УЎК: 330.101.5 (075)
КБК: 65.012.3
И. Саифназаров, А. Мухтаров, Т. Султонов, Д. Эрназаров.
,
Р. Халимметова, “Илмий тадқиқот методологияси”. Ўқув
қўлланма. – Т.: “IQTISODIYOT”, 2019. – 226 бет.
Ушбу ўқув қўлланмада мамлакатимиз олий
таълим муассасаларининг
магистратура бўлимида ўтиладиган “Илмий тадқиқот методологияси” фанига
доир фан предмети, вазифалари, унинг аҳамияти, билимлар тизимида илмий
билимнинг ўрни, ижод ва илмий тадқиқот, фан – ижтимоий-маданий ҳодиса
сифатидаги мавзулар содда ва тушунарли тилда баён қилинган. Шунингдек,
муаммо ва далил – илмий тадқиқотнинг дастлабки асослари, эксперимент,
илмий мактаб,
метод ва методология, илмий тадқиқотнинг намоён бўлиш
шакллари, унинг амал қилиш механизмларининг мазмун-моҳияти тўлиқ очиб
берилган.
Ўқув қўлланмада тушуниш ва тушунтириш диалектикаси, новация ва
инновация, кашфиёт ва
ихтиролар, илмий тадқиқотда ахборот ва ахборот
технологияларидан фойдаланиш, олимнинг профессионаллашуви ва
ижтимоий масъулияти ҳақидаги қарашлар, диссертация иши ҳақида умумий
тушунча ва уни ёзиш
методикаси, диссертация ишини расмийлаштириш,
ҳимояга тайёрлаш ва уни шакллантириш механизмлари ҳам янги замонавий
педтехнологиялар асосида турли хил диаграмма ва чизмалар билан тўлиқ очиб
беришга, ёритишга ҳаракат қилинган.
Умуман, ушбу ўқув қўлланмадан барча олий таълим муассасаларининг
магистратура талабалари, илмий тадқиқот ва
ижод муаммолари билан
шуғулланувчи тадқиқотчилар, олимлар ва профессор-ўқитувчилар ҳам
фойдаланишлари мумкин.
Масъул муҳаррир: