Ўзбекистон Республикаси Қурилиш Вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси келишилди: тасдиқланди
-боб. Хавф даражалари тафсилоти ва уларни мезонлашга доир талаблар
Download 30.96 Kb.
|
Низом
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Ҳавфни таҳлил этиш» Тизимига
3-боб. Хавф даражалари тафсилоти ва уларни мезонлашга доир талаблар
9. Ҳавф даражасини баҳолаш “Шаффоф қурилиш” тизими ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган кўрсаткичлар ва мезонларга тадбиркорлик субъекти фаолиятининг мувофиқлигини «балл» тизими асосида баҳолаш орқали амалга оширилади. 10. Баҳолаш жараёни ўрганиладиган маълумотлар асосида тадбиркорлик субъекти фаолиятида ҳуқуқбузарлик аломатлари ҳақида хабар берувчи энг камида 5 та асосий кўрсаткични ўз ичига олади. Буларга қуйидагилар киради: 1. Ҳудудларни ривожлантириш ва қуришни лойиҳалаштириш тўғрисида шаҳарсозлик ҳужжатлари амалга оширилишига риоя этилаётганлиги; 2. Қурилиш жараёнида лойиҳа ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришларнинг техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлиги; 3. Лойиҳа ва пудрат ташкилоти — ишлар ва хизматлар ижрочиларида қонун ҳужжатларида назарда тутилган лойиҳалаштириш ва қурилиш фаолиятининг лицензиялаштириладиган турларини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензияларнинг мавжудлиги; 4. Бажариладиган қурилиш-монтаж ишларининг сифати ҳамда шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидаларига, техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва лойиҳа ҳужжатларига мослиги, шунингдек пудрат ташкилотининг қурилиш соҳасига оид ижро ҳужжатини юритилиши; 5. Қурилиш объектида техник тартибга солиш соҳасига оид норматив ҳужжатлар ва лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилган синовлар, суратга олиш ва ўлчаш ишлари ўтказилиши. 11. Ҳар бир асосий кўрсаткичнинг баҳоси ушбу кўрсаткич остидаги суб-кўрсаткичлар баҳосининг йиғиндисидан келиб чиқади. Ҳар бир асосий кўрсаткичларнинг баҳоси ушбу кўрсаткичларнинг муҳимлик даражасидан келиб чиққан ҳолда бир-биридан фарқ қилади. 12. Баҳолаш жараёни қуйидаги тартибда амалга оширилиши лозим: мезонлар асосида суб-кўрсаткичларни баҳолаш, ҳар бир субкўрсаткич баҳосини белгилаш; суб-кўрсаткичларнинг баҳосини умумлаштириш орқали ҳар бир асосий кўрсаткич баҳосини чиқариш; асосий кўрсаткичлар баҳосини умумлаштириш орқали ҳар бир тадбиркорлик субъекти фаолиятида ҳуқуқбузарлик хавфи даражасининг умумий баллари (илова 1) аниқланади. 13. Амалга оширилган баҳолаш натижасида аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида тадбиркорлик субъекти томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи қуйидаги уч хил тоифага таснифланади: ҳавфи юқори — қурилиш объекти инсон хаёти ва соғлиғига зарар етказиши мумкин бўлган баллари умумий йиғиндисининг 20 фоиз қисмини ташкил этувчи энг юқори хавф даражаси балларига эга бўлган III тоифали — хавфлилик омили юқори объектлар ва IV тоифали — хавфлилик омили ўта юқори объектларда фаолият олиб борувчи тадбиркорлик субъектлари ҳавфи ўртача — инсон хаёти ва соғлиғига зарар етказиши мумкин бўлмаган аҳоли пунктлари комплекс қурилишларини, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунлар, шаҳарсозлик меъёрлари, қоидалари ва стандартларга риоя қилинмаслик ҳолати баҳоланган барча тадбиркорлик субъекти баллари умумий йиғиндисининг хавфи юқори бўлган 20 фоиз қисмини истисно этган ҳолда, 50 фоиз қисмини ташкил этувчи ўртача хавф даражаси балларига эга бўлган II тоифали — хавфлилик омили ўрта объектларда фаолият олиб борувчи тадбиркорлик субъектлари; ҳавфи паст — ҳудудий инспекцияларнинг давлат қурилиши назорати функциялари назарда тутилмаган I тоифали деб баҳоланиб хавф даражаси баллари паст бўлган қолган тадбиркорлик субъектлари. 14. Ҳуқуқбузарлик хавфи юқори ва ўрта таснифидаги тадбиркорлик субъектида инспектор томонидан қонун бузилиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган тушунтириш бериш кўринишида ёзма огоҳлантирилиб, профилактика тадбири ўтказилиши лозим. 15. Тадбиркорлик субъекти доирасида қонун бузилиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган қуйидаги профилактика тадбирлари амалга оширилади: а) хабардор қилиш, яъни худудий инспекциянинг интернет тармоғидаги расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида, назорат қилинадиган шахсларнинг давлат ахборот тизимларидаги шахсий кабинетлари ёки электрон почта, телеграм каналларида давлат назоратини амалга оширишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларини. жойлаштириш орқали амалга оширилади. б) ёзма огоҳлантиришни эълон қилиш, яъни Қурилиш соҳасида кутилаётган қонун бузилишларини белгилари мавжуд бўлса, ушбу қонун бузиш ҳолатларини олдини олиш юзасидан худудий инспекция ёзма огоҳлантириш беради ва шаҳарсозлик норма ва қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш чоралари кўришни таклиф қилади. д) маслаҳат бериш, яъни инспектор назорат қилинадиган шахслар ва уларнинг вакилларининг илтимосига биноан маслаҳатлар беради ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишга боғлиқ масалалар ва камчиликларга йўл қўймаслик юзасидан тушунтиришлар беради. Маслаҳат бериш бепул. Маслаҳат бериш инспектор томонидан телефон орқали, видеоконференцалоқа алоқаси орқали, шахсий қабулда ёки профилактика, назорат чорасини ўтказиш жараёнида ўтказилиши мумкин. Профилактика тадбири ўтказилгандан сўнг ҳам ҳуқуқбузарлик содир этиш аломатлари ижобий томонга ўзгармаган ҳолатларда ҳуқуқбузарлик хавфи юқори таснифидаги тадбиркорлик субъекти доирасида молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмасдан текширув ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни (кейинги ўринларда-ваколатли орган) хабардор этиш ёки келишиш тартибида худудий инспекция ташаббус билан чиқади. 16.Ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори таснифидаги тадбиркорлик субъектида профилактика тадбирларини ўтказмасдан ва уларнинг натижасини кутмасдан қуйидаги ҳолатлар доирасида тадбиркорлик субъектида текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқиш мумкин: а) Қурилиш объектида инсон ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилишининг юқори хавфи мавжуд бўлганда; б) Бош режани бузилиши оқибатида жамоат хавфсизлигига зарар етказиш хавфининг олдини олиш учун; жисмоний ва юридик шахслар, давлат органлари, инспекцияга ва бошқа ташкилотларга моддий зарар етказилаётганлиги ҳолатлари аниқланганда; в) Текширувлар ўтказилишини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари мавжуд бўлганда; г) Шаҳарсозлик кодексининг 26 моддасида назарда тутилган ҳолатларда. 17. Ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи ўртача таснифидаги тадбиркорлик субъектида қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймасликка қаратилган профилактика тадбирларини ўтказилиши шарт. Қонун бузилиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган тушунтириш бериш кўринишида ёзма огоҳлантирилиб, профилактика тадбири ўтказилгандан сўнг салбий ўзгариш кузатилганда, тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш бўйича молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмасдан текширув ўтказиш учун ваколатли органни хабардор этиш ёки келишиш тартибида худудий инспекция ташаббус билан чиқади. 18. Ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст таснифидаги тадбиркорлик субъекти фаолиятига ҳар қандай аралашувларга йўл қўйилмайди. 19. Ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи даражасидан қатъий назар, ушбу тизимда белгиланган тартибда қурилиш ва шаҳарсозлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмаган объектларда олиб борувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувларни «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли орган билан келишилган ёки хабардор этган ҳолда ўтказилади. 20. Мазкур «хавфни таҳлил этиш» тизими ваколатли орган ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган ҳолда тасдиқланган. «Ҳавфни таҳлил этиш» Тизимига Download 30.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling