Р е ж а: Чўкинди тоғ жинслари ва уларнинг генетик классификацияси


Тоғ жинсларини аниқлашда икки усул


Download 428.38 Kb.
bet16/16
Sana03.02.2023
Hajmi428.38 Kb.
#1150530
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
2 5373000144516026976

Тоғ жинсларини аниқлашда икки усул:
1. Стратиграфик усул; 2. Палеонтологик усул мавжуд.
Стратиграфик усул тоғ жинслари горизонтал ҳолатда ётган шароитда яхши натижа беради.
Агар тоғ жинси маълум тектоник харакатлар натижасида горизонтал ҳолатдан чиқарилган бўлса, у ҳолда бу усул яхши натижа бермайди ва хатоликка олиб бориши мумкин.
Бу ҳолатда тог жинсларини нисбий ёшини аниқлаш учун палеонтологик усуллардан фойдаланилади.
Палеонтологик усул асосида Чарлз Дарвин яратган, ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши ва тараққиёти тарихи асос қилиб олинган. Ҳар бир геологик давр учун, шу давр учун характерли ҳайвон ва ўсимлик комплекси мавжуд бўлади.
Ҳайвонот дунёсининг ривожланишида оддий организмлар олдин, мураккаблари кейинроқ тараққий топган. Демак, тог жинси қари бўлса унда оддий организмлар, ёш тог жинсларида мураккаб организм қолдиқлари топилади.
Масалан, девон даврида биринчи балиқлар, карбон даврига келиб анфибиялар, перм даврига келиб рентимиялар пайдо бўлган.
Геохронологик шкала. эрнинг тараққиёт даврини геологик тузилишини ўрганиш, ундаги ҳаёт таракққиёти, унинг тарихини маълум бўлакларга бўлишга, геохронологик шкала тузишга имкон беради.
Ерни геологик тарихини ўрганиб, унда 5 та эра ажратилган ва бу эраларнинг номи бутун дуёда бир хил қабул қилинган.
1. Архей. 2. Протерзой. 3. Палеозой. 4. Мезазой. 5. Кайназой.
Ҳар бир эра даврларга бўлинади, даврлар эса 2 та ёки 3 та бўлимларга, бўлимлар эса асрларга бўлинади.
Архей ва протеразой эралари 2 млрд. йил давом этган бўлиб, бу эра даврлари ҳар мамлакатда ҳар хил ном билан юритилади. СНГ территориясида эра ётқизиқлари Рус, Сибир платформаларининг кристаллик фундаментларини ташкил этади ва баъзи жойларда ер юзасига чиқади
Палеозой эраси (Рз) бундан 525 млн. йил олдин бошланиб, 335 млн. йил давом этган ва қуйидаги даврларга бўлинган.





Назорат саволлари.
1. Метоморфизм жараёни деб нимага айтилади?
2. Метаморфик тоғ жинслари қандай ҳосил бўлади ва уларнинг турлари?
3. Динамо регионал ва кантактли метоморфизмларни тушинтиринг ва улар натижасида қандай тоғ жинслар пайдо бўлади?
4. Тог жинсларининг ёшини ўрганиш қандай аҳамиятга эга?
5. Тог жинсларининг доимий ва нисбий ёшларига изох беринг?
6. Геохронологик шкала нима?


ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР
1.Tony Waltham Fondations of engineering geology. London fhd New York-2015
2. Иргашев И “Инженерлик геологияси ва гидрогеология”.Т., Ўқитувчи, 1990.
3.Иргашев И “Инженерлик геологияси асосларидан амалий машғулот”.Т.,
Ўзбекистон, 1992.
4.M.Sh. Shermatov. Gidrogeologiya va injenerlik geologiyasi asoslsri. O`quv
qo`llanma. T, Feniks, 2005.
5.Справочник по инженерной геологии. М.,Недра, 1981.


Интернет сайтлари
1. www.ziyonet. uz. 2. www.google. com.ru.uz.
3. www.lex.uz. 4. www. Wikipedia. com/ru/uz.
5. www geofllish. Ru
Download 428.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling