1-боб. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ ФАНИНИНГ
ПРЕДМЕТИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА АҲАМИЯТИ
1.1. Ҳозирги даврда илмий тадқиқот фаолиятининг долзарблашуви
Илмий
тадқиқот
методологияси – билимларга,
фанга ёндашувнинг умуммиллий
принциплари ва методларини
ўргатадиган фандир. Илмий
тадқиқот – бу инсоннинг ўзи ва
атрофидаги
ўзгаришларни
англаб
етишга
доимий
равишда тайёр туриш, янгича
тафаккур қилиш асосида ўз
қобиғидан
чиқа
олишдир.
Шунингдек, илмий тадқиқот
методологияси бошқа фанлар, жумладан иқтисодиёт фани методологияси билан
фалсафий методологиянинг ўзаро муносабатини тушунтиради, илмий факт,
эксперимент, назариялар ва бошқа фалсафий методларнинг илмий тадқиқот
методлари сифатида аҳамиятини кўрсатиб, илмий билимда фалсафанинг
ўрнини аниқлаб беради.
Инсон ижод қилмаса, янги ғояларни яратмаса, жамият тараққий қилмаган
бўларди. Инсон ва жамият ривожида ижоднинг аҳамияти ошиб, мураккаблашиб
борган. Инсон ижодига бўлган талаб, эҳтиёж ҳам турли даврларда ҳар хил
бўлган. Уни ички ва ташқи омилларга ажратиш мумкин. (1.1.1-чизма).
1.1.1-Чизма
Жамият бир текис, зиддиятларсиз ривожланиш даврида ички омиллар,
кескин қарама-қаршиликлар даврида эса ташқи омиллар бирламчи аҳамият касб
этиб, ички омил имкониятларини фаоллаштириб юборган. Х1Х аср бошларида
Наполеон мамлакатга олиб келинадиган шакар ўрнини босадиган маҳсулот
ИНСОНИЙ ИЖОД РИВОЖИНИНГ ОМИЛЛАРИ
Ички омиллар
Ташқи омиллар
Билим ривожи даражаси
Инсон табиатига хос
тадқиқотчилик
Жамият ва шахс
Do'stlaringiz bilan baham: |