Р е ж а: Чўкинди тоғ жинслари ва уларнинг генетик классификацияси


Download 428.38 Kb.
bet6/16
Sana03.02.2023
Hajmi428.38 Kb.
#1150530
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
2 5373000144516026976

Назорат саволлари

  1. Механик йўл билан ҳосил бўлган чўкинди жинслар

  2. Тсементланган чўкинди жинслар ҳақида сўзлаб беринг

  3. Заррачалари боғланган чақиқ чўкинди тоғ жинсларига нималар киради?



МЕТОМОРФИК ТОҒ ЖИНСЛАРИ ВА ТОҒ ЖИНСЛАРИНИНГ ЁШИ
1.Кимёвий ва органик йўл билан ҳосил бўлган чўкинди жинслар, турлари, таркиби.
2.Кимёвий ва органик йўл билан ҳосил бўлган чўкинди жинслар структураси, хоссалари ва қурилиш ашёси сифатида ишлатиш усуллари.
3. Метоморфик тоғ жинслари.
Кимёвий йўл билан ҳосил бўлган чўкинди жинсларнинг кўпчилик қисми континентал шароитда, сув хавзаларидан сувнинг парланиши, сувда туз констентрастиясининг ошиши натижасида кимёвий чўкинди сифатида чўкишдан хосил бўлади.
Қуруқликда кимёвий йўл билан ҳосил бўлган тоғ жинслари чўкиндилар минерализастияси катта бўлган бўлоқлар олдида тарқалган бўлади. Бундай чўкинди тоғ жинсларига баъзи охактошлар (оолитли охактош) доломит, ангидрит, гипс, ош тузи мисол бўлади. Уларнинг асосий хусусиятларидан бири сувда яхши эришидир. Баъзи тоғ жинсларининг сувда кам эришига қарамай, уларда каверналар, ғорликлар пайдо бўлади. Бундай ғорликларга Уралдаги Қунғурский ғори мисол бўла олади. Унинг узунлиги бир неча километрни ташкил этади.
Оҳактош деб асосий таркибини калстит минерали ташкил этувчи тоғ жинси тушунилади. Калститдан ташқари охактошларда ҳар хил органик ва механик аралашмалар бўлиши мумкин. Оҳактош континентал шароитда, булоқ ён атрофларида тарқалган бўлади. Ер ости сувлари газга бой бўлади, бу сувлар ер юзасига чиққанда, ундан бу газлар интенсив равишда ажралиб чиқади ва калстит чўкиндига тушади. Бу ётқизиқлар катта мустахкамликка эга бўлади. Зичлиги 1,9-2,0 г/см3, мустахкамлиги 60-100 МПа гача. Оҳактош халқ хўжалигида кенг фойдаланилади. У яхлитлиги, зичлиги, ундаги минералларнинг тиниқлигига қараб пардозлаш ишларида, оҳак ва цемент тайёрлашда, кимёвий саноатда кенг миқиёсда ишлатилади. Ўзбекистон худудида оҳактош конлари жуда кенг тарқалган: Масалан, Навоий, Карахтой, Қўнғирот, Косонсой, Оқтош, Зарафшон ва бошқалар.
Доломит–оҳактош жинс бўлиб, шу номли минераллардан [CаМg(CО3)]2 тузилган. Ранги кулранг, оқ ёки қизғиш. Доломит донадор кристалланган структурали кўринишга эга, зичлиги 2,7-2,9 г/см3, мустахкамлиги 100-140 МПа. Республикамизда жуда кенг тарқалган бўлиб, қурилиш хом ашёси сифатида кенг ишлатилади.
Сулфат тоғ жинслари. Ангидрит, гипс шу номга эга бўлган минераллардан ташкил топган бўлади, бу тоғ жинсларининг ранги оқ, сарғиш, кулранг бўлиб, донадор шишасимон тузилишга эга бўлади. Сув таъсирида 1,0 МПа дан кичик босимда ангидрит ўз хажмини 35% га ошириб гипсга айланиши мумкин. Яна катта босим таъсирида олдинги холига, ангидритга айланиши мумкин. Шунинг учун бу тоғ жинслари тарқалган жойларда устки қисмида гипс остида эса ангидрит ётади. Бундай тоғ жинслари Жиззах ва Фарғона водийларида кенг тарқалган. Қурилиш материали сифатида кенг ишлатилади. Улар Ўзбекистон худудида Хожақўл, Қувасой, Қўнгирот, Шарғун каби конлардан қазиб олинади.
Ош тузи ётқизиқлари қатлам-қатлам ва қатламча шаклида тарқалган бўлади ва кўп ҳолларда силвенит билан учрайди. Масалан, Сувай туз қатлами узунлиги 13 км, эни 6 км, қалинлиги 8 км.
Бу гуруҳга кирувчи тоғ жинслари яхши механик хусусиятларга эга бўлиб, қурилиш талабларига жавоб бериши мумкин. Лекин сувда эрувчанлиги уларнинг мустахкамлигини сусайтиради. Шунинг учун бу тоғ жинслари устида қурилиш олиб борилганда бу тоғ жинсларида ёриғлик каверналарининг мавжудлигига эътибор бериш керак.
Яқин пайтларда тоғ жинсларида каверналар, ёриғликлар бўлса, бу тоғ жинслар устида қурилиш олиб бориб бўлмайди дейилар эди. Бунинг асосида иншоот қурилгандан кейин (ГЕС) бу ёриқликлар кенгайиши мумкинлиги кўзда тутилар эди.
Кейинги пайтларда бу ёриқликларнинг кенгаймаслиги, кенгайса хам жуда секин бориши аниқланади, бу эса тоғ жинсларидаги кенг кўламда фойдаланишга имкон яратади. Қурилиш олиб борганда, бу тоғ жинсларининг ётиш чуқурилигини, қалинлигини, сувда эрувчанлигини чуқур ўрганиш керак. Бундан ташқари иншоот қурилиб фойдаланиш даврида, тузнинг эрувчанлигини камайтирадиган иншоотлар қуриш керак.
Тоғ жинсининг эриши фақатгина унинг эриш қобилиятигагина эмас, балки эритувчи, яъни сувнинг миқдорига ҳам боғлиқ бўлади. Агар эрувчан тоғ жинси эримайдиган тоғ жинси билан қопланган бўса, у ҳолда унинг эриши камаяди.
Шунинг учун бундай тоғ жинслари тарқалган ерларни сувдан сақлаш учун ҳар хил сувда эримайдиган экранлардан фойдаланилади.
Ер ости сувлари билан таъсирини олдини олиш учун канавалар қурилади. Тоғ жинсининг мустахкамлигига ер усти сувидан ташқари ер ости сувлари яъни гидрогеологик шароит ҳам таъсир қилади. Ер ости сувлари тоғ жинслари ғовакликларида ҳаракат қилиб, ёриқлик ва ғовакликларни кенгайтиради ва карст ғорликларини ҳосил қилади. Бунинг учун ҳар хил цемент моддалари билан ҳосил бўлган ёриқликларни тўлғазиш керак.

Download 428.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling