Р. Ишмуҳаммедов, М. Мирсолиева
“Кейс методи” ни амалга ошириш босқичлари
Download 0.94 Mb. Pdf ko'rish
|
қўлланма инновация
“Кейс методи” ни амалга ошириш босқичлари
Иш босқичлари Фаолият шакли ва мазмуни 1-босқич: Кейс ва унинг ахборот таъминоти билан таништириш якка тартибдаги аудио-визуал иш; кейс билан танишиш(матнли, аудио ёки медиа шаклда); ахборотни умумлаштириш; ахборот таҳлили; муаммоларни аниқлаш 2-босқич: Кейсни аниқлаш- тириш ва ўқув топшириғни белгилаш индивидуал ва гуруҳда ишлаш; муаммоларни долзарблик иерархиясини аниқлаш; асосий муаммоли вазиятни белгилаш 3-босқич: Кейсдаги асосий муаммони таҳлил этиш орқали ўқув топшириғининг ечимини излаш, ҳал этиш йўлларини ишлаб чиқиш индивидуал ва гуруҳда ишлаш; муқобил ечим йўлларини ишлаб чиқиш; ҳар бир ечимнинг имкониятлари ва тўсиқларни таҳлил қилиш; муқобил ечимларни танлаш 4-босқич: Кейс ечимини ечимини шакллантириш ва асослаш, тақдимот. якка ва гуруҳда ишлаш; муқобил вариантларни амалда қўллаш имкониятларини асослаш; ижодий-лойиҳа тақдимотини тайёрлаш; якуний хулоса ва вазият ечимининг амалий аспектларини ёритиш “Раҳбарлик маҳорати” мавзусида тузилган кейс ишланмаси. Кейс. Касб-ҳунар коллежининг директори бошқа ишга ўтганлиги туфайли жамоага ёш аммо қайсидир коллежда ўқув бўлимининг мудири бўлиб ишлаган инсонни тайинлашди. Жамоа янги раҳбарни илиқ кутиб олди, айниқса унинг ёшлиги ва “мен бу ерда тартиб ўрнатишга келдим, ўзим ҳам кучимни аямайман ва Сизлардан ҳам шуни талаб қиламан”, деб ишонтириши кўпчиликка ёқиб қолди. Ростдан ҳам коллежда тартиб инитизом анча яхшиланиб қолди. Олдинги директорнинг “эркатой” ларини янги директор “жойига ўтказиб қўйди”. Коллежнинг ўқув жараёнида, ташқи ва ички кўринишида сезиларли ўзгариш юз берди. Лекин, янги директор ёшлиги учунми ёки ўзининг қаттиққўлллигини кўрсатиш учунми, ўқитувчилар билан гаплашганда, 21 йиғилишларда қўпол, ортиқча гапирганидан айримлар қаттиқ ранжий бошлашди. Шундайлар орасида коллежнинг ўқув бўлими мудири ҳам бўлиб, у анча тажрибали, жамоада ўрни ва обрўсига эга эди. Янги директорнинг ўзидан анча ёш бўлишига қарамасдан айрим вақтда қўпол муносабатда бўлиши мудирнинг нафсониятига тегди. У бир-икки маротаба раҳбарга одамларга нисбатан муносабатини ўзгартиришини маслаҳат берди. Аста-секинлик билан коллеж жамоаси иккига бўлиниб, бир қисми раҳбар атрофида, иккинчи қисми мудир атрофида кичик гуруҳчани ташкил этдилар. Ташқаридан қараганда бу ҳол сезилмас, одамлар бир-бири билан олдингидай саломлашар, биргаликда тадбирларни ўтказишар аммо, ўртада ишонч йўқолиб, “ўзимизники” ва “душман томон” га жадал бўлинишган эди. Ўзаро тортишувлар, бир-бирини устидан шикоят ёзишлар, йиғилишлардаги жанглар кўпчиликни асабини буза бошлади. Баъзилар бунга дош беролмай ишдан бўшашга ариза ҳам ёзишди. Download 0.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling