Ўзбекистон Республикаси Қурилиш Вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси келишилди: тасдиқланди


Download 30.96 Kb.
bet1/5
Sana14.02.2023
Hajmi30.96 Kb.
#1196619
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Низом


ИШЛАБ ЧИҚИЛДИ:
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш Вазирлиги
ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси


КЕЛИШИЛДИ: ТАСДИҚЛАНДИ:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республика
ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг Савдо-Саноат палатаси
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини
ҳимоя қилиш бўйича вакил девони


____________________________________ _______________________

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш Вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида худудий назорат инспекциясининг худудий инспекциялари томонидан қурилиш ва шаҳарсозлик фаолиятини олиб борувчи тадбиркорлик субъектларининг қонунни бузиш хавфи даражасидан келиб чиқиб, текширувни ташаббус қилиш бўйича минимал талабларни назарда тутувчи «хавфни таҳлил этиш»
ТИЗИМИ
Мазкур «хавфни таҳлил этиш» тизими Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик Кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўгрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар” тўғрисидаги 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 августдаги 496-сонли қарори билан тасдиқланган “Объектларда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича маъмурий Регламент” ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

1-боб. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш Вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида худудий назорат инспекцияси худудий инспекциялари (бундан буён матнда-ҳудудий инспекция деб аталади) томонидан қурилиш ва шаҳарсозлик фаолиятини олиб борувчи тадбиркорлик субъектларининг қонунни бузиш хавфи даражасидан келиб чиқиб, текширувни ташаббус қилишни назарда тутувчи «хавфни таҳлил этиш» тизимининг минимал талабларини белгилаб беради.
2. Мазкур «хавфни таҳлил этиш» тизими бўйича Низом (келгусида “тизим”) асосида ва жараёнида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъи назар, тадбиркорлик субъектига нисбатан таъсир чоралари қўлланмайди, бу хавф даражасини аниқлаш учун хизмат қилади.
3. Мазкур тизимга зид бўлган «хавфни таҳлил этиш» тизимлари орқали тадбиркорлик субъектида текширув ўтказиш мумкин эмас.
4. Қурилиш ва шаҳарсозлик соҳасига оид ҳуқуқбузарлик (кейинги ўринларда – ҳуқуқбузарлик) хавфини таҳлил этиш тизими қурилиш ва шаҳарсозлик фаолиятини олиб борувчи тадбиркорлик субъектларининг давлат рўйхатидан ўтмаган объектларда қонунни бузиш хавфи даражасидан келиб чиқиб шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши жараёнида содир этилган ва содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларни таҳлил этиш орқали амалга оширилади.
5. Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилади:
маъмурий маълумотлар (лицензия, рухсат этувчи ва худудий инспекцияда “шаффоф қурилиш” тизими орқали маълум бўлган бошқа ҳужжатлар);
даврий статистика маълумотлари, жумладан, аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тадбиркорлик субъектини умумлаштирувчи белгилари, хабарлар ва бошқа масофавий таҳлил натижалари;
юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар;
оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар;
Синов лаборатория натижалари асосида аниқланган камчиликларнинг таҳлили;
қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа манбалардан ва тадбиркорлик субъектининг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар.
6. Хавф даражаси таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектидан ҳужжатлар ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
7. Хавф даражаси таҳлили ҳар бир тадбиркорлик субъекти фаолиятида худудий инспекция томонидан бир йилда камида бир маротаба амалга оширилиши лозим.
8. Хавф даражаси таҳлили қурилиш ва шаҳарсозлик соҳасида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик субъектининг давлат рўйхатидан ўтмаган қурилиш объектида мазкур низомдан четга чиқмаган ҳолда ўтказилади.

Download 30.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling