“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил
4
www.iqtisodiyot.uz
2-расм. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқилган инновацион товар,
иш ва хизматлар ҳажми
Манба: Муаллиф томонидан ЎзР статистика қўмитаси маълумотлари асосида
тузилган.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, ушбу соҳада
кичик
тадбиркорликнинг ҳиссаси тобора ошиб бормоқда. 2011 йилда мана субъектлар
вакиллари томонидан 33 та технологик инновациялар жорий қилинган бўлса,
2014 йилга келиб бу турдаги маҳсулотлар 798
тани ташкил этди, яъни 24
баробарга кўпайди (1-жадвал). Мана шу
давр ичида ушбу технологик
инновацияларнинг қиймати 15,5 млрд. сўмдан (2011 йил) 1160,7 млрд.сўмгача
(2014 йил) ўсди, яъни қарийб 75 баробарга ошди. Агар ушбу кўрсаткични
республика миқёси билан солиштирадиган бўлсак, инновацион товар, иш ва
хизматларнинг умумий ҳажмидан 16,5 фоизи (2014 йил)
кичик бизнес
субъектларига тўғри келади. Ваҳоланки, 2011 йилда бу кўрсаткич атиги 1,1
%ни ташкил этган. Шунга мос равишда 1 та инновацион бирликнинг қиймати
ҳам ўсиб бориб, 2014 йилга келиб 1454 млн. сўмни (2011 йилга нисбатан ўсиш
суръати 3 баробарни) ташкил этган.
Do'stlaringiz bilan baham: