Р е ж а: Кимёвий ва органик йўл билан ҳосил бўлган чўкинди жинслар, турлари, таркиби
Органик ва аралаш чўкинди тоғ жинслари ва қурилишда ишлатилиши
Download 127.67 Kb.
|
2 5373000144516027009
Органик ва аралаш чўкинди тоғ жинслари ва қурилишда ишлатилиши.
Тирик организмларнинг чириши ва чўкиндига тушиши натижасида ҳосил бўлган тоғ жинслари органоген тоғ жинслари дейилади ва икки гуруҳга бўлинади: 1. Заоген тоғ жинслари-бу тоғ жинслари ҳайвон қолдиқларини чиришидан ҳосил бўлади. 2. Фитоген тоғ жинслари–усимликларнинг чириши натижасида ҳосил булади. Заоген тог жинсларига чиганокли оҳактош (известняк), суяк қолдиқлари, бур, маржон оҳактоши ва бошқалар киради. Фитоген тоғ жинсларига трепел, торф, қўмир, нефт киради. Чиганокли оҳактош Ўзбекистон худудида кенг таркалган булиб, чиганокларни оддий кўз билан кузатиш мумкин. Улар учун энг характерли кимёвий жараён уларнинг хлорид кислота таъсирида кайнашидир. Фитоген оҳактош денгиз утларидан ҳосил бўлади. Бўр–оҳактош билан бир хил кимёвий таркибга эга булиб, балиқлар қолдиқларидан пайдо бўлади. Сув таъсирида у юмшайди. Доломит –фитоген тоғ жинси бўлиб, оқ, сарғиш рангли юмалоқ ғовакли тоғ жинси, қўл билан ушлаганда изи қолади. Опока, трепел–30% тоғ жинси ҳам ўсимлик ҳам ҳайвонот (фауна) қолдикларидан ҳосил бўлади. Опока энгил, мўрт, ғовакли тоғ жинси ҳисобланиб, болға билан урганда қиррали бўлакчаларга ажралади. Торф–ўсимлик қолдиқларидан ҳосил бўлиб, босим остида сиқилади, сиқиилиш жараёни жуда секин ва давомли бўлади. Кўмир –ўсимликларнинг сиқиилиши ва чириши натижасида торф, кўмир ҳосил бўлади. Кўмирлар орасида уларнинг структураси ва уч углеродли (C) нинг миқдорига қараб, қўнгир кўмир (69%, C), асл тош кўмир (82% C) ва антрастит (95% C) ларга ажратилади.Юқорида кўрсатиб ўтилган жинслар бошланғич материалларнинг қуйидаги схемага мувофиқ углерод билан тўйинишининг бир қанча босқичларини ташкил этади: ёғоч, торф, қўнгир кўмир, тошкўмир. Ёғочда 50% С, антраститда 95% C бўлади. Аралаш чўкинди тоғ жинслари. Органоген тоғ жинслари билан бир қаторда ер юзасида аралаш тоғ жинслари ҳам кўп учрайди. Келиб чиқиш бўйича аралаш тоғ жинслари бир неча хил кимёвий, органик чақиқ тоғ жинслари аралашмасидан иборат бўлади. Мергелнинг таркибида кимёвий йўл билан ҳосил бўлган CаCО3, организм қолдиқлари ва гил заррачалари мавжуд. Мергелнинг ранги жуда хилма-хил, кўп ҳолларда намланганда юмшайди. Умуман олганда органоген ва аралаш йўл билан ҳосил бўлган тоғ жинслари, инженер геологик нуқтаи назаридан анча мустаҳкам тоғ жинслари ҳисобланади ва қурилишда жуда кенг ишлатилади. Масалан, гилли оҳактошлар йўл қурилишида, ойна ишлаб чиқаришда, руда бойитиш соҳасида ишлатилади. Мергел қишлоқ хужалигида нам, зах ерларни қуритишда, минерал ўгит сифатида ишлатилади. Бу тоғ жинсларининг кўпчилиги нураш, эмирилиш жараёнига чидамли мустахкам қоя тоғ жинслари ҳисобланади, кўп ҳолларда ўзидан сув ўтказмайди, сув тоғ жинсларининг ёриқликларида ҳаракат қилиши мумкин. Ўтказилган қидирув ишлари шуни кўрсатадики, бу тоғ жинслари 50-150 МПа юк кўтариш қобилиятига эга. Download 127.67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling