Р. Халимметова илмий тадқИҚот методологияси
Download 4.59 Mb. Pdf ko'rish
|
Илмий тадқиқот методологияси
10.2.1. Чизма
10.2.1. –Чизма Ҳозирги замон олимининг портрети, деганда 1.Олимнинг вазифаси ҳақиқатни ҳамма нарсадан устун қўяди ва тарғиб қилади. 2. Олим конформиз йўлини рад этади, дунёнинг ўтинчини эшитмайди. 3. Унинг тафаккурида ақл ва антиақл, маъно ва маъносизлик, мўлжал ва тасодиф, онг ва онгсизлик, инсонпарварлик ва антигуманизм яхлит ҳолда мужассамлашади. 4. Билим - ҳаётнинг олий неъмати, у ҳамма қарашлардан устун деган фикрда бўлади. 5. Жонли мавжудот туғилиши билан англаш қобилиятига эга бўлади ва ўлгандан кейин айрилади, бироқ англаш инсон босиб ўтган ҳаёт йўли, олам қонуниятларини тушуниб етишга интилиш демакдир. 6. Кураш баҳс ва илмий баҳслар орқали олиб борилади. 7. Муваффақиятсизликлар олимни танлаган йўлидан, ниятидан қайтара олмайди. 8. Ҳақиқий олим билимларни инсоният равнақи учун фойдали ишга йўналтиради. 9. Олимлар интуиция (синчиклаб қараш), оқилоналик, рационализмга таянади. 10. Олимнинг ҳаёти профессионаллашув ва ихтисослашуви унинг қадриятларига таъсир кўрсатади. 11. Олим ўзи эришган ютуқ ва натижалари билан ҳамкасбларини таништириши лозим, у илмий қарашларини ҳимоя қилишда интеллектуал анъанага берилмаслиги керак. 12. Олим кўпинча шижоатли бўлсада, турмушда доимо оқилона иш тутавермайди. Худди ёш боладек қаров ва ҳомийликка муҳтож бўлади. Чунки унинг тафаккурида фан ғояси, олис уфқлари сари интилиш фикри устун бўлади. 171 Ж.Холтон А.Эйнштейннинг олимни ҳаракатлантирувчи омиллар ҳақидаги фикрларига таяниб, қуйидаги моделни таклиф қилади: “Олим, мутаффакир ёки ижодкор тажрибада юзага келган дунёнинг тартибсизлигидан яшириниш учун оламнинг соддалаштирилган аниқ қиёфасини яратади ва унга ўз эмоционал ҳаётининг оғирлик марказини жойлаштиради”. Бу жараённи қуйидагилар билан изоҳлаш мумкин: 1) Олим тадқиқот объекти яхлит ва тўлақонли эканлигига ўзини ишонтиради; 2) Олим объектни идеаллаштиришга мажбур бўлади, акс ҳолда у эксперимент ўтказа олмайди (чунки у айрим саволларга етарлича жавоб ололмайди). 3) Олим фаразлар асосида тузилган башорат ва прогнозлар тахминий хусусият касб этади ёки у табиат аралашувининг барча оқибатларини башорат қилолмайди. 4) Олим тил меъёрлари ва шакллари оламига киришга мажбур бўлади. 5) Тезис илмий билишнинг ижтимоий табиати, олим фаолиятининг ижтимоий белгиланганлиги ҳақидаги тезис билан бирлаштириш мумкин. 6) Олимлар фикрининг таҳлили “мулоҳазаларнинг вариантлилиги методологик камчиликлар оқибати эмас, балки уларнинг узвий хоссасидир”. Ҳозирги замон олимининг муҳим белгилари унинг меҳнати ва консенсус (муроса)га келиш муаммоси унинг портретига тўлдиради. Download 4.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling