Р. Халимметова илмий тадқИҚот методологияси
Download 4.59 Mb. Pdf ko'rish
|
Илмий тадқиқот методологияси
Муросага келиш олимлар ҳамжамиятининг ўзига хос омили, улар
муносабатини давом эттиришнинг асосий кўрсаткичидир. Илмий ва интеллектуал элита жамиятнинг кам сонли кишилари тўплами бўлиб, уларнинг ғоялари инсоният цивилизациясининг давомчилари сифатида намоён бўлади. 10.3. ФАН, ИЛМИЙ ФАОЛИЯТ ВА КОРРУПЦИЯ “Илм аҳли” илмий изланишларнинг маҳсулларини фақат фан соҳасида тайёргарликка эга, билимдон одамларга берилиши мумкин. Тайёргарликка эга бўлмаган одамлар уларни ўзлаштира олмайдилар. Шу нарса диққатга сазоворки, “илм аҳли” – олимлар бутун дунё бўйлаб тарқалган ва бутун инсониятга тегишли. Улар бир-бирини қидиради, бир-бири билан алоқа қилади. Олимларнинг учрашувлари ва мулоқатини таъминлаш шакллари ҳар хил ном билан аталади - булар семинарлар ва конференциялар, симпозиумлар ва конгрессдир. Бироқ мулоқатнинг энг қулай ва кенг тарқалган йўли- олимларнинг илмий асарларини эълон қилиш. Манфий ишловларни ҳисобга олмаганда, ҳар бир олим муаммога нисбатан ўз ёндашуви, ютуқлар, эришига ўз ҳаётини бағишлаган натижалари билан бутун дунёни таништиришга ҳаракат 173 қилади. Фан ва таълим тизими коррупция, диссертация ҳимоясини ташкил этиш эса лоббизм ва фаворитизм, плагиат ва коррупция каби салбий ҳолатлардан ҳоли эмас. Коррупция (лот.порага сотилиш, айниш, таназзул)- мансабдор шахснинг бойиш мақсадида ўз мансаби билан боғлиқ ҳуқуқларини суистеъмол қилишдан иборат жинояти. 2017 йил 3 январда қабул қилинган “ Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Қонунда коррупция тушунчасига қуйидагича изоҳ берилган: Коррупция- шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзллаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиш, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишдир. Хусусан, мазкур қонунниг 18-моддасида таъкидлаб ўтилганидек, таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий таълим ва тарбия белгиланган давлат таълим стандартларига мувофиқ амалга оширмоқда. Давлат таълимни бошқариш органлари ва таълим муассасалари коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини инобатга олган ҳолда таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим ва тарбияга, мутахассисларни касбий тайёрлашнинг сифатини оширишга, таълим дастурларини доимий равишда такомиллаштириб боришга қаратилган чора- тадбирларни ишлаб чиқади.(“Халқ сўзи” 2017 йил 4 январь). Download 4.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling