Р. Х. Ташматов, катта илмий ходим, тдиу ҳузуридаги итм
Download 0.61 Mb. Pdf ko'rish
|
саноат корхоналарини инвес
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎЗБЕКИСТОН САНОАТ КОРХОНАЛАРИДА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТИНИ БАҲОЛАШ ВА УНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
- Калит сўзлар
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил 1 www.iqtisodiyot.uz Р.Х. Ташматов, катта илмий ходим, ТДИУ ҳузуридаги ИТМ ЎЗБЕКИСТОН САНОАТ КОРХОНАЛАРИДА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТИНИ БАҲОЛАШ ВА УНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ В статье обоснована необходимость развития инновационной деятельности промышленных предприятий, конкретизирована суть и содержание инновационной деятельности, проведена критическая оценка инновацонной деятельности в промышленной сфере, а также выявлены проблемы развития инновационной деятельности предприятий в промышленности и даны практические рекомендации по их решению. In the article the necessity of development of innovative activity of industrial enterprises, concretized the essence and content of innovation, carried out a critical assessment innovation activity in the industrial sector, as well as identified problems of development of innovative activity of enterprises in industry and practical recommendations to address them. Калит сўзлар: инновация, инновацион фаолият, инновацион бирлик, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари, новаторлик, ялпи ички маҳсулот, ўсиш суръати, саноат тармоқлари. Инновацион фаолиятини ривожлантириш инсониятни самарали ривожлантиришнинг умумқабул қилинган йўналишига айланди. Унинг суръатлари кескин ўсиб бормоқда, инновацияларнинг миқёси эса тобора ошиб бормоқда. Ушбу йўналишда Япония, АҚШ, Германия ва бошқа шу каби давлатларда салмоқли натижаларига эришилган бўлиб, улар йирик инновацион ютуқлари асосида тез суръатлар билан ривожланмоқда. Шуни таъкидлаш керакки, ушбу давлатларда инновацион фаолияти давлат ва маҳаллий ҳукумат органлари томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Ривожланган давлатлар тажрибаси шуни кўрсатдики, бундай кўмаксиз инновацияларнинг тез суръатлар билан ўсишини таъминлаб бўлмайди [5]. Дарҳақиқат, ривожланган давлатлар тажрибаси кўрсатишича, саноат корхоналарининг барқарорлашуви, саноат ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсиши иқтисодиётни замонавий интенсив технологияларни яратиш, юқори технологик маҳсулотларни чиқариш соҳасида илмий тадқиқот ва ишланмаларнинг натижаларни кенг жорий этиш асосида инновацион ривожланиш йўлига ўтиш орқали эришилади [7]. Шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда ҳам инновацион иқтисодиётини шакллантириш учун шарт-шароитлар мавжуд. Хусусан, юртимиз Президенти И. Каримов бу борада: «Биз учун асосий вазифа - ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан узлуксиз янгилаб бориш, доимий равишда ички имконият ва захираларни излаб топиш, иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, саноатни модернизация ва диверсификация қилишни изчил давом эттиришдан иборат бўлиши зарур» деб айтиб ўтди [1]. “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил 2 www.iqtisodiyot.uz Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916-сонли қарорига [2] асосан замонавий ускуналар ва технологияларнинг халқаро ва маҳаллий ишланмаларини ўрганиш, шу асосда замонавий технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишнинг ҳар йилги ва ўрта муддатли дастурларини шакллантириш, маҳаллий амалий илмий тадқиқотлар ва ишланмаларга буюртмалар жамламасини шакллантириш, шунингдек уларни жойлаштириш, амалий илмий тадқиқотлар ва ишланмалар натижаларини корхона фаолияти амалиётига татбиқ этиш кўзда тутилган. Шунингдек, республикамизда мева-сабзавот, гўшт-сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат хомашёсини қайта ишлаш бўйича юқори унумли замонавий инновация технологияларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, ушбу мақсадлар учун, авваламбор, стратегик хорижий инвесторларнинг тўғридан- тўғри инвестицияларини жалб этиш [3], турли инновация хизматларини, янги алоқа воситаларини кенгайтириш [4] вазифаси қўйилган. Шуни таъкидлаш керакки, мазкур қарорларнинг ижросини таҳлил қилиш ва ундаги тенденцияларни аниқлаш муҳим аҳамият касб этади. Аммо таҳлил қилишдан аввал, “инновация” ва “инновацион фаолияти” тушунчаларига аниқлик киритамиз. «Инновация» сўзи инглиз тилидан келиб чиққан бўлиб, унинг таржимаси янгиланиш, ўзгартириш, янгилик киритиш деган маънони билдиради [6]. Бошқача қилиб айтганда, инновация деб янги илмий техник ютуқлардан самарали фойдаланишга айтилади [9]. И.Т.Балабанов таъкидлашича, «Инновация - янги техника ёки технология, меҳнат ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқарув, шунингдек, назорат, ҳисоб-китоб, режалаштириш услублари, таҳлил ва бошқаларни ташкил этишнинг янги шаклларига маблағ киритиш орқали эришилган моддийлашган натижадир»[8]. Демак, инновацияга янги ёки такомиллаштирилган маҳсулот (товар, иш, хизматлар) кўринишдаги инновацион фаолиятнинг якуний натижаси сифатида қараш мумкин. Инновацион фаолияти эса инновация билан боғлиқ бўлган ҳар қандай фаолиятни тушуниш мумкин. Тор маънода эса инновацион фаолияти ижтимоий ишлаб чиқариш, унинг таркиби, маҳсулотни сотиш ва бошқарув жараёнларини ўзида қамраб олади [8]. Аксарият давлатларда инновацион фаолиятига янада тор соҳаларни – янгиликни саноат йўли билан ўзлаштириш жараёни, шу жумладан техника ва технологияларни, кам ҳолларда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш усулларини қамраб олади [7]. Инновацион фаолиятнинг мазмунини ташкил этувчи ишларга амалий тадқиқотлар, ишланмалар (тажриба- конструкторлик ишлари), янги техникани ишлаб чиқаришга жорий этиш кабилар киради. Биринчи иккита босқичлар илмий-техник ютуқларини ишлаб чиқаришда амалий жиҳатдан фойдаланиш имкониятларини асослашга қаратилган. Жорий этиш - имкониятларни татбиқ этиш жараёнидир. Ишланмаларнинг натижалари – яратилаётган меҳнат қуроллари ва ашёларига тегишли аниқ бир ечимлари [8]. Демак, инновацион фаолияти янгиликни яратиш билан боғлиқ барча турдаги (ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва ҳ.к.) фаолиятни тушуниш мумкин. “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил 3 www.iqtisodiyot.uz Шуни таъкидлаш керакки, инновацион фаолият билан асосан илмий- тадқиқот муассасалари, олий таълим муассасалари (ОТМ), конструкторлик ташкилотлари, саноат корхоналари ва бошқа ташкилотлар шуғулланади. 1-расм маълумотлардан 2007-2014 йилларда конструкторлик ташкилотлари, илмий- тадқиқот институтлари ва бошқа ташкилотларнинг сони камайганлигини, ва аксинча ОТМ, саноат корхоналари сони кўпайганлигини кўриш мумкин. Download 0.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling