Р. Халимметова илмий тадқИҚот методологияси


Download 4.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/158
Sana20.09.2023
Hajmi4.59 Mb.
#1682905
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   158
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси

 
 
Умуман, ушбу мулоҳазалардан хулоса қиладиган бўлсак, олимларда илмий 
тадқиқотларнинг чексиз эркинлиги бўлиши мумкин эмаслигини (Ҳеч қачон 
бўлмаганлигини ҳам) тан олиш зарур. Умуммаданий, энг аввало ахлоқий 
қадриятлар фанни ривожлантириш манфаатларидан устун туради. Бошқача 
айтганда, эркинлик тамойилини ҳам, ижтимоий назорат тамойилини ҳам, 
табақаланиш билан боғлиқ бўлган баҳс-мунозараларни ҳам инобатга олиш 
лозимдир. 
Уйғониш даврида шаклланаётган янги фан учун ижтимоий-маданий ва 
сиёсий ҳаётнинг уч соҳаси: дин, ахлоқ ва давлат ҳокимияти айниқса хавфли 
эди. Бу тамойил Лондон Қироллик низомида баён этилган: фан динга ҳам, 
ахлоққа ҳам, сиёсатга ҳам аралашмайди. (Нейтрализм тамойили). Фан 
муаммоларини мафкура, дин, сиёсат ва ахлоқ муаммоларидан ажратишни 
назарда тутади. Олим ўз иши билан шуғуллуниши-ўрганиши, кашф этиши
ишлаб чиқиши, лойиҳалаши лозим. Ана шу илмий билим ва ижтимоий 
маъсулият тамойилига кўра 2 тенденция мавжуд: 
10.1.3. –Чизма
Нейтрализм( илмий билим) ва ижтимоий 
маъсулият тамойилига кўра 2 тенденция 
мавжуд. 
1. Нейтрализм тенденциясидаги 
илмий билимнинг табиатан 
қадрият эмаслиги ҳақидаги 
назарияга кўра, илмий билим 
фақат 
дескриптив 
(тавсифловчи) ва проскриптив 
(буюрувчи) иборалар сифатида 
таърифланиши 
мумкин, 
қадриятларга доир иборалар 
фан ваколатига кирмайди ва 
илмий билимда мавжуд бўлиши 
мумкин эмас. Умуман дин, 
аҳлоқ, сиёсатга аралашмаслик 
тенденцияси. 
2. Иккинчи тенденция олимнинг 
ижтимоий маъсулияти тамойилига кўра, 
олим ўз илмий фаолиятининг методлари 
ва мақсадлари учун ҳам, унинг 
натижалари ва оқибатлари учун ҳам 
жамият олдида жавобгар бўлиши 
инсоният олдидаги маъсулиятини ҳис 
қилиши лозим, олимларнинг ижтимоий 
маъсулияти масаласи атом қуроли
яратилиши муносабати билан долзарб 
аҳамиятга эга бўла бошлади. Атом 
электр станциясини қуриш мумкинми? 
Украинадаги воқеа.


168 

Download 4.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling