130-150 МПа ) ва жуда кам ғоваклидир. Бу тоғ жинслар жуда кам тарқалган.
Кварститлар –асосан кварстли қумтошнинг метаморфизм жараёнига дуч келишидан пайдо бўлади. Кварститлар жуда зич ва мустаҳкам бўлиб, 350 МПа қуч билан сиқилишга чидаш беради. Таркибидаги аралашмаларга қараб оқ, кулранг, пушти, қизил рангли бўлиши мумкин. Кварститлар қурилишда қопловчи тошлар сифатида ишлатилади.
Мармартош–кристалланган жинс бўлиб, асосан оҳактош ёки даломитларнинг ўзгаришидан ҳосил бўлади. Марматошлар майда, ўрта ва йирик донали кристалли турларга бўлинади. Тоза мармартош оқ, графит ва кўмирсимон моддалар аралашган бўлса, сарик, пушти, қизил, қора рангли бўлади. Мармартошнинг мустаҳкамлиги уни ташкил этувчи заррачаларнинг зичлиги ва йирик майдалигига боғлиқ бўлиб, у 50-120 МПа босимга чидайди.
Мармартош конлари Ўзбекистонда кенг тарқалган бўлиб, бу конлар ўзининг сифатли мармари билан Ўзбекистон ташқарисида ҳам маълумдир. Буларга Ғазалкент, Оқтош, Мироқи, Ғозғон, Нурота ва бошқа конлар киради.

Download 428.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling