Р. Ишмуҳаммедов, М. Мирсолиева


Download 0.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/39
Sana22.02.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1223017
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   39
Bog'liq
қўлланма инновация

Ўқитиш методларибу таълим мазмунини ўзлаштирилишини 
таъминловчи ўқитувчи ва таълим олувчи ўртасидаги ўзаро ҳаракатлар кетма-
кетлиги, тизими. 


18 
Ўқитиш методлари ўқув жараёнининг асосий қисми ҳисобланиб, таълм 
жараёнида субъектларнинг ўзаро ҳаракатини тавсифлайди, шу боис, тегишли 
методларсиз ўқув фаолиятини мақсадли амалга ошириб бўлмайди.
Замонавий педагогик-психологик тадқиқотларнинг амалий йўналиши 
сифатида бугунги кунда педагогикада ўқитишнинг бир неча методлари 
фарқланади: 
1. Пассив – таълим олувчи ўқитишнинг “объекти” сифатида намоён
бўлади ( тинглайди ва кўради); 
2. Актив – таълим олувчи ўқитиш жараёнининг “субъекти” сифатида 
намоён бўлади( мустақил иш, ижодий тпшириқлар); 
3. Интерфаол – педагог ва таълим олувчиларнинг ўзаро ҳамкорлиги. 
Интерфаол сўзи инглизча сўз бўлиб, «inter» - ўзаро ва «act» - ҳаракат 
қилмоқ маъноларини билдириб, уларнинг умумий мазмуни интерфаол - яъни 
ўзаро ҳаракат қилмоқ маъносини англатади. Бундай ўзаро ҳаракат турларига 
“талаба – ўқитувчи” ва “талаба-талаба”нинг мақсадли ҳаракатларини 
киритиш мумкин. Интерфаол ўқитишда ўқитувчи ўқув фаолиятниниг фаол 
ташкилотчиси бўлиб, ўқувчи бу фаолиятнинг субъекти сифатида намоён 
бўлади. 
Интерфаол ўқитиш бу билиш фаолиятини ривожлантиришнинг махсус 
ташкилий шакли бўлиб, интерфаол ўқитиш жараёнида таълим олувчи 
ўқитишнинг объектидан ўзаро ҳамкорликнинг субъектига айланиши, ўқув 
жараёнида фаол иштирок этиши билан тавсифланади.
Ўқитишнинг 
интерфаол 
методлари 
ҳаётий 
вазиятларни 
моделлаштириш, 
ролли 
ўйинлардан 
фойдаланиш, 
муаммоларни
ҳамкорликда ечишда кўриб чиқилади.
Интерфаол ўқитиш талабалардан ахборотларни ўзлаштириш жараёнида 
фаоллик, ижодкорлик, мустақилликни шакллантирибгина қолмай, таълим 
мақсадларининг тўлақонли амалга ошишига ёрдам беради. Бунда таълимнинг 
қуйидаги концепциялари фундаментал асос сифатида ҳизмат қилади: 

ўқитувчининг жадал фаолияти – ўқув фаолиятининг асосий 
кўриниши сифатида намоён бўлиб, у мазкур ҳаракатнинг субъекти ва 
ташкилотчиси сифатида фаолият кўрсатади; 

ўқув фаолиятининг асосий негизи ва натижаси, мазкур 
фаолиятнинг субъекти – талаба ҳисобланади; 

муваффақиятли ўқув фаолиятининг асосий кўрсаткичи, унинг 
натижаси ўқувчининг фикрлаш усулларини ўрганиш ва амалий масалаларни 
ижодий ҳал этиш, эркин, мустақил ҳаракат қила олиш кўникмаларини 
шакллантиришдан иборат; 

ўқув фаолиятнинг асосий кўрсаткичи ўқув топшириқлари 
хисобланади. Бунда таълим жараёнининг асосий субъекти бўлган талабада 
фикрлаш, билиш ҳаракати усулларини ривожлантирувчи ўқитиш тактикаси 
муҳим ўрин тутади; 


19 

ўқув фаолиятини амалга ошириш жараёни талабадан ўзининг 
шахсий билиш маҳорати ва кўникмаларини ўзлаштириб олиши учун замин 
ҳозирлашдан иборат. 

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling