Р. Ишмуҳаммедов, М. Мирсолиева


 Қатнашчиларнинг хатоларини тузатиш учун


Download 0.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/39
Sana22.02.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1223017
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   39
Bog'liq
қўлланма инновация

5. Қатнашчиларнинг хатоларини тузатиш учун: 

танқиддан қочиш; 

тузатишдан олдин ижобий фикрлардан айтиш; 

уларга жуда ҳам фаол эътибор бермаслик; 

бирор тингловчининг хатоси билинмаслиги учун бирваракайига бир 
неча нотўғри жавобларни таҳлил қилиш лозим. 

“Муаммоли” иштирокчилар 
Ўқув машғулоти ёки тренинг машғулоти давомида “муаммоли 
қатнашчилар” одатда ўз кайфиятлари ва «муаммолик даража»ларига қараб, 
тренер-ўқитувчига турли саволлар ва ғаламиз фикрлар билан мурожаат 
қиладилар. Тренер-тарбиячи бундай саволларга жавоб беришда ўта 
педагогик назокат билан юқорида берилган тавсиялардан фойдаланган ҳолда 
жавоб берса, ўртадаги самимийлик сақланади. Бундай қатнашчилар 
берадиган соволлари ва билдирадиган ғаламиз фикрлари қуйидагилар 
бўлиши мумкин: 
 Сиз машғулотни нотўғри олиб бораяпсиз? 
 Менга гапиришга ҳеч имкон беришмаяпти. 
 Мен бу саволга бошқача қарайман... Ўзаро фикрлашишга рухсат 
беринг? 
 Нима учун биз бу топшириқни бажаришимиз керак, бу мени 
соҳамга зид-ку. 
 Нима учун бу тингловчи доим гапиради, менга эса сўз беришмайди? 


14 
 Танаффуснинг қисқалиги менга ёқмаяпти. Мен чой ичишга 
улгурмаяпман. 
 Ҳа, мен кеч қолдим. Сизнинг машғулотингиздан ташқари, менинг 
кўп ишларим бор, барибир ўз вақтида бошламайсизлар. 
 Бу методика бизнинг шароитимизга тўғри келмайди. Нимага Сиз бу 
методикани бизга бераяпсиз. Нима, Сиз мени тушунмаяпсизми? 
 Мен буни ҳаммасини биламан. Бу ерда мен учун ҳеч қандай янгилик 
йўқ. 
 Сиз бизга кам топшириқ бераяпсиз. Биз бу ерда зерикиб қоляпмиз. 
 Айтингчи, нима учун биз дарс жадвалини ўзгартирдик? 
 Сизнинг тарқатма материалларингизда етарли тушунча берилмаган.
Улардан фойдаланиш мумкин эмас. 
 Машғулотлар жуда узоқ давом этишидан биз чарчадик. 
Гапиринг, гапиринг, биз эшитаяпмиз-ку. 
 Буни янада аниқроқ ва тушунарлироқ қилиб айтиб бера 
олмайсизми?
 Нима учун бизни алоҳида баҳоламайсиз. 

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling